Сешанба (1 сентябр) куни Facebook Россиянинг ижтимоий тармоқлардаги дезинформациясига қарши курашдаги сўнгги чора-тадбирлари доирасида Қўшма Штатларда сиёсий тартибсизлик келтириб чиқаришга қаратилган, эндигина ниш ураётган Кремлга алоқадор кампания фош этилгани ҳақида хабар берган.
Компания 13 та Facebook аккаунтидан ва ўзини журналист деб кўрсатган икки саҳифадан иборат ҳамда «хорижий аралашув» сиёсатига қарши бўлган сўл прогессив кучларни нишонга олган тармоқни ўчириб ташлаган.
Facebook Кремлнинг «троллар фабрикаси» бўлган Интернет тадқиқотлари агентлиги (IRA) томонидан амалга оширилгани гумон қилинган махфий операция бўйича тергов АҚШ Федерал қидирув бюросидан келиб тушган маълумотдан сўнг бошланган, деб хабар берган Facebook компаниясининг хавфсизлик бўйича раҳбари Натаниэл Глейхер.
«Улар сохта аккаунтларни иложи борича ҳақиқий қилиб кўрсатиш учун катта куч сарфлаганлар», деди Глейхер мухбирлар билан бўлиб ўтган брифингда.
Facebook компаниясига кўра, гуруҳ «АҚШ ва Буюк Британиядаги ижтимоий ва ирқий адолат, НАТО ва ЕИ (Европа Иттифоқи) сиёсати, Ғарбдаги «эҳтимолий» ҳарбий жиноятлар ва коррупция, экологик муаммолар, Wikileaks асосчиси, Исроил ва Фаластин ўртасидаги танглик, коронавирус пандемияси, гидравлик ёриш усули танқиди, Франциянинг Африкага таъсири, Жо Байден ва Камала Харрис кампанияси, QAnon, президент Трамп ва унинг сиёсати, АҚШ армиясининг Африкадаги сиёсатлари каби» мавзуларни ёритган.
Гуруҳ администраторлари суратлар ҳақиқий бўлиб кўриниши учун махсус компьютер дастуридан фойдаланиб, онлайн нашр учун мақолалар ёзишга тасодифий фрилансерни ёллашган, деб хабар берган Facebook.
Хабар қилинишича, гуруҳ бошқарувчилари ижтимоий тармоқлардан веб-сайтга ташрифлар сонини ошириш учун Facebook саҳифаларини яратиб, мақсадли реклама жойлаш учун рухсат олишга уринганлар.
«Россиялик ижрочилар ўзларини яшира оладиган аниқ схемага риоя қилсалар-да, бу усулларнинг самараси тобора камайиб, уларни эртароқ фош этяпмиз», деб айтган Глейхер.
«Бу ижрочилар икки ўт орасида қоладилар: катта тармоқни ишга туширса, тезда фош бўлади, кичик тармоқнинг эса таъсир доираси эса чекланган бўлади.»
Россия тактикасидаги янги ёриқ
IRA Peace Data деб номланган веб-сайт учун мақола ёзишга ҳақиқий америкаликлар ёлланган.
Гуруҳ онлайн иш бериш платформасида ёзувчиларни ёллаш бўйича эълон берган. Бу ҳақида Peace Data ташкилотига мақола ёзиб берган америкалик фрилансер ёзувчи New York Times нашрига хабар берган.
Ёзувчи эълонга ўзининг сўнгги ишларига ҳаволаларни кўрсатиб жавоб қайтарган ва ўша заҳоти ўзи истаган мавзуда янги мақола ёзиб топшириш ҳақида хат олган.
Ўзининг илк ишларида у АҚШ президентлигига демократлар томонидан қўйилган номзод Байден сўлчи америкаликларнинг овозига муносиб эканлигини савол остига олган.
Веб-сайт ўзини «халқаро янгиликлар ташкилоти» деб номлаган.
1 сентябр куни Twitter «россиялик ижрочиларга алоқадор шахслар платформадан фойдалангани» учун Peace Data ташкилотига боғлиқ бешта аккаунт фаолиятини тўхтатган.
Жорий ҳафтадаги ҳолатлар Россиянинг Facebook тармоғидаги узоқ тарихга эга дезинформация фаолиятининг давомидир.
Май ойида коронавирус пандемиясидан фойдаланиб, таъсир кампаниясини олиб борган Россиядаги бир қатор ижтимоий тармоқ аккаунтлари Facebook томонидан ўчириб ташланган.
Февралда ҳам Facebook Россия ҳарбий разведкасига алоқадор ўнлаб аккаунтлар фаолиятини тўхтатган.
Ўтган йил октябрь ойида компания Россияга алоқадор бир нечта аккаунтни ўчириб ташлаганини маълум қилган эди. Бу аккаунтлар эгалари АҚШда 2020 йилда бўладиган сайловларга аралашишга уринганлар.
2019 йил май ойида ижтимоий тармоқларда қатор минтақалар, жумладан Марказий Осиёга қаратилган, Россиядан туриб олиб борилаётган зарарли таъсир чоралари давом этар экан, Facebook компанияси Россия тарафидан очилган саҳифалар, гуруҳлар ва аккаунтлардан яна бир қанчасини ўчириб ташлаган эди.
2019 йил март ойида компания Instagram ва Facebook тармоқларида зарарли таъсир билан шуғулланган Россиядаги 2600 дан ортиқ саҳифа, гуруҳ ва аккаунтлар фаолиятига чек қўйган.
2018 йил апрель ойида эса Facebook ижтимоий тармоғи дунё бўйлаб жамоатчилик фикрига таъсир ўтказишга уринишда айбланган Россиянинг «троллар фабрикаси»га алоқадор юзлаб Facebook ва Instagram аккаунтлари ёпилганини эълон қилганди.
Россия дезинформацияни кучайтириш орали Марказий Осиё республикаларини яна Карамзина килишга уринади . Бу эса мустакиллигимиз учун жуда катта хафв
Жавоб беришФикрлар 2
Ниҳоят, улар Россия ташвиқотига эътибор қаратиб, унга қарши курашишни бошладилар. Аммо энг яхши ҳимоя – бу ҳужум. Россияда норозилик тўлқини юзага келди. Ҳаммаси Хабаровскда бошланди. Америка махсус хизматлари бу имкониятдан фойдаланиб қолиши керак, чунки Путиннинг рейтинги борган сайин пасаймоқда.
Жавоб беришФикрлар 2