Карвонсарой
Хавфсизлик

Кузатувчилар: Тоғли Қорабоғ низосидан сўнг Россия қуролларининг обрўси тушди

Канат Алтинбаев

Степанакерт шаҳри яқинидаги чегара назорат пунктида «Суратга олинмасин!» деб бақираётган Россия тинчликпарвар аскари, 2020 йил, 13 ноябр. (Александр НЕМЕНОВ/AFP)

Степанакерт шаҳри яқинидаги чегара назорат пунктида «Суратга олинмасин!» деб бақираётган Россия тинчликпарвар аскари, 2020 йил, 13 ноябр. (Александр НЕМЕНОВ/AFP)

ОЛМАОТА – Шу йил кузда олти ҳафта давомида Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғ ҳудуди ва Арманистонга қарши олиб борган уруши Туркия ва Россия қуроллари учун синов майдонига айланар экан, Россия курашни бой берди, дейди таҳлилчилар.

Деярли тўлиқ этник арманлар яшовчи ва қўшни Арманистон қўлловидаги Тоғли Қорабоғ Россиянинг ҳаво мудофааси тизимларига таянди, Озарбайжон эса Туркия ва Исроилда ишлаб чиқарилган дронлардан фойдаланди.

Озод Европа/Озодлик радиоси ва оммавий ахборот воситалари хабар берганидек, йил бошида Сурия ва Ливияда Россия ҳарбий техникасидан фойдаланиб, туркларнинг дронларидан талафот кўрган бошқа мижозлар каби бу урушда ҳам Тоғли Қорабоғ ва Арманистон мағлуб бўлган.

Йил давомида Россия ҳарбий техникаси бир нечта жабҳада тор-мор бўлар экан, Кремлнинг ўтмишдаги «мисли кўрилмаган» ва «енгилмас» қуроллари билан мақтаниши ҳар қачонгидан ҳам пуч бўлиб кўринган.

2017 йил охирида Россия Тожикистонга ЗУ-23 зенит қуролларини етказиб берган. 1960 йилда ишлаб чиқарилган бу ҳарбий техника замонавий самолётларга қарши ишончли ҳимоя бўла олмайди. (Россия мудофаа вазирлиги)

2017 йил охирида Россия Тожикистонга ЗУ-23 зенит қуролларини етказиб берган. 1960 йилда ишлаб чиқарилган бу ҳарбий техника замонавий самолётларга қарши ишончли ҳимоя бўла олмайди. (Россия мудофаа вазирлиги)

Россияда ишлаб чиқарилган ҳарбий транспорт воситаси, Олмаота яқинидаги Қаскелен дараси, июл. (Канат Алтинбаев)

Россияда ишлаб чиқарилган ҳарбий транспорт воситаси, Олмаота яқинидаги Қаскелен дараси, июл. (Канат Алтинбаев)

Арманистон ва Тоғли Қорабоғ қуролли кучлари асосан Россияда ишлаб чиқарилган ҳарбий техника ва қуроллар, жумладан С-300 зенит-ракета мажмуалари билан жиҳозланган. Бу тизим Россия оммавий ахборот воситаларида ҳаво ҳужумига қарши самарали восита сифатида қайд этилган.

Арманистон Москва етакчилигидаги Евроосиёни қамраб олган ҳарбий блок – Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) аъзосидир. Бу иттифоқ Россия, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонни ҳам ўз ичига олади.

Арманистон КХШТга аъзолиги ва узоқ вақтдан бери Кремлга қарамлиги туфайли ўзининг зарарига Россия қуролларидан фойдаланишга мажбур бўлди.

«Дрон қирувчилари» муваффақиятсизликка учради

1994 йилда тугаган Тоғли Қорабоғдаги биринчи урушдан кейин Озарбайжон ўз нефт маблағларини ҳарбий соҳада Арманистондан ўзиш учун сарфлади. Озарбайжон Туркиядан фаол равишда қурол сотиб олди, бу йилги тўқнашувларда қўлланган «Bayraktar» дронлари шулар жумласидандир.

Бу дронлар Россиянинг С-300 тизимидан устунлигини яққол намойиш қилди. Эндиликда у Кремл даъво қилган технологик мўъжизага ўхшамай қолган.

27 сентябрь куни бошланган тўқнашувнинг дастлабки уч кунида Озарбайжон қуролли кулари Арманистон ёки Тоғли Қорабоғнинг 130 та танки ёхуд бошқа зирҳли техникаси, 25 та ҳаво мудофааси тизими ва бошқа ҳарбий жиҳозларни йўқ қилган. Бу ҳақда Озарбайжон мудофаа вазирлиги расман баёнот берган.

Икки ҳафта ўтиб, Баку Арманистон фойдаланаётган С-300 зенит тизимининг йўқ қилиниши акс этган видеолавҳани тарқатди. 9 ноябрь куни эса Озарбайжон томонидан амалга оширилган яна бир зарбада Россия ҳарбий техникасининг дурдонаси бўлмиш Тор-M2KM зенит-ракета тизими йўқ қилинди.

Озарбайжон фойдаланган турк дронлари мунтазам равишда Россия ҳаво мудофааси тизимларини ҳамда уларга боғлиқ бўлган Арманистон ва Тоғли Қорабоғ аскарларини портлатган.

«Видеодан кўриниб турибдики, Тор-М2КМ мажмуаси масофа яқин эканига қарамай, ўзи йўқ қилишга мослашган нишонларни (дронларни) пайқамаган», деб айтган таҳлилчилардан бири ҳарбий мавзуларни ёритувчи Avia.pro ахборот агентлигига.

«Бу ҳолат қандай ва нима сабабдан юз бергани номаълум, аммо бу дунёдаги энг замонавий зенит-ракета мажмуаларидан бири бўлиб, айнан дронларга қарши кураш учун яратилган.»

Россиянинг замонавий ҳаво мудофаасини муҳокама қилган таҳлилчилар С-300нинг кейинги авлоди бўлган С-400 зенит-ракета тизимининг заифликларини қайд этганлар.

«Туркия С-300га қарши кураша олишини кўрсатиб қўйди. С-400 мажмуаси С-300 асосида ишлаб чиқилгани инобатга олинса, Триумф (С-400) ҳам айнан шундай заифликларга эга эканлиги ҳақида хулоса қилиш мумкин ва бу факт Россиянинг мудофаа салоҳиятига жиддий путур етказади», дейди Avia.pro таҳлилчиси.

Москва қуролларидан шубҳаланиш

Россия ҳарбий техникасининг камчиликлари кузатувчиларда Москванинг Марказий Осиё давлатларига етказиб бераётган қуроллари қийматига нисбатан шубҳа уйғотмоқда.

Воқеа жойида бўлган аскарлардан бирининг айтишича, Қирғизистон ҳарбий кучлари ўзаро отишмаларга сабаб бўлган Тожикистон билан чегара низосида эскирган совет ҳарбий техникасидан фойдаланган (уларнинг айримлари 1690-1970 йилларда ишлаб чиқарилган).

«Россия бизга ўзи ҳеч қачон ишлатмайдиган техникани юборяпти», деб айтган аноним қолишни истаган ҳарбий хизматчи. «Уларни жангда қўллаш эмас, балки утилизация қилиш керак.»

Фаровонроқ қўшни Қозоғистон эса ўз мудофаа техникасини замонга мос равишда янгилашга интилади, аммо Россия Қозоғистон ҳукуматидаги мансабдорлар ёрдамида ўз манфаатларини илгари сурмоқда.

Натижа эса ўша-ўша: Марказий Осиё давлатлари эскирган техника билан қолмоқда.

Қозоғистон ҳукумати Россиянинг эскирган 30 та БТР-80 зирҳли транспорт воситаларини сотиб олишга таъсир қилган армия мутасаддиларини тергов қилмоқда, деб ёзган эди январ ойида Олмаотанинг «Караван» газетаси ҳарбий мухбири Владимир Северний.

Унинг айтишича, бу модел «совет муҳандислари томонидан 1950 йилларда ишлаб чиқарилган».

«Россиянинг қуруқликдаги қўшинлари собиқ қўмондони, генерал-полковник Александр Постниковнинг ўзи ҳам очиқдан-очиқ бу моделнинг (БТР-80) «замонавий гибрид урушлар учун яроқсиз эканлигини» айтган бўлса, нима учун Қозоғистон ўз қуролли кучлари учун ўтган аср техникасини ғамлаши керак?», деб ёзган Северний.

Кремлнинг Марказий Осиё давлатларига ўтқазаётган эски қуроллари фавқулодда вазиятлар учун яроқсиз, дейди Киевдаги Армия, конверсия ва қуролсизланиш бўйича тадқиқотлар марказининг Осиё-Тинч океани ҳудуди бўйича раҳбари Юрий Пойта.

«Бундай қуроллар кучсиз давлатларга ёки ноқонуний қуролланган гуруҳларга қарши чегараланган, ўртача интенсивликдаги жангларда озми-кўпми самара бериши мумкин», дейди у.

Ҳозирги кунда эса «разведка, бошқариш ва нишонга олишда замонавий ускуналар, учувчисиз роботлаштирилган транспорт воситалари ва аниқ нишонга олувчи қуроллар» зарур, дейди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 5

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Муаммо нима, нега эски нусхаларни сотиб оласизлар? Сиз уларни сотиб олмаяпсиз – уларни сизга Россия совға қиляпти. С300 ўз хусусиятларига кўра дронларга қарши курашиш учун мўлжалланмаган; моддий қисмдан хабардор бўлиш керак. Бу чумчуқларга қарши замбаракдан ўт очишга ўхшайди. Қорабоғда «Панцир»лар ишлатилмади. Қандай уришишни ҳам билиш керак; балалайка ва лаптилар билан ҳам дунё ерларининг олтидан бир қисмига эгалик қиляпмиз. ... 44 кун ичида 5000 кишининг ҳалок қилишди...

Жавоб бериш

:))))))))) Ха-ха

Жавоб бериш

Россия дунёда тенги йўқ металлоломларини қандай сотаркин энди :))

Жавоб бериш

Туркия НАТО қуроллари билан Панцирларнинг совутларига зарба бериб ташлади. Бўлмағур С-300ларнинг расвоси чиқди. Россия қуроллари чириган металл қолдиқлари эканлигини ҳамма кўриб бўлди. (Руслар) балалайка ва лаптилар билан жанг қилгани яхшироқ))

Жавоб бериш

Ажойиб гап бўлди.

Жавоб бериш