Дунё бўйлаб ядровий қурол таҳдиди тобора ортиб бораётган бир вақтда АҚШ стратегик қўмондонлиги (STRATCOM) агар ундан талаб этилса ҳаво, қуруқлик ва денгиздан юзлаб ядровий қуролларни ишга туширишга тайёр.
STRATCOM ўз қўмондонлиги остида баллистик ракета учирувчи сувости кемалари (SSBN), қуруқликда жойлашган қитъалараро баллистик ракеталар (ICBM) ва узоқ масофали бомбардимончи самолётларни ўз ичига олган АҚШ ядро триадаси деб номланувчи бир қатор ядро қуролларига эга.
SSBN сувости кемалари жойлашувини аниқлаб бўлмайдиган қитъалараро ракеталар учириш платформаси сифатида хизмат қилади ҳамда ядровий каллакларни кўринмас ва аниқ етказиб бериш учун мўлжалланган.
Ҳар битта сувости кемаси сув остидан юк оғирлигига қараб 11265 км узоқликда жойлашган нишонга зарба бера оладиган 20 та ядровий ракетани ташийди.
«Trident II D5 ракетаси ҳар бири 100 ёки 475 килотонна ядровий қувватга эга саккизта мустақил каллакка бўлинади».
«Огайо» тиофасидаги сувости кемасидан тўлиқ бараварига ўқ бир дақиқадан кам вақтда отилади.
Бир вақтда 12 та SSBN фаол туриши билан STRATCOM ўзаро 1000 та каллаги бўлган 240 та ракетани жанговар шай ҳолатда ушлаш имкониятига эга.
Айни пайтда, Minuteman III ICBM АҚШ ядровий триадасининг қуруқликдаги ягона компонентидир.
Уч босқичли, қаттиқ ёқилғидаги баллистик ракетанинг учирилиш вақти қисқача бўлиб, жавоб бериш имкониятини сақлаб қолиш учун бортида захирадаги ишга тушириш контроллерларига эга, деб хабар берган Вашингтондаги стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази.
Айни вақтда ICBM таркибида ҳар бири битта каллак билан жиҳозланган 400 тагача Minuteman III мавжуд бўлиб, улар 450 та учирувчи мослама орасида тарқатилган.
Ракеталар зарбадан ҳимояланиш учун мустаҳкамланган шахталарда сақланади ва мустаҳкам кабеллар тизими орқали ерости бошқарув-назорат марказига уланган. Ишга тушириш жамоаси иккита зобитдан иборат бўлиб, улар куни бўйи бошқарув-назорат марказида навбатчилик олиб боради.
АҚШ Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, марказ ва масофадан ракета учириш мосламалари ўртасида бошқарув узилса, махсус конфигурация қилинган E-6B самолётлари автоматик равишда ажралиб қолган ракеталарни бошқаришни ўз зиммасига олади.
Узоқ масофага учувчи бомбардимончи самолётлар
Ядро триадасининг бомбардимончи самолётларидан иборат флот триаданинг энг мослашувчан бўлими бўлиб, дунёнинг исталган нуқтасида қисқа вақт ичида катта ўқ отиш қувватини таъминлай олади.
АҚШ мудофаа вазирлигига кўра, узоқ масофага учувчи бомбардимончилар флоти таркибида 46 та B-52H Stratofortress ва 20 та B-2A Spirit самолётлари мавжуд.
B-52 турли миссияларни, жумладан стратегик ҳужум, ҳавода бевосита кўмак, ҳавода тутиб олиш, ҳаво ва денгизда қарши ҳужум операцияларини амалга ошира олади. Ёқилғини бир тўлдиришда 14080 км масофага уча олади.
Иккита B-52 самолёти икки соатда океандаги 364 минг кв км ҳудудни назорат қила олади.
B-52 самолётлари Litening нишонга олиш модулидан такомиллаштирилган Sniper нишонга олиш модулига ўтмоқда.
