Карвонсарой
Хавфсизлик

Кремлнинг арзон қирувчи самолётлар ва «енгилмас» қурол билан мақтаниши шубҳалар туфайли чиппакка чиқмоқда

Карвонсарой ва AFP

Россия бош вазири Михаил Мишустин (олдинда) 28 июл куни Комсомолск-Амур шаҳридаги «Сухой» самолётлари ишлаб чиқариладиган заводга ташриф буюрди. [Дмитрий Астахов/Спутник/AFP]

Россия бош вазири Михаил Мишустин (олдинда) 28 июл куни Комсомолск-Амур шаҳридаги «Сухой» самолётлари ишлаб чиқариладиган заводга ташриф буюрди. [Дмитрий Астахов/Спутник/AFP]

МОСКВА – Хавфсизлик, самарадорлик ва ядровий имкониятлар борасидаги хавотирлар Россиянинг дунё бўйлаб мижозларга қурол сотиш уринишларини чиппакка чиқармоқда.

Бу хавотирлар Россия режимининг ушбу қуроллар тизимларини ортиқча мақтаётгани билан боғлиқ.

Мисол учун, 25 июл куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтган ҳарбий кемалар парадида Россия президенти Владимир Путин Россия дунёнинг етакчи денгиз ҳарбий кучлари орасида ўз мавқеини мустаҳкамлаганини, жумладан «мисли кўрилмаган, товушдан тез учувчи, ўта юқори аниқликдаги янги қурол» ишлаб чиқарганини айтган.

«Биз сув остидаги, ердаги ёки ҳаводаги ҳар қандай душманни аниқлашимиз ва керак бўлса, уни йўқ қилиш учун нишонга олишимиз мумкин», деб айтган у давлат телевидениеси хабарида.

2019 йилнинг декабр ойида Россиянинг ягона авиаташувчиси «Адмирал Кузнецов»да келиб чиққан йирик ёнғин мамлакат ҳарбий техникасининг эскиргани билан боғлиқ хавотирларни кучайтирган. [Лев Федосеев/ТАСС]

2019 йилнинг декабр ойида Россиянинг ягона авиаташувчиси «Адмирал Кузнецов»да келиб чиққан йирик ёнғин мамлакат ҳарбий техникасининг эскиргани билан боғлиқ хавотирларни кучайтирган. [Лев Федосеев/ТАСС]

YouTube видеолавҳаси кадрларида 2019 йилнинг август ойида Россиянинг Архангелск вилоятида содир бўлган авария оқибатлари акс этган. Ядровий ракета синови чоғида рўй берган ҳалокат натижада беш ходим ҳалок бўлган ва ҳудуддаги радиация даражаси ошган. [Файл]

YouTube видеолавҳаси кадрларида 2019 йилнинг август ойида Россиянинг Архангелск вилоятида содир бўлган авария оқибатлари акс этган. Ядровий ракета синови чоғида рўй берган ҳалокат натижада беш ходим ҳалок бўлган ва ҳудуддаги радиация даражаси ошган. [Файл]

Бу мақтаниш ҳарбий мутасаддилар тарафидан 2018 йили Путин «енгилмас» деб атаган арсенал таркибидаги замонавий янги қуроллар синови эълон қилинганидан сўнг янграган.

«Муҳим воқеа»

Кремл тажовузкор риторикаси ва баландпарвоз ютуқлар ҳақида бонг уришини тўхтатгани йўқ.

Июл ойи ўрталарида мудофаа вазирлиги кемаларга қарши, товушдан тез учувчи «Циркон» қанотли ракетасининг «муваффақиятли» синови билан мақтанган эди.

Вазирлик томонидан тарқатилган видеолавҳада Адмирал Горшков жанговар кемасининг Россия шимолидаги Баренц денгизи соҳилидаги нишонга қарата қанотли ракета учиргани акс этган.

«Циркон ракетаси 350 км узоқликдаги нишонга тўғридан-тўғри зарба берди», деб айтган вазирлик 19 июл куни. «Учиш тезлиги 7 Махга тенг бўлди.»

Мудофаа вазирлиги жанговар кемаларини ҳам, сув ости кемаларини ҳам «Циркон» ракеталари билан жиҳозлаш режалаштирилаётганини айтди.

Ракета яқинда бир нечта синовдан ўтказилган, ўтган йил октябрда Путин синов парвозларининг «нафақат Қуролли кучлар, балки бутун Россия учун муҳим воқеа бўлганини» таъкидлаган.

У 2018 йилда товушдан тез «Авангард» ракетаси учирилганида ҳам шундай деган эди.

«Бу нафақат Қуролли кучларимиз, балки мамлакат ҳаётидаги муҳим воқеа», деб айтган эди у 2018 йилнинг 26 декабр куни Вазирлар маҳкамаси йиғилишида.

Бир кун аввал Кремл «Посейдон» сув ости ядровий қуроли синовини бошлаб юборгани ҳақида хабар берган эди, Путин уни душман мудофаасига «кўринмас» деб айтган.

Россия ҳукумати ва Кремл оммавий ахборот воситалари «Посейдон» ва «Авангард»нинг ҳалокатли кучи ҳақида бир талай даъволарни илгари сурган бўлса-да, шу кунга қадар уларнинг бирортаси ўз тасдиғини топмади.

Мудофаа соҳаси таҳлилчилари ва кузатувчилари бу даъволарни тўқима ва сиёсийлаштирилган деб атаганлар.

Шоҳ ва мот: нархига яраша

Худди шундай шов-шувли кўринишда Кремл Циркон синовларини эълон қилганининг эртасига, Checkmate («Шоҳ ва мот») номи билан машҳур янги «Сухой» кўринмас жанговар самолётини оммага ошкор қилган.

