Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Болалар боғчасини бомбалаш Россия уруши сценарийсининг одатий чорасига айланди

Карвонсарой ва AFP

9 март куни Украинанинг Мариупол шаҳридаги туғруқхонага Россиянинг бомба ҳужумлари оқибатида яраланган аёл ёрдамга муҳтож. [Дмитрий Гурин, Украина депутати/Twitter]

9 март куни Украинанинг Мариупол шаҳридаги туғруқхонага Россиянинг бомба ҳужумлари оқибатида яраланган аёл ёрдамга муҳтож. [Дмитрий Гурин, Украина депутати/Twitter]

Чоршанба (9 март) куни Украинанинг Мариупол шаҳридаги болалар шифохонасининг Россия тарафидан бомбаланиши Кремлнинг тиббиёт муассасалари мунтазам равишда нишонга олинадиган Сурия каби можаро ҳудудларидаги давомли тактикасини акс эттиради.

Маҳаллий мутасаддиларнинг маълум қилишича, жанубий порт шаҳридаги болалар шифохонасига уюштирилган ҳужумда икки катта ёшли фуқаро ва бир қизча ҳалок бўлган, яна 17 киши жароҳатланган, улар орасида шифокорлар ва туғиш арафасидаги аёллар ҳам бор.

Воқеа жойида бўлган қутқарувчилар томонидан тарқатилган видеолавҳада вайронагарчилик манзараси акс этган: ярадорлар эвакуация қилинган, уларнинг айримлари замбилда, куйиб кетган ва ёнаётган автомобил қолдиқлари ва бино ёнида улкан чуқур пайдо бўлган.

Бино ичкарисидаги йўлаклар, маъмурий кабинетлар ва ётоқхоналар вайроналар, синган ойналар ва ёғоч парчаларига тўлган, матрацлар эса рамкасидан чиқиб кетган.

9 март куни украиналик депутат Дмитрий Гурин эълон қилган видеолавҳа кадрларида Россия бомбаси натижасида вайрон бўлган Мариупол туғруқхонаси акс этган.

9 март куни украиналик депутат Дмитрий Гурин эълон қилган видеолавҳа кадрларида Россия бомбаси натижасида вайрон бўлган Мариупол туғруқхонаси акс этган.

Суриянинг Идлиб вилояти Шнан шаҳридаги ал-Ихлос туғруқхонасидаги болалар боғчаси 2019 йилда Россия ва Сурия ҳаво зарбалари оқибатида вайрон бўлган. [Идлиб-плюс]

Суриянинг Идлиб вилояти Шнан шаҳридаги ал-Ихлос туғруқхонасидаги болалар боғчаси 2019 йилда Россия ва Сурия ҳаво зарбалари оқибатида вайрон бўлган. [Идлиб-плюс]

5 март куни касалхонадан беморлар ва уларнинг оилаларини эвакуация қилиш олдидан Киев марказий болалар шифохонасидаги бемор болакай ёнида нарсаларни йиғиштираётган аёл. [Сергей Супинский/AFP]

5 март куни касалхонадан беморлар ва уларнинг оилаларини эвакуация қилиш олдидан Киев марказий болалар шифохонасидаги бемор болакай ёнида нарсаларни йиғиштираётган аёл. [Сергей Супинский/AFP]

Украина президенти Владимир Зеленский яқинда реконструкция қилинган шифохонадаги улкан вайронагарчиликлар акс этган видеолавҳалар билан бўлишиб, ҳужумни «ҳарбий жиноят» ўлароқ қоралади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) матбуот котиби Стефан Дюжаррик чоршанба куни ҳеч бир соғлиқни сақлаш муассасаси «асло нишонга айланмаслиги керак» деб таъкидлади.

БМТ ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) «соғлиқни сақлаш, шифохоналар, тиббиёт ходимлари ва тез ёрдам машиналарига ҳужумларни зудлик билан тўхтатишга» чақирди.

Оқ уй тинч аҳолига қарши «ваҳшийларча» куч қўлланишини қоралади, Британия Бош вазири Борис Жонсон ҳужумни «жирканч» деб атади, Испания бош вазири Педро Санчес эса Россияни «ҳарбий жиноятларда» айблади.