Sniper модуллари узоқ масофали нишонларни аниқлаш ва идентификациялашни такомиллаштириш ҳамда барча миссиялар учун доимий барқарорлаштирилган кузатувни, шу жумладан қуруқликдаги кучларни яқин ҳаводан қўллаб-қувватлашни таъминлайди.
B-2 Spirit зич зенит мудофаасини ёриб кириш учун мўлжалланган оддий ва ядровий ўқ-дориларни етказиб беришга қодир бўлган кўринмас бомбардимончидир.
B-2 бомбардимончисининг кўринмаслиги инфрақизил, акустик, электромагнит, визуал ва радар сигналлари комбинациясидан пасайтирилганлиги сабабли амалга ошади. Ушбу сигналлар мураккаб мудофаа тизимлари учун В-2 ни аниқлаш, кузатиш ва ишга туширишни қийинлаштиради.
Бомбардимончининг композит материаллари, махсус қопламалари ва учар қанот дизайни унинг «яширин» бўлишига ёрдам беради.
Декабр ойида Қўшма Штатлар ўзининг энг янги ядровий B-21 Raider яширин бомбардимончисини намойиш қилди, у кейинчалик Ҳарбий ҳаво кучларининг стратегик бомбардимончи самолётлари ўрнини эгаллайди.
АҚШнинг стратегик бомбардимончи самолётлари AGM-86 ҳаводан учириладиган қанотли ракетаси (ALCM) каби аниқликдаги ядровий ўқ-дориларни олиб юришга қодир.
ALCM душман кучларини тарқоқ ҳолатга келтириш ва ҳудуддаги мудофаани мураккаблаштиришни мақсад қилган. Душман кучлари ҳар бир ракетага қарши курашишига тўғри келади, уларга нисбатан мудофаа қиммат ва қийин бўлиб қолади, деб хабар берган Ҳаво кучлари.
«Душман мудофаасига ракеталарнинг кичиклиги ва паст учиш имкониятлари ҳам ҳалақит беради, бу уларни радарда аниқлашни қийинлаштиради», дейилади унда.
2020 йилларнинг охирларига келиб AGM-86 янги AGM-181 узоқ масофали танкларга қарши ракеталар (LRSO) алмаштирилиши кутилмоқда.
Россия ва Хитой таҳдидининг кучайиши
2022 йил февралда Россия Украинага бостириб кирганидан бери ядро урушидан хавотирлар кучаймоқда.
Россия президенти Владимир Путин 25 март куни қўшни ва иттифоқчи Беларусда тактик ядро қуролини жойлаштиришини ва бу қуролни Европа Иттифоқига яқин давлатга олиб келишини эълон қилди, деб хабар берди AFP.
31 март куни Беларус президенти Владимир Лукашенко Россиянинг «стратегик» ядровий қуролларини қабул қилишга тайёрлигини билдирди.
Путин аввал агар Россия хавф остида қолса, Украинада ядровий қурол қўллаши мумкинлигига шама қилган эди.
Путиннинг таъкидлашича, Россия «ядро қуролини тарқатмаслик бўйича халқаро келишувларимизни бузмаган ҳолда» Беларус самолётларини жиҳозлашга ёрдам берган... 10 та самолёт бу турдаги қуроллардан фойдаланишга тайёр».
Россия Беларусга ядровий қурол ташиш салоҳиятига эга «Искандер» тизимини тақдим этган, деб қўшимча қилган у.
Москва 3 апрелдан аскарларни ўқитишни бошлашни ва 1 июлгача тактик ядровий қуролларни сақлаш учун махсус омбор қурилишини якунлашни режалаштирган.
Феврал ойида Путин шунингдек, Москва Янги стратегик қуролларни қисқартириш битимидаги (New START) иштирокини тўхтатишини эълон қилган эди. Бу Россия ва Қўшма Штатлар ўртасидаги сўнгги ядровий қуролларни назорат қилиш ҳужжати эди.
