Карвонсарой
Фан ва технология

Қуролларини тарқатмасликка оид АҚШ-Қозоғистон қўшма ҳамкорлик дастурига 25 йил тўлди

Карвонсарой

Мудофаа таҳдидларини камайтириш агентлиги (МТКА) ва Миллий ядро маркази (МЯМ) вакиллари 23 сентябрь куни шарқий Қозоғистоннинг Семипалатинск полигонидаги Дегелен тоғида туннель билан ёпилган ҳудуддан ўтмоқдалар. [МТКА]

Мудофаа таҳдидларини камайтириш агентлиги (МТКА) ва Миллий ядро маркази (МЯМ) вакиллари 23 сентябрь куни шарқий Қозоғистоннинг Семипалатинск полигонидаги Дегелен тоғида туннель билан ёпилган ҳудуддан ўтмоқдалар. [МТКА]

КУРЧАТОВ, Қозоғистон – Ядро тарқалиши хавфини камайтириш бўйича АҚШ-Қозоғистон қўшма дастури чорак асрдан кўпроқ давом этиб келмоқда, деб хабар берди АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси 31 октябрь куни.

Ушбу узоқ муддатли миссияни амалга оширишда АҚШ Мудофаа таҳдидларини камайтириш агентлиги (МТКА) кўмаклашиб келади.

Қозоғистоннинг собиқ Семипалатинск полигонидаги саъй-ҳаракатлар МТКАнинг бутун дунё бўйлаб амалга ошираётган тарқатмаслик чораларига яққол мисол бўла олади. Семипалатинск бугунги кунда Семей деб номланади.

Семипалатинск полигони 1947 йилда Совет Иттифоқи ядровий дастурининг пайдо бўлиши билан барпо этилган эди. У шарқий Қозоғистоннинг қарийб 18000 квадрат километр ҳудудини қамраб олади.

1949-1989 йиллар давомида Советлар ҳукумати маҳаллий аҳоли ва атроф-муҳитни инобатга олмай, Семипалатинскда жами 456 та ядро синовини ўтказди.

1991 йилда Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг, Семипалатинскни тарк этган олимлар ва ҳарбийлар ўзларидан кейин кўплаб туннеллар ва қудуқлар, шунингдек тарқалиш хавфидан ҳимояланмаган ядровий материалларни қолдирганлар.

Советлар ҳатто «Қозоғистон ҳукумати уни нима қилиш кераклигини англаб етгунига қадар, бекор қилинган ядровий синовни ... бир неча йилга туннелда қолдирдилар», деди кейинчалик МТКАга айланган АҚШ ядровий мудофаа агентлигининг лойиҳа раҳбари Люк Ключко.

Тарихдаги юз берган оқибатлардан хавфсираган Қозоғистонда аксил-ядровий кайфият жуда кучли эди, дейди Ключко.

181 та ядровий синов туннелининг муҳрланиши

Қозоғистон ҳукумати олдида полигонни тозалашдек улкан вазифа турар эди. 1993 йилнинг май ойида мамлакатда Миллий ядро марказини (МЯМ) ташкил этилди.

«Ядро қуроли синовларининг инфратузилмасини йўқ қилиш зарур эди», дейди МЯМ бош директори Ерлан Батирбеков. «Олдимизда бундай қуролларни синовдан ўтказиш оқибатларини бартараф этиш муаммолари кўндаланг турарди.»

Ключконининг ёдга олишича, вазифалардан бири – Семипалатинск полигонининг 181 та ядровий синов туннелини муҳрлаш бўлган. «Биз ҳар йили 60 га яқин туннельно ёпганмиз ва 36 ой ичида инфратузилмани тугатишга эришганмиз.»

«Инфратузилма йўқ қилингач, бошқа вазифалар, хусусан ядровий синовлар оқибатларини бартараф этиш вазифаси турар эди», деди Батирбеков.

Эндиликда бу Семипалатинск полигонида радиологик текширувлар ўтказишни ўз ичига олади. МЯМ ходимлари полигон ҳудудини текшириш жараёнида тарқалиш хавфи мавжуд бўлган концентрациядаги материал борлигини аниқлаганлар.

МТКА ва МЯМ хавфни бартараф этиш йўлидада бирлашдилар. 2013 йилда биринчи ядровий синовлар олиб борилган майдон ўрганиб чиқилди.

«Аввалига атмосфера ва сиртки қатлаш текширувларидан кейин қолган материаллар юза бўйлаб бир текис тарқалган эди», деди Семипалатинск полигонидаги МТКА фаолияти дастурий менежери Марк Гибсон. «Баъзи ҳолатларда биз концентратларни қазиб олиб, хавфсиз сақлаш жойига олиб ўтишга муваффақ бўлганмиз. Концентрат кам бўлган бошқа ҳолларда эса, кейин излаганлар уни осон топа олмаслиги учун ҳудудни қазиб уни янада тарқатишга ҳаракат қилдик.»

АҚШ ва Қозоғистон ҳамкорлиги олқишланди

Батирбеков МЯМ ва МТКА биргаликда амалга оширган ишларга юқори баҳо берди.

«МТКА нафақат молиявий қўллаб-қувватлаш, балки амалга ошираётган лойиҳалар муҳимлиги жиҳатидан ҳам, эҳтимол, миллий ядро марказнинг бутун тарихи давомидаги энг катта ҳамкоримиздир», деди у.

МЯМ Сепилатинск полигонининг 70 фоизидан ортиқ ҳудудини текшириб чиқди ва 2021 йилда ишни тугатишни режалаштирмоқда, деди Батирбеков.

«Қозоғистон ўзи учун ноқулай шарт-шароитда қуролларни тарқатмаслик режимини қабул қилгани учун миннатдорман», деди Гибсон. «Синов майдонидаги фаолиятимиз дунёни янада хавфсиз қилиш томон яна бир қадам бўлди.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500