Карвонсарой
Хавфсизлик

Глобал таҳдидлар ортиб борар экан, F-35 самолётлари АҚШ ва иттифоқдошларга универсал қурол тақдим этмоқда

Карвонсарой

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари 388 ва 428-қирувчи полкларининг F-35A самолётлари Юта штатидаги Hill ҳаво кучлари базасида бўлиб ўтган машғулотлар вақтида «фил юриши» учун сафга тизилмоқда, 2020 йил, 6 январ. [АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари]

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари 388 ва 428-қирувчи полкларининг F-35A самолётлари Юта штатидаги Hill ҳаво кучлари базасида бўлиб ўтган машғулотлар вақтида «фил юриши» учун сафга тизилмоқда, 2020 йил, 6 январ. [АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари]

Янада кўпроқ АҚШ иттифоқчилари харид қилгани сайин, радарларда кўринмайдиган F-35 жанговар самолётининг дунё бўйлаб ҳозирлиги ортиб бормоқда.

2022 йил феврал ойида Россиянинг Украинага ҳужуми ортидан юзага келган янги хавфсизлик муҳити декабр ойида Германияни самолётнинг навбатдаги харидорига айлантирган.

11 апрел куни Руминия ҳукумати ҳам ўз ҳаво кучларининг модернизацияси учун F-35 жанговар самолётларини харид қилиш режасини тасдиқлади.

Бу қадам Руминия шарқий Европада Польша ва Чехия республикасидан кейин бешинчи авлод самолётларига эгалик қиладиган учинчи давлат бўлишини англатади.

F-35 самолёти Мериленд штатидаги Патаксент дарёсидаги ҳарбий денгиз ҳаво базасида қўнмоқда, сурат санаси номаълум. [АҚШ ҳарбий денгиз кучлари]

F-35 самолёти Мериленд штатидаги Патаксент дарёсидаги ҳарбий денгиз ҳаво базасида қўнмоқда, сурат санаси номаълум. [АҚШ ҳарбий денгиз кучлари]

«Бу самолётлар миллий ҳаво ҳудудида суверенитетни, зарур бўлганда мудофаани таъминлаш учун зарур бўлган ҳавода устунликка эришиш ва уни ушлаб туриш имкониятини беради», дейилади Руминия президентининг баёнотида.

Энг илғор ҳарбий самолёт

Lightning II номи билан ҳам танилган F-35 самолётлари дунёдаги энг универсал ва илғор самолёт бўлиб, замонавий ҳарбий операцияларнинг турли талабларига жавоб берадиган қилиб ишлаб чиқилган.

F-35нинг асосий вазифаси – «ҳаво-ҳаво» жангини олиб бориш. Радарларга кўринмас илғор имкониятлари ва мураккаб сенсорлари билан душман ҳаво ҳудудида аниқланмай ҳаракат қилиш, душман самолётлари билан жангга киришиш ва уларни енгиш, дўстона кучлар учун ҳавода устуворликни таъминлаш учун ишлаб чиқарилган.

Самолёт илғор радар тизимлари ва авиониклар билан жиҳозланган бўлиб, бу унга узоқ масофаларда душман самолётларини аниқлаш ва кузатиш имкониятини беради. Шунингдек, илғор қурол тизимлари унга душман самолётларини аниқлик ва тезлик билан нишонга олиш ва йўқ қилиш салоҳиятини тақдим этади.

Шу билан бирга, F-35 ҳаводан қуруқликка бериладиган зарбаларда ҳам ўта самарали. У аниқ бошқариладиган бомбалар ва ракеталар билан жиҳозланган бўлиб, булар қуруқликдаги нишонларни ҳатто мураккаб ҳаво ёки кўриш қийин бўлган шароитларда юқори аниқлик билан нишонга олиш ва йўқ қилиш салоҳиятига эга.

Ва ниҳоят, F-35 кузатув ва разведка маълумотларини тўплаш миссияларига ҳам ҳисса қўша олади. Самолёт узоқ масофадан душман нишонларини топади ва аниқлайди, шунингдек, бошқа самолётлар ва қуруқликдаги қўмондонлик ва назорат марказлари билан маълумот алмашиш имконини берувчи мураккаб маълумот узатиш тизимларига эга.

Lightning II уч турда ишлаб чиқарилган.

АҚШ ҳаво кучлари фойдаланадиган F-35A оддий учувчи ва қўнувчи турдаги самолётдир.

АҚШ денгиз пиёда аскарлари корпуси F-35B самолётларидан фойдаланади, улар «худди вертолётлар каби вертикал қўниш ва жуда қисқа масофада ҳавога кўтарилиш салоҳиятига эга. Шу сабабли у мураккаб, қисқа майдонли базалар ва самолёт қўна оладиган қатор кемаларда фаолият олиб бориши мумкин», деб хабар берган Lockheed Martin.

Учинчиси АҚШ ҳарбий денгиз кучлари бошқарувидаги F-35C бўлиб, дунёдаги исталган АҚШ авиаташувчиларидан учирилиши мумкин.

Имкониятлар АҚШ иттифоқдошлари учун ҳам амал қилади

Бу илғор имкониятлар Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчиларига бутун дунё бўйлаб ўз манфаатларини ҳимоя қилиш имконини беради.

Декабрда шартнома имзолаган Германия Исроил, Япония, Жанубий Корея, Польша, Белгия, Швецария, Финляндия ва Сингапур қаторида ўз ҳарбий ҳаво кучларига F-35 самолётини олиб берган тўққизинчи хорижий харидорга айланди.

F-35 2006 йилда саккизта халқаро дастур ҳамкорлари – Америка Қўшма Штатлари, Буюк Британия, Италия, Нидерландия, Австралия, Норвегия, Дания ва Канада томонидан ишлаб чиқарилган.

Ҳозирги кунда F-35 дунё бўйлаб 26 та базада фаолият олиб боради, тўққиз давлат ўз ҳудудида F-35 самолётларига эгалик қилади. Айни вақтда жами 875 дан ортиқ F-35 хизмат кўрсатаётган бўлиб, 1845 ортиқ учувчи ва 13350 техник ходим улар билан ишлаш бўйича машғулотлардан ўтган, дейилади декабр ойидаги Lockheed баёнотида.

«F-35 дунёдаги энг замонавий жанговар самолёт», деб айтган Германия ҳаво кучлари қўмондони Инго Герхардт декабр ойида 24 Rhein нашрига кўра.

«Самарадорилигига келсак, F-35A юқори натижага эришган, чунки... у ҳаво ҳудудини ