АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг ўз синфидаги илк ядровий авиаташувчиси USS Gerald R. Ford (CVN-78) шу йил охирида дунё миқёсидаги илк эксплуатациясига йўл олиши режалаштирилган.
Замонавий Nimitz тоифасидаги авиаташувчиларнинг мероси асосида қурилган «Форд» классидаги авиаташувчи денгиздаги энг илғор кема бўлиб, денгиз флотининг инқирозли вазиятларда чора кўриш ва йирик жанговар операцияларда ўз вақтида зарба беришга қодир бўлишини таъминлайди.
13,3 миллиард долларлик Ford авиаташувчиси аввалгисидан каттароқ бўлса-да, ундаги экипаж аъзолари 500-900 тага камроқ бўлади.
«Бу мутлақо янги, ўз синфидаги илк ноёб қурол тизими», деб айтган авиаташувчи зарбдор гуруҳининг (CSG-12) контр-адмирали Грегори Хаффман март ойи бошида USNI News билан суҳбатда.
Авиаташувчи Америка Қўшма Штатларининг 38-президенти шарафига номланган. У Иккинчи Жаҳон уруши пайтида USS Monterey (CVL 26) енгил авиаташувчисида хизмат қилган бўлиб, денгиз флотининг қўмондон лейтенанти унвонига сазовор бўлган.
USS Gerald R. Ford кемаси тўртта шахтали иккита юқори бойитилган уран ядровий реакторлари билан жиҳозланган бўлиб, максимал тезлиги тахминан 30 узелни (соатига 55,5 км) ташкил қилади.
АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари маълумотларига кўра, авиаташувчи зарбдор кемалар гуруҳи ҳамроҳлигида кенг кўламли жанговар операциялардан тортиб, тийиб туриш ва гуманитар ёрдамгача бўлган кенг кўламли вазифаларни бажаришга қодир.
Жами 10 та кемадан иборат бўлиши кўзда тутилган ушбу синф ҳарбий денгиз кучларининг ҳозирги Nimitz тоифасидаги авиаташувчиларини, Enterprise (CVN-65) ўрнини босувчи Gerald R. Ford (CVN-78) кемасидан бошлаб, якка тартибда алмаштиради.
CVN-78 2017 йилда ишга тушган, синфдаги иккинчи кема John F. Kennedy (CVN-79) эса 2024 йилда фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
Янги ва такомиллашган технологиялар
Янги кемалар Nimitz синфига ўхшаш корпусга эга, аммо АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг All Hands Magazine нашрига кўра, уларда самолётларни ишга тушириш электромагнит тизими (EMALS) каби янги технологиялар жорий қилинган бўлиб, бу тезликни аниқроқ бошқариш ва силлиқ тезлашишни таъминлайди.
Шу билан бирга, Advanced Arresting Gear (AAG) тизими кенгроқ диапазондаги ҳаво кемаларини тиклаш (ўз вақтида ва хавфсиз демонтаж қилиш) имконини беради ва тикланган платформаларга юкламани камайтиради, шу тариқа самолётларнинг ишлаш муддатини узайтиради.
Бошқа янги технологиялар орасида трослар ва шкивлар ўрнига электромагнит двигателларда ишлайдиган, такомиллашган қурол кўтаргичлар (АWЕ) ҳам бор.
Ҳарбий-денгиз кучлари маълумотларига кўра, илғор технология кам сонли денгизчиларга 52800 кг гача ўқ-дорини 45,7 метр/дақиқа тезликда парвоз палубасига тез ва чаққонлик билан хавфсиз олиб ўтиш имконини беради.
Аввалги супер авиаташувчилардан энг йирик сезиларли фарқи – кичикроқ ўлчамлар ва парвоз операциялари амалга ошириладиган ушбу кема оролидан узоқроқда жойлашганидир.
All Hands Magazine маълумотларига кўра, бундай конструкция парвоз палубасидаги операциялар ва самолётларга техник хизмат кўрсатиш учун кўпроқ жой ажратиш, бу эса кема ва ҳаво қанотига бир кунда кўпроқ самолётлар парвозини амалга ошириш имконини беради.
Naval Technology компаниясининг 2020 йилги маълумотларига кўра, ташувчи (Nimitz класси учун 140 та парвоз билан солиштирганда) кунига 160 та, инқирозли вазиятлар ва ҳаводаги шиддатли жанговар операциялар чоғида кунига кўпи билан 220 та самолёт парвозини таъминлаш салоҳиятига эга.
Самолётлар ва қуроллар
Ford синфига мансуб авиаташувчи RIM-162 Sea Sparrow (ESSM) модернизациялашган ракетаси билан жиҳозланган – у ўрта масофали «ер-ҳаво» синфидаги ракета тутувчиси бўлиб, юқори тезликдаги, юқори маневрли кемага қарши ракеталардан ҳимоя қилади.
Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказининг ракетага қарши мудофаа лойиҳасига кўра, ESSM шунингдек, учувчисиз самолётлар ва вертолётлар каби паст тезликдаги ҳаво таҳдидларидан ҳам ҳимоялайди.
Авиаташувчи 90 тагача самолёт таший олади, бу Nimitz синфидан 15 тага кўп.
Самолёт комплектига F/A-18E/F Super Hornet, EA-18G Growler электрон ҳужум самолёти, C-2 Greyhound, E-2D Hawkeye, F-35C Lightning II, SH-60 Seahawk вертолётлари ва учувчисиз жанговар учар қурилмалар киради.
Бошқа ҳаво корпуслари таркибида MQ-25 Stingray бўлиши мумкин – бу палубали базалаштиришга асосланган дунёдаги илк учувчисиз самолёт.
Stingray ҳавода ёқилғи қуйиш, шунингдек, авиаташувчилар зарбдор гуруҳи учун разведка, кузатув ва рекогносцировка имкониятларини тақдим этади.
Авиаташувчи палубасида, шунингдек, кемага ёнилғи қуйиш шланглари ўрнатилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида самолётга ёнилғи қуйиш пайтида уни ишга тушириш ва кўтариш имконини берувчи ёнилғи қуйиш майдони ҳам бор.
Олд палубадаги қўшимча майдонча ҳисобига, E-2D Hawkeye каби айрим самолётлар ичида экипажи билан қўниши, ёнилғи қуйиши ва ҳавога кўтарилиши мумкин бўлади.
Бу тутамайдиган Адмирал Кузнецовдек гап )))
Жавоб беришФикрлар 1