Карвонсарой
Терроризм

Ўзбекистон: Қилмишидан пушаймон бўлган собиқ экстремистлар ватанига қайтиши мумкин

Максим Енисеев

Фарёб вилоятида Афғонистон қуролли кучларидан мусодара қилинган қуроллар билан суратга тушган «Имом Бухорий катибаси» жангариси, 20 сентябрь куни Telegram орқали тарқатилган фотосурат. (Файл)

Фарёб вилоятида Афғонистон қуролли кучларидан мусодара қилинган қуроллар билан суратга тушган «Имом Бухорий катибаси» жангариси, 20 сентябрь куни Telegram орқали тарқатилган фотосурат. (Файл)

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев хориждаги жангари ва террорчи гуруҳларга адашиб қўшилиб қолган шахсларнинг ватанига қайтишига рухсат берувчи қарорни имзолади.

19 сентябрь куни Мирзиёев томонидан имзоланган қарорга кўра, Сурия, Ироқ ва Афғонистонга борган ўзбекистонликларнинг ишини тергов қилувчи махсус идоралараро комиссия 1 ноябрдан иш бошлайди.

Комиссия ўз айбига иқрор бўлган ва чин кўнгилдан тавба қилган шахсни жиноий жавобгарликдан озод этиш ҳуқуқига эга. Собиқ жангарилар ўзлари аъзо бўлган ташкилот томонидан содир этилган жиноятларни ошкор қилишлари керак.

Тузалиш йўлига ўтган собиқ экстремистлар ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам оладилар ва иш билан таъминланадилар, дейилади қарорда. Реабилитация бир марталик бўлиб, шахс такроран жиноят содир этган тақдирда унга ёрдам берилмайди.

Қирғизистонлик Абу Салоҳ қўмондонлиги остида ИД тарафдори бўлган «Тавҳид ва жиҳод гуриҳи» сафида жанг қилган 26 яшар Шерзод Жўраев Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидан бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон телевидениеси 2018 йил бошида хабар берган эди. Суратда у ва собиқ қўмондонининг ҳибсдаги ҳолати кўрсатилган. (Файл)

Сурия ва Афғонистонда жанг қилаётган «Имом Бухорий катибаси» ўзбек жангарилари гуруҳининг снайпери, Афғонистоннинг Фарёб вилоятида олинган ва 20 сентябрь куни Telegram орқали тарқатилган сурат. Ўзбекистон ҳукуматининг амнистия ҳақидаги янги қарори қилмишига пушаймон бўлган жангари гуруҳ аъзоларига тааллуқли бўлади, аммо, террорчилик ҳаракатини амалга оширган, терроризмни молиялаштирган ёки бошқа жиддий жиноятларни содир этганларга нисбатан қўлланилмайди. (Файл)

Қарорда айтилишича, 2017 йилда Ўзбекистонда аввал экстремистик, террорчилик ва тақиқланган ташкилотлар таъсирига тушган 18 мингдан ортиқ шахс авф этилган. Улардан 10 мингдан ортиғига иш топишга ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашилган.

Экстремистик кучларга зарба бериш

Қарорга асосан, экстремистик гуруҳларга алданиб қўшилиб қолганлар, шу жумладан, компьютер ва телефонларида адашиб экстремистик материалларни сақлаганлар авф этилади.

«Мисол учун, Тelegram ва Whatsapp хабар алмашиш иловаларининг гуруҳ чатлари ёки каналлари орқали юборилган суратлар автоматик тарзда телефон хотирасида сақланади», дейди тошкентлик Ботирбек Аблязов Карвонсарой нашрига.

«Ўтган йиллар давомида чегарадан ўтиш вақтида телефонида экстремистик материаллар топилган шахсларнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар қайд этилган», деди у.

«Бугунги кунгача экстремистларнинг қонунан ватанига қайтиши учун ҳеч қандай имконият йўқ эди», деди тошкентлик сиёсатшунос Умид Асатуллаев Карвонсарой нашрига.

«Кўпчилик уйга қайтишни истаган бўлиши мумкин, аммо улар ортга йўл йўқлигини билар эдилар. Улар янада ашаддийлашиб, радикаллашиб борганлар», деди у. Энди уларда уйга қайтиш умиди пайдо бўлади, бу эса ўз ўрнида экстремистик кучларнинг барҳам топишига сабаб бўлади, деб қўшимча қилди у.

Авваллари ортга қайтган жангарилар Ўзбекистон жиноят кодексининг икки моддасига асосан жазоланар эди: биринчиси жангариликка ёлланиш бўлса, иккинчиси – террорчилик фаолияти билан шуғулланиш, дейди тошкентлик ҳуқуқшунос Муслима Ҳакимова.

Умумий ҳисобда жангари 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин эди.

«Тергов билан ҳамкорлик учун афв этиш ҳуқуқи аввал ҳам бор эди, аммо экстремизмда гумонланган шахс жиноят содир этмаган бўлиши ва ўз шерикларини ошкор қилиши керак эди», деди у.

Ашаддий жиноятчилар кечирилмайди

Тақиқланган ташкилотларнинг ғоявий ва маънавий раҳнамоларига нисбатан амнистия қўлланилмайди. У ёки бу ташкилотни тақиқланган деб топиш ҳақидаги янги қонун-қоидалар 1 ноябрдан кучга киради.

Бевосита ҳарбий ҳаракатларда қатнашган ва қўпорувчилик содир этган жангарилар, шунингдек, терроризм ёки уни молиялаштириш билан шуғулланган шахслар афв этилмайди.

«Бу каби инсонийлик ташаббуси мамлакат учун таҳдидга айланишини истамаган бўлардим», дейди тошкентлик Мавлон Якубов Карвонсарой билан суҳбатда.

«Қилмишига пушаймон бўлганларни ашаддий экстремистлардан ажратиш керак», деди у. «Эҳтимол, реабилитация марказлари очиш ва уларда қайтганларни сақлаш, улардан кўрсатмалар олиш ва психологик ишлар олиб бориш керакдир.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 4

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Одам ўлдириб шуни орқасидан кун кўрганларни кечириб яна қамамаслик нотўғри деб ўйлайман, қамаш ҳам керакмас, органга муҳтож одамларга органини олиб нормальний одамни умрини сақлаб қолиш керак. Шу шакалларни деб хизмат мобайнида ўлиб кетган одамларни фарзанди, аёли, ота-онаси кечирармикан шуларни. Тирик қолган яқин полчанини йўқотган ҳарбийларга беришса ва жавобгарликдан озод қилишса, керагидан ортиқ маълумот билиб беришади ва ўзлари тириклайин кўмиб келишади. Сиёсатга қарши чиқмоқчи эмасманку, но шакалларни кечиришлигига қаршиман

Жавоб бериш

Илохим тинчлик булсин

Жавоб бериш

Buni kettidan Uzbekistonda Urish bowlanmasa boldidi.....

Жавоб бериш

Bu bir tomondan juda tug'ri qaror, boshqa davlatlar ham shunday qaror qabul qilishsa terorezimni quli ancha kaltalashadi, O'zbekistonga qaytgan sobiq adashgan jangarilarni, ikki uch oylik maxsus kurslarda yana uz xalqini sevishga, vatanparvar bulishga tayyorlash yulga quyilsa bu ham ularga juda yaxshi foyda beradi

Жавоб бериш