Карвонсарой
Дипломатия

Туркманистон ва АҚШ расмийлари қатор масалаларда ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилдилар

Карвонсарой

20 ноябр куни Вашингтонда Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашит Мередов раҳбарлигидаги делегация АҚШ Давлат департаменти расмийлари билан учрашди. [Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги]

20 ноябр куни Вашингтонда Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашит Мередов раҳбарлигидаги делегация АҚШ Давлат департаменти расмийлари билан учрашди. [Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги]

ВАШИНГТОН – Чоршанба (20 ноябр) куни Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашит Мередов бошчилигидаги делегация Вашингтонда АҚШ Давлат департаменти билан маслаҳатлашувлар ўтказди.

Учрашувда АҚШ томонидан Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллс иштирок этди, деб хабар беради Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги.

Томонлар Туркманистон - АҚШ масалалари юзасидан фикр алмашиб, сиёсий маслаҳатлашувлар аҳамиятини алоҳида қайд этдилар.

Мулоқот чоғида расмийлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш тарафдори эканликларини яна бир карра тасдиқладилар.

Туркманистон Марказий Осиёнинг Афғонистон билан чегарадош уч давлатидан бири бўлиб, «Ислом давлати» (ИД) аъзоларининг Яқин Шарқдан қайтиши ва мамлакат аҳолисининг радикаллашувига қарши курашиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.

Мамлакат, шунингдек, табиий газ захиралари бўйича дунёда тўртинчи ўринни эгаллайди. АҚШ ва Европа Иттифоқи бу мамлакатни Европага табиий газ экспорт қилишда Россияга потенциал рақобатчи cифатида кўради.

Туркманистоннинг энергетик амбициялари Кремль тарафидан кескин қаршилик ва ҳийла-найрангларга дуч келган.

Шу йил бошида Россия ўзининг собиқ мустамлакачиси бўлган Туркманистонни асосий экспорт маҳсулоти – табиий газни арзон нархда сотишга мажбурлаган эди.

Россиянинг «нарх ва тўловга оид келишмовчиликлар» сабабли уч йилдан ортиқ давом этган бойкотидан сўнг, 15 апрелдан туркман газини Россияга етказиб бериш қайта тикланган.

Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидан ўтиши кўзда тутилган Транскаспий сув ости газ қувурига қаршилик қилишда Москва, шунингдек Эрон режими сафига қўшилган.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад – Туркманистон ва Қозоғистон табиий газини Россия ва Эронни четлаб ўтган ҳолда, Туркия ва Европанинг бошқа қисмларига етказиб бериш.

Газ бозоридаги рақобатдан хавфсираган Россия ва Эрон режимлари туркман газининг Озайбайжонга, у ердан эса Транс-Анатолия (TANAP) ва Транс-Адриатика (TAP) газ қувурлари орқали жанубий Европага етказиб берилишига анчадан бери қаршилик қилиб келмоқдалар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500