Россиянинг Украинага босқини Кремлнинг Марказий Осиёда хавфсизлик кафолати сифатидаги интилишларига жиддий таъсир кўрсатиб, Яқин Шарқдаги ҳамкорлар билан муносабатларни беқарорлаштирди.
Шармандали оқибатларга олиб келган уруш Россияни шахсий таркиб, моддий ва иқтисодий йўқотишларга дучор қилар экан, Кремл Сурия ва бошқа ҳудудлардан қўшин ва ресурсларни Украинага йўналтиришга мажбур бўлган.
Россия 2015-йилда Сурия етакчиси Башар ал-Ассад тарафини олиб мамлакатдаги фуқаролар урушига аралашди ва Россия кучлари Украинадаги муваффақиятсизликларга дучор бўлгунига қадар мамлакатга ҳарбий, молиявий ва гуманитар ресурсларни сафарбар қилишда давом этди.
«Сўнгги ойларда Россия Суриядаги қўшинлари сонини камайтириб, ҳудуд устидан назоратни бой берди ва гуманитар ёрдам ҳажмини камайтирди», деб хабар берган феврал ойида Халқаро тинчлик учун Карнеги жамғармаси.
«Россиянинг тажрибали қўшинлари аста-секин Украинага кўчирилмоқда, Сурияда эса уларнинг ўрнини янги келган аскарлар эгалламоқда», дейилади хабарда.
2022 йилнинг февралида Украинада уруш бошланганидан кўп ўтмай, Москва Су-25 қирувчи самолётлари эскадрильясини кўчириб, уларни Суриядан Россияга қайтариб юборди.
Кейинроқ, август ойида Россия узоқ масофага учувчи С-300 ракета тизимини Суриянинг Тартус портидан Қримга жўнатди, деб хабар беради Исроилнинг ImageSat International (ISI) сунъий йўлдош суратлари компанияси.
ISI томонидан 2022 йил апрелда олинган суратларда Сурия шимоли-ғарбидаги Масъяф шаҳрида жойлаштирилган С-300 зенит батареясини, 25 августдаги суратда бу жойнинг бўшаб қолганини кўриш мумкин, деб хабар берган Reuters 29 август куни.
Бошқа суратларда 12-17 август кунлари Тартусдаги докда батарея компонентлари акс этган, бироқ 20 августга келиб улар ғойиб бўлган. ISI хулосасига кўра, улар Тартусдан Россиянинг Қора денгиздаги Новороссийск портига йўл олган «Спарта II» кемасига олиб ўтилган.
Шунингдек, Россия Сурияга молиявий ёрдам кўрсатишни деярли тўхтатиб, ёрдам ва гуманитар юкларни Украинанинг яқинда ишғол қилинган ҳудудларига йўналтира бошлаган, деб хабар беради Карнеги.
«Сурия ҳали ҳам халқаро санкциялар остида бўлиб, яқиндагина ҳалокатли зилзилани бошдан кечирди, шу сабаб унинг асосий ҳомийлари кўмагисиз мамлакатдаги вазият ёмонлашиши мумкин», дейилади хабарда.
Барбод бўлган афсоналар
Аммо Украинадаги урушдан аввал ҳам Москва минтақадаги шерикларини муносиб даражада қўллаб-қувватлай олмагани маълум бўлган.
2018 йилнинг февралида россиялик ёлланма жангчилар ва уларнинг суриялик иттифоқчилари АҚШнинг оз сонли қўшинларини Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятидаги базадан чиқариб юборишга уринар экан, Россия ушбу умумқўшин операциясини ҳам уддалай олмаган, деб ёзади Лондоннинг Independent нашри ўша йилнинг май ойида.
Ҳашамдаги жангда Пентагон ҳужумчиларни йўқ қилиш учун «Reaper дронлари, F-22 кўринмас қирувчи самолётлари, F-15E зарбдор қирувчиларини, B-52 бомбардимончи самолётлари, АC-130 жанговар учоқлари ва AH-64 Apache вертолётларини» юборди, деб хабар беради Independent.
Жангда қатнашган 500 га яқин Сурия ҳукумати аскарлари, жумладан, Россия ёлланма жангчиларидан 200-300 тачаси қарши ҳужумда ҳалок бўлган.