«Одамлар ёрдам сўраб мурожаат қиладиган жой мутлақ вайронага айлангани даҳшатли», деди Шарқий Европадаги болаларни қутқариш ташкилоти директори Ирина Сагоян пайшанба кунги баёнотида.

«Ҳатто касалхоналар ҳам хавфсиз бўлмаса, оилалар ва болалар қаерга мурожаат қиладилар? Улар можаролар авж олган, бегуноҳ болалар қурбон бўладиган жанг майдонига айланмаслиги керак», дейди у.

Мариупол Россия қамалида қолган тўққиз кун мобайнида жами 1207 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, деб хабар беради чоршанба куни маҳаллий ҳокимият.

Шаҳар ҳокимияти Мариуполда «тўққиз кун давомида тинч аҳоли ўққа тутилгани» ва «ярим миллион одам ёруғлик, сув, иссиқлик ва алоқа воситаларидан маҳрум бўлганини» айтди.

Таниш шаблон

Шифохоналарга бомба ташлаш Россия армияси стратегиясининг таниш шаблони.

Россия ваҳшийликларга гувоҳ бўлган Суриянинг Оқ дубулғалилар фуқаролик мудофааси бўлинмаси Сурия ва Россия ҳужумлари натижасида минглаб тинч аҳолининг ҳаётини сақлаб қолган ҳолда 252 аъзосидан айрилган.

Сешанба куни Washington Post мақоласида Оқ дубулғалилар украиналикларга қуйидагича маслаҳат беришган: «Бирлашган Миллатлар Ташкилотига тиббий иншоотлар GPS жойлашувларини берманг, бу уларнинг хавфсизлиги учун зарур деб даъво қилишлари мумкин. Россияликлар бу маълумотлардан уларни нишонга олиш учун фойдаланишади.»

2019 йил июн ойида БМТнинг ўша вақтдаги гуманитар ёрдам бўйича раиси Марк Лоукок бир қатор тиббий иншоотларга берилган зарбалардан кейин Россиядан қандай қилиб Сурия шифохоналари ва клиникалари ҳақидаги маълумотлардан фойдалангани ҳақида сўраган.

У БМТ Хавфсизлик кенгашига, БМТнинг можароларни бартараф этиш тизими доирасида жойлашуви ҳақида хабар берган шифохоналар ҳимоя қилинишига «ишонмаслигини» айтган.

Ўшанда БМТ Россия қўлловидаги Сурия режими кучлари 2019 йил апрел ойи охирида Идлиб вилоятига ҳужум бошлаганидан бери 23 та шифохонага зарба берилганини маълум қилган эди.

2019 йил 20 июн куни жанубий Идлибда жароҳатланган аёлни олиб кетаётган тез ёрдам машинасининг ўққа тутилиши натижасида аёл ва уч нафар тиббий ходим ҳалок бўлган.

Бир ой ўтиб, 18 июл куни Россия Идлиб вилоятида тиббий иншоотларга зарба беришни тўхтатиш бўйича БМТнинг Хавфсизлик кенгашининг резолюциясига қарши чиққан.

2019 йил ноябрда Россия ва Сурия ҳаво ҳужумлари Суриянинг Ҳалаб ва Идлиб вилоятларида қутқариш ва ёрдам кўрсатиш хизматларини кўрсатаётган шифохона ва фуқаро мудофааси марказига зарба берган, унда бир неча тинч аҳоли вакили жароҳатланиб, иккала бинога шикаст етган.

Шунингдек Идлиб чеккасидаги туғруқхонага ҳам ҳаво зарбаси берилган.

Россия радиоёзувлари, самолётларни кузатиш қайдномалари ва гувоҳлар кўрсатмаларининг тасдиқлашича, 2019 йилда тиббий иншоотларга қилинган ҳужумлар Башар Асад режимини қўлловчи кучлар томонидан амалга оширилган каттароқ режанинг бир қисми бўлган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия бу фашизм ва терроризм демакдир

Жавоб бериш