Бу орада Хитой 2035 йилга келиб, 1500 та ядровий қуролга эга бўлишни режалаштирган ҳамда товуш тезлигидан юқори қуроллар, кибер ва фазовий жанг олиб бориш имкониятларини ривожлантираётгани «АҚШ миллий хавфсизлиги ҳамда эркин ва очиқ халқаро тизим учун энг оқибатли ва тизимли муаммодир, деб хабар берган Пентагон ўзининг Хитой бўйича йиллик ҳисоботида.
Пекиннинг расмий режасига кўра, икки етакчи ядровий давлат АҚШ ва Россия сингари Хитой ҳам қуруқликдан, ҳаводан ва денгиздан ядро қуролини етказиб бериш имкониятига эга «ядро триадасини» яратмоқда.
Хитой, шунингдек, «ядровий кучларининг кенгайишини қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган инфратузилмани қурмоқда».
Шимолий Корея ва Эрондаги ядровий фаолият
Шимолий Корея ҳам ядровий арсеналини кенгайтиришни кўзламоқда.
Сунъий йўлдошдан олинган суратлардан маълум бўлишича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг қурол-яроғ учун мўлжалланган ядровий материал ишлаб чиқаришни кучайтириш ҳақидаги буйруғидан сўнг, Шимолий Кореянинг асосий ядровий мажмуасида фаоллик ортган, деб хабар берган АҚШ таҳлил маркази 1 апрел куни.
3 ва 17 март кунлари олинган суратлар мамлакатнинг Ёнбён шаҳридаги экспериментал енгил сувли реактори (ELWR) «тугалланиш арафасида» эканлигини кўрсатди, деб хабар берган Вашингтондаги 38 North.
Тасвирлар, шунингдек, Ёнбёнда беш мегаваттлик реактор ишлашда давом этгани ва уранни бойитиш заводи атрофида янги қурилиш ишлари бошлангани, эҳтимол унинг имкониятларини кенгайтириши мумкинлигидан далолат бермоқда.
Ким Шимолий Корея арсеналини «экспоненциал» ошириш учун «қурол-ядровий материаллар ишлаб чиқаришни» кенгайтиришга буйруқ берар экан, 28 март куни Шимолий Корея давлат оммавий ахборот воситалари Кимнинг янги, кичикроқ ядро каллакларини кўздан кечираётгани акс этган суратларини эълон қилди.
Шимолий Корея ҳарбийлари сўнгги ҳафталарда бир нечта, жумладан, давлат ОАВ сувости ядровий дронини синовдан ўтказиш деб атаган ва бу йил иккинчи марта учирилган қитъалараро баллистик ракета иштирокида машғулотлар ўтказди.
Ўтган йили Шимолий Корея ўзини «такрорланмас» ядровий давлат деб эълон қилган бўлса, март ойида Ким Шимолий Корея ҳарбийларига «ҳақиқий урушга» тайёргарлик кўриш учун машғулотларни кучайтиришни буюрган эди.
Бу орада Эрондаги Фордо ерости заводида 83,7 фоизга бойитилган уран зарралари аниқланган.
Бу ҳодиса Эрон Халқаро атом энергияси агентлигига хабар бермай, уранни бойитувчи иккита центрифуга кластерлари ўртасида алоқани сезиларли даражада модификация қилганидан кейин аниқланган.
Бу Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси (JCPOA) деб номланувчи 2015 йилги муҳим ядровий битимни қайта тиклаш бўйича музокаралар бошиберк кўчага кириб қолган бир пайтда юз берди.
Келишувда белгиланган чекловлар, жумладан, 3,67 фоизга бойитиш чегараси Эроннинг ядровий қурол яратишининг олдини олишга қаратилган эди.
Қойил. Жуда чиройли манзара бўларди
Жавоб беришФикрлар 2
Россияникидан фарқли ўлароқ, бу ядровий ракеталар ҳақиқий ))
Жавоб беришФикрлар 2