Жангда иштирок этган қирққа яқин америкаликнинг ҳеч бири жабрланмаган.
Шунингдек, Россия томонидан назорат қилинадиган Соҳил мудофааси қанотли ракеталари (CDCM) батареяси йиллар давомида НАТО коалициясининг зарбалари пайтида суриялик ҳамкорларини қўллаб-қувватлашдан бош тортгани хабар қилинган.
Украинадаги уруш «Россия ҳарбий техникаси – энг зўри», деган афсонани йўққа чиқарди.
Россия президенти Владимир Путин анчадан бери ўз мамлакатининг янги авлоддаги «енгилмас» қуроллари билан мақтаниб келади.
Бу даъволар ўтган ойда Украина кучларини «енгилмас» деб таърифланган «Кинжал» гипертовушли ракетасини ёки март ойида тўртинчи авлоддаги Су-34 қирувчи самолётини уриб туширишдан тўса олмади.
Украина ракеталари, шунингдек, урушнинг дастлабки икки ойи давомида Россиянинг иккита ҳарбий кемасини: 2022 йил 14 апрелда Россия Қора денгиз флотининг байроқдори «Москва» ракета крейсерини ва 2022 йил 24 март куни Аллигатор синфига мансуб танкчи десант кемаси «Саратов»ни сувга ғарқ қилди.
Ушбу технологик мағлубиятлардан аввал Ғарб, жумладан Туркия ва Исроилда ишлаб чиқарилган қуролларга эга қўшинлар Сурия, Ливия ва Озарбайжонда Россия қуролларини ишлатган душманларини мунтазам равишда тор-мор қилган эди.
2020 йили олти ҳафта давом этган урушда Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги Тоғли Қорабоғ ҳудудида Россия томонидан қуроллантирилган қўшинлар Озарбайжон қўллаган турк дронлари ёрдамида тор-мор этилди.
Марказий Осиёликларни ҳушига келтирувчи манзара
Марказий осиёликлар кўз ўнгида Россия Украинадаги аянчли кўрсаткичлари ортидан уларни мураккаб вазиятларда ҳимоя қилиш салоҳиятидан маҳрум бўлган.
1991 йилда Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Россия Марказий Осиёнинг «ҳимоячиси» бўлиш даъвосида турди. У ҳозирга қадар Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ўз қўшинларини ушлаб турибди.
Бу уч давлат Россия етакчилигидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) аъзоларидир. КХШТга аъзо давлатлар армияси мунтазам қўшма машғулотлар ўтказади, Россия эса уларга асосий қурол етказиб берувчи ҳисобланади.
Энди эса Россия ҳарбий доктринаси ва технологиясининг қиймати шубҳа остида қолмоқда.
Ҳатто Украинага кенг қамровли ҳужум уюштирилишидан аввал ҳам зийрак Марказий Осиёликлар бунга шубҳа билан қараган эдилар.
«Россия айрим имтиёзлар эвазига Қирғизистон ва Тожикистонга ёрдам тариқасида эскирган техника тақдим этади», деган эди халқаро муносабатлар бўйича таҳлилчи, остоналик Руслан Назаров 2019 йилда.
«Бу транспорт воситалари ва қурилмаларнинг қанчалик самарали экани ҳақиқий жанговар шароитларда маълум бўлади», деб башорат қилган у.
«Россияни доим улкан ва замонавий армияга эга деб айтишган», деган эди британиялик ҳарбий ветеран, Sibylline разведка фирмаси раҳбари Жастин Крамп Business Insider нашрига 2022 йилда.
«Биз унинг замонавий қисми катта эмаслиги ва катта қисми замонавий эмаслигига гувоҳ бўлдик. Катта қисми эса кичрайиб бормоқда», деб айтган у.
Россия учун яна бир муаммо: «ақлларнинг чиқиб кетиши»
Россиянинг ўз армияси ва минтақавий иттифоқчиларини ҳимоя қила олмаётганига Украинага ҳужумдан кейин мамлакатдан мисли кўрилмаган даражада «ақлларнинг чиқиб кетиши» ҳам сабаб бўлмоқда.