Аввалроқ «Ростек» мудофаа пудратчиси ва давлат назоратидаги United Aircraft Corporation (UAC) томонидан ишлаб чиқарилган самолётга оид бир қанча тафсилотлар маълум бўлган эди. Ишлаб чиқарувчилар асосланмаган даъволарни илгари сурганлар.

Қирувчи бир вақтнинг ўзида қуруқликдаги, ҳаво ёки денгиздаги олтита нишонга зарба бера олиши айтилган.

UAC бош директори Юрий Слюсар кейинги 15 йил ичида асосан Яқин Шарқ, Осиё ва Лотин Америкасидан 300 га яқин буюртма кутилаётганини айтган.

Афтидан, сотувлар фаоллиги маҳсулот нархи билан боғлиқ.

«Шох ва мот»нинг нархи Америкада ишлаб чиқарилган F-35 самолётидан «бир неча марта арзон», деб таъкидлаган Слюсар.

Россия қирувчисининг нархи АҚШ ишлаб чиқарган кўринмас, универсал ва синалган жанговар самолётдан анча арзон бўлса ҳам, Кремлнинг бўрттиришга мойиллиги, Россиянинг ҳалокатли ҳарбий муваффақиятсизликлари Россия ҳарбий техникаси сифатига нисбатан саволлар туғдиради.

Мамлакат ичи ва хориждаги қуроллар билан боғлиқ омадсизликлар

Қуйида шармандали муваффақиятсизликларнинг айримлари келтирилган, холос.

Ўтган йил декабр ойида Кремл юқори лавозимли қўмондонларни ядровий портлашдан ҳимоя қилишга мўлжалланган «охирзамон самолётидан» махфий қурилма ўғирлангани ҳақида хабар берган эди.

Ўтган йил куз ойларида олти ҳафта давомида Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғ ҳудуди ва Арманистонга қарши олиб борган уруши Россиянинг ҳарбий техникаси учун синов майдонига айланди.

Деярли тўлиқ этник арманлар яшовчи ва қўшни Арманистон қўлловидаги Тоғли Қорабоғ Россиянинг ҳаво мудофааси тизимларига таянди, Озарбайжон эса Туркия ва Исроилда ишлаб чиқарилган дронлардан фойдаланди.

Ўтган йил бошида Сурия ва Ливияда Россия ҳарбий техникасини қўллаб, туркларнинг дронларидан талафот кўрган россияпараст Ливия жангарилари каби Тоғли Қорабоғ ва Арманистон аскарлари ҳам мағлубиятга учраган эдилар, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси ва бошқа оммавий ахборот воситалари.

9 ноябрь куни эса Озарбайжон томонидан амалга оширилган яна бир зарбада Россия ҳарбий техникасининг дурдонаси бўлмиш «Тор-M2KM» зенит-ракета тизими йўқ қилинди.

«(Озарбайжонликлар чоп этган) видеолавҳадан кўриниб турибдики, «Тор-M2KM» мажмуаси масофа яқин эканига қарамай, ўзи йўқ қилишга мослашган нишонларни (дронларни) пайқамаган», деб айтган ўтган йили таҳлилчилардан бири ҳарбий мавзуларни ёритувчи Avia.pro ахборот агентлигига.

2019 йил декабрда, Мурманскда Россиянинг ягона авиаташувчиси бўлмиш «Адмирал Кузнецов» ёнғинга учраган, кема бортида 400 дан ортиқ киши бўлган. Ёнғин тахминан 600 квадрат метр майдонни эгаллаб олган.

2019 йил августда Архангелск вилоятида Россия армиясининг асосий ядровий тадқиқотлар полигонида янги қуролни синаш чоғида портлаш юз берган.

Ғарб таҳлилчилари портлаш 2018 йилда Путин тарафидан «енгилмас» қурол дея даъво қилинган «Буревестник» қанотли ядровий ракетасига тегишли эканлигини айтганлар.

Ҳалокатдан сўнг қўшни Северодвинск шаҳрида радиация кўрсаткичлари ошган, саросимага тушган аҳоли йод олиш учун дорихоналарга ошиққан.

2019 йилнинг июл ойида чуқур сув остида сузувчи кемада юз берган ёнғинда тутундан заҳарланиш оқибатида 14 денгизчи ҳалок бўлган эди – бу фожиа 2000 йилда 118 кишининг ҳаётига зомин бўлган ва президентликнинг илк йилида Владимир Путинни қийин аҳволга қолдирган «Курск» сувости кемаси ҳалокатини ёдга солган.

Россиянинг эскирган техникаси янгиликларда ҳам тилга олинган.

Яна бир мисол, 2019 йил май ойида Қозоғистонда Россияда ишлаб чиқарилган Ми-8 вертолётининг ҳалокатга учраши оқибатида унинг бортида бўлган 13 ҳарбий хизматчи ҳаётдан кўз юмган эди.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ми-8 вертолётининг ҳалокати сабабларини тергов қилишга буйруқ берган. 2018 йилнинг август ойида Сибирда Ми-8 билан боғлиқ навбатдаги ҳалокат 18 кишининг ҳаётига зомин бўлган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 5

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бу пасткашлар яна шарманда бўлишди :) Фақат балет қолди ўзи уларда :)

Жавоб бериш

Россия кучли давлат сифатида таассурот қолдиряпти, холос. Бошқа ҳеч нарса қилаётгани йўқ.

Жавоб бериш

Ҳамма ихтиролари бир тийинга қиммат.

Жавоб бериш

Ароқ, балалайка ва лаптидан ясалган қуроллари билан бутун дунёни кулдиришяпти холос.

Жавоб бериш

Rossiya shoxi yoʻq suzongʻich sigirga oʻxshaydi.

Жавоб бериш