Карвонсарой
Иқтисодиёт

Қирғизистон иқтисодий наф келтирмаётган ЕОИИни бойкот қилмоқчи

Канат Алтинбаев

Суратда: қозоқ-қирғиз чегарасидаги ўтиш пункти, январ. Икки мамлакат ҳам ЕОИИга қўшилгандан кейин чегарадаги текширувлар кўпроқ вақт ола бошлаган. [Канат Алтинбаев]

Суратда: қозоқ-қирғиз чегарасидаги ўтиш пункти, январ. Икки мамлакат ҳам ЕОИИга қўшилгандан кейин чегарадаги текширувлар кўпроқ вақт ола бошлаган. [Канат Алтинбаев]

БИШКЕК – 2015 йилда Россияда раҳбарлигидаги Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) қўшилиш кўзга кўринарли фойда бермай, аксинча тангликка сабаб бўлаётгани Қирғизистондаги хавотирларни кучайтирган.

Бундан ташқари, Кремл ЕОИИни барча аъзо давлатлар учун уйғунлик ва фаровонлик воситаси сифатида илгари суришига қарамай, Қирғизистоннинг қўшни Қозоғистон билан муносабатларида зиддиятлар юзага келган.

Қирғизистон ЕОИИдан ўз вакилларини чақириб олиш ва тузилма фаолиятига бойкот эълон қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб баёнот берди иқтисодиёт вазири Санжар Муканбетов парламентнинг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитасининг 9 июнь куни бўлиб ўтган мажлисида.

Юк машиналарининг тўпланиши ва муносабатларнинг ёмонлашуви

Май ойи охирида, коронавирус пандемияси билан боғлиқ фавқулодда ҳолат бекор қилингач, Қозоғистон Қирғизистон билан чегарада юкларни текширишни кучайтирди.

Натижада Қирғизистон томонида 500 тадан ортиқ юк машинаси тўпланиб қолган, уларнинг ҳаммаси кунлаб, айрим ҳолларда эса ҳафталаб текширувдан ўтиш учун навбатини кутган.

Қозоғистон қирғиз товарларини Россияга ёки Европанинг бошқа ҳудудларига олиб ўтишда ягона қуруқлик йўли ҳисобланади.

Бишкекнинг фикрича, текширувларнинг кучайтирилгани ЕОИИ доирасида товар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланиши тамойилларига зид келади.

Агар музокаралар натижа бермаса, Қирғизистон «ЕОИИдан ўз вакилларини чақириб олиши» мумкин, натижада кворум бўлмайди ва иттифоқ ҳеч қандай қарор қабул қилолмайди, деди Муканбетов парламент қўмитасига.

Қирғизистонга тегишли юк машиналарини текширувдан ўтказган қозоқ расмийлари солиққа оид қоидабузарликларни ва Қирғизистон томони «юк ташишда шаффофликни таъминламаганини» аниқлади. Бу ҳақда 10 июнь куни Қозоғистон савдо ва интеграция вазирлиги маълум қилган.

Ваъдалар бажарилмаган

ЕОИИга аъзолик Россиянинг биргаликда ривожланиш ҳақидаги ваъдаларини унутмаган кўплаб қирғизлар кўз ўнгида ёмон битимга айланди.

Қирғизистон ЕОИИга аъзо бўлганидан бери қирғиз бизнеси кўплаб муаммолар, жумладан Россиянинг арзон маҳсулотлари билан рақобатнинг кучайиши ва экспорт йўлидаги тўсиқларга дуч келди, дейди Бишкекда қуритилган мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Аян Рисқулов.

«Чегарадаги текширувлар ҳар доим ҳам асосли бўлавермайдиган ЕОИИ талаблари туфайли қатъийлашди», деди Рисқулов. «Бу умуман биз кутган нарса эмас.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 6

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Сиз нима деб ўйлагандингиз? Қозоғистон ва Белоруссия ЕОИИ аъзолари сифатида ўз нефть маҳсулотларини (бензин, солярка) Россия ҳудудида 25 рублдан сотмоқчи эди. Аммо Россия сурбетларча ўз чегараларини ёпди ва бу маҳсулотларни киритмади! Россия бошқа маҳсулотлар ва ЕОИИнинг бошқа аъзолари билан ҳам худди шундай йўл тутади. Россия зиён кўришни ёқтирмайди. У ЕОИИ ичида ўз маҳсулотларини сотишни хоҳлайди, лекин бошқалар учун ўз бозорларини ёпади! «Москва халқи жавдар экса ҳам, ёлғон билан яшайди!» - Иван Хворостинин!

Жавоб бериш

ЕОИИга қўшилиш пухта ўйланмаган қадам эканлигига тобора кўпроқ амин бўлиб боряпман. Ўйлаб қаралса, ушбу иттифоқ фақат Россия учун фойдали эканини кўриш мумкин. Бошқа аъзо давлатлар аянчли ҳолатга тушиб қолишмоқда ва бу фақат бошланиши! Қирғизлар маладес, ҳаммамизни ўйлашга мажбур қилишди!

Жавоб бериш

Ўзинг учун гапир, БИЗ учун эмас.

Жавоб бериш

Жуда ҳаққоний мақола!

Жавоб бериш

Россия ва Хитой ҳақиқий ёвузликдир

Жавоб бериш

Сен ўзинг ёвузсан

Жавоб бериш