Ҳарбий хизматга чақирув ёшидаги ёшларнинг хизматдан, оилалар ва ёш мутахассислар кучайиб бораётган санкциялардан қочиши натижасида сезиларли камчиликларни ўзгартира оладиган салоҳиятли озчилик қолган холос.
2022 йил феврал ойида Кремлнинг Украинага ҳужумидан сўнг бир йил ичида камида 500 минг – 1 млн россиялик, жумладан юқори мартабали расмийлар, саноатчилар, машҳур шахслар ва малакали технолог ходимлар мамлакатдан чиқиб кетишган, дейилади мустақил хабарларда.
Мамлакатни тарк этиш ҳолатлари Кремлнинг ўтган йил сентябрда 300 минг кишини сафарбар қилиш ҳақидаги эълонидан сўнг чўққига чиққан, Қозоғистон, Грузия ва Мўғулистон каби давлатлар Россия фуқарлларига тақиқларсиз киришга рухсат бериши ортидан Россия чегарасида саросимали тирбандликлар юзага келган.
Муҳандислар ва олимларнинг мамлакатни тарк этиши Украинада қуролларнинг сифатсиз ишлаётгани ва потенциал харидорларнинг Ғарб санкцияларидан қўрқаётгани туфайли қийин аҳволда қолган Россия ҳарбий саноатига қўшимча зарба бўлди.
Фуқаролик объектларига ҳужум қилиш
Россия ўз армияси ва минтақавий иттифоқчиларини ҳимоя қила олмай, сиёсий манфаатларни кўзлаган ҳолда шаҳарлар, тинч аҳоли ва муҳим инфратузилмаларга зарба беришга ўтган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, 2022 йил март ойи тинч аҳоли учун энг ҳалокатли ой бўлган. Кўп қаватли турар жойлар ва жамоат биноларига берилган ракета зарбалари натижасида камида 500 киши ўлгани ҳақида Украина ҳукумати хабар берган.
«Биз Россия тинч аҳолига сабабсиз зарар етказиш ва [Украина аҳолиси] орасида қўрқув ҳиссини пайдо қилишга уриниш мақсадида фуқаролик инфратузилмаси ва ноҳарбий иншоотларга атайлаб зарба берган деб ҳисоблаймиз», деб айтган Пентагон расмийси ўтган йилнинг октябр ойида.
Ушбу стратегияга мисоллар ҳар куни юз беради.
Мисол учун, 13 июн тунида Украинанинг Кривой Рог шаҳридаги инфратузилма, жумладан беш қаватли бинога Россиянинг ракета зарбаси натижасида камида олти киши ҳалок бўлган.
Олти ракета бешта тинч аҳоли пунктига келиб тушган, озиқ-овқат омборхонасига берилган зарба натижасида яна икки киши ҳалок бўлган, деди у.
Сурияда бўлгани каби, Россия зарбаларидан Украина шифохоналари ҳам омон қолмаган.
Россия босқини бошланганидан бери Украина соғлиқни сақлаш тизимига мингдан ортиқ ҳужум амалга оширилган, бу бошқа ҳар қандай гуманитар фавқулодда ҳолатлардан кўпроқ, деб хабар беради Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 30 май куни.
«Сўнгги 15 ойда кенг қамровли уруш давомида ЖССТ томонидан тасдиқланган 1004 та ҳужум камида 101 кишининг ҳаётига зомин бўлди, улар орасида тиббиёт ходимлари ва беморлар ҳам ҳалок бўлган ва яна кўпчилик жароҳат олган», деб хабар берган ЖССТ.
Муаллиф қаттиқ адашади. Агар Мордор қуласа, нафақат дунё ва Марказий Осиё, балки Мордор ўзидаги халқлар ҳам чексиз хурсанд бўлади.
Жавоб беришФикрлар 5
Тушуниш қийин бўлган уйдирма, ёлғон. Сохтакорлик
Жавоб беришНима билан инкор қила оласан?
Жавоб беришФикрлар 5
Сурияни боқишни тўхтатинг. Уларга ёрдам берилди, энди ўзлари эплашсин.
Жавоб беришФикрлар 5
Украинага ҳужум қилиш керак эмас эди!
Жавоб беришФикрлар 5