Карвонсарой
Оммавий ахборот воситалари

Facebook Россия ҳарбий разведкасига алоқадор яна кўплаб аккаунтларни ўчириб ташлади

Карвонсарой ва AFP

«Бу тармоқ ортидагилар ўз шахси ва хатти-ҳаракатларини яширишга уринган бўлса-да, текширувларимиз натижасида уларнинг Россия ҳарбий разведка хизматларига алоқадорлиги аниқланди», деб хабар берган Facebook компаниясининг хавфсизлик бўйича раҳбари 12 февраль куни сўнгги воқеалар ҳақида. (Файл)

«Бу тармоқ ортидагилар ўз шахси ва хатти-ҳаракатларини яширишга уринган бўлса-да, текширувларимиз натижасида уларнинг Россия ҳарбий разведка хизматларига алоқадорлиги аниқланди», деб хабар берган Facebook компаниясининг хавфсизлик бўйича раҳбари 12 февраль куни сўнгги воқеалар ҳақида. (Файл)

Чоршанба (12 февраль) куни Facebook компанияси ижтимоий тармоқдаги манипуляция ва дезинформацияга барҳам бериш чоралари доирасида Россия ҳарбий разведкасига алоқадор ўнлаб аккаунтларни ўчирганини маълум қилди.

78 та Facebook ва тўртта Instagram аккаунтидан иборат Россиядаги тармоқ асосан Украина ва қўшни давлатларга қаратилган бўлиб, Суриядаги можаро, Қримдаги этник зиддиятлар ва 2014 йилда Украинада Малайзия авиакомпаниясига қарашли самолет ҳалокати ҳақидаги хабарларни чоп этган.

Instagram тармоғи Facebook компаниясига тегишли.

«Бу тармоқ ортида турганлар ўз шахси ва хатти-ҳаракатларини яширишга уринган бўлса-да, текширувларимиз натижасида уларнинг Россия ҳарбий разведка хизматларига алоқадорлиги аниқланди», деб ёзади Facebook компаниясининг хавфсизлик бўйича раҳбари Натаниэль Глейхер ўз блогида.

Бу ижтимоий тармоқлар томонидан кўрилган сўнгги чоралардан бири бўлиб, хорижий манипуляция, шу жумладан, муайян сиёсий хабарлар, кўп ҳолларда дезинформацион маълумотларни сунъий равишда тарғиб қилишга қарши курашишни кўзда тутади.

Ўтган йил октябрь ойида Facebook Россияга алоқадор бир қатор аккаунтларни ўчириб ташлаганини маълум қилган эди. Бу аккаунтлар эгалари АҚШда 2020 йилда бўладиган сайловларга аралашишга уринган.

Бу аккаунтлар 2016 йилги президент сайловида АҚШдаги аудиторияни нишонга олган Санкт-Петербургдаги Интернет тадқиқотлари агентлиги (IRA) хабарларини қайтадан чоп этган.

Москва ҳудудда ўз стратегик мақсадларини амалга оширишга уринаётган бир вақтда, Россиянинг «троллар фабрикаси» Марказий Осиёдаги фаолиятини кучайтирмоқда.

Бундай операциялар кўпинча турли аудиториялар олдида иккиюзламачилик қилиб, Россиянинг ижобий имиджини яратишга уринади ва Марказий Осиёда унинг сиёсатини илгари суриш билан бир қаторда, Россия телевидениеси ва бошқа ОАВда Марказий осиёлик мигрантларни ёмонотлиқ қилишга уринади.

Ўтган йил май ойида ижтимоий тармоқларда турли минтақалар, жумладан Марказий Осиёга қаратилган зарарли таъсир чоралари давом этар экан, Facebook Россиядан туриб очилган бир қанча саҳифалар, гуруҳлар ва аккаунтларни ўчириб ташлаган эди.

Facebook ижтимоий тармоғи 2018 йил апрель ойида Россиянинг «троллар фабрикаси»га алоқадор юзлаб Facebook ва Instagram аккаунтлари ёпилганини эълон қилди, улар дунё бўйлаб жамоатчилик фикрига таъсир ўтказишга уринишда айбланган.

Эроннинг Қўшма Штатлардаги таъсир чоралари

Шу билан бирга, чоршанба куни Facebook компанияси Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларидаги Эронга тегишли бошқа аккаунтларни «ташқи ва сиёсий ишларга аралашув» сабабли блоклади, деди Глейхер.

Facebook компанияси Қўшма Штатларга эътибор қаратган ва АҚШ-Эрон алоқаларига оид «мувофиқлаштирилган ноқонуний ҳаракат» олиб борган ҳамда 2019 йил январь ойида Facebook томонидан шунга ўхшаш тизимга алоқадор бўлган Эрондаги олтита Facebook ва бешта Instagram аккаунтини ўчириб ташлаган.

«Улар сиёсий янгиликлар, геосиёсат, жумладан АҚШдаги сайловлар, насронийлик, АҚШ-Эрон муносабатлари, АҚШнинг иммиграция сиёсати, Яқин Шарқдаги АҚШ сиёсати ва жамоат арбоблари танқиди, шу билан бирга академиклар, жамоат арбоблари ва шарҳловчиларнинг Эрон ва АҚШ сайловларига оид видео-интервьюлари ва хабарларини тарқатган», деди Глейхер.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бу оддий фашизм, Соколникидаги ҳужжат текширувлари ва ҳибсга олишлар https://www.youtube.com/watch?v=h0hyNXnO13I

Жавоб бериш

Тўғри қилишади. YouTube тармоғини ҳам улардан тозалаш керак. Керак бўлса Кремль бошқарадиган манбаларни тақдим этишим мумкин.

Жавоб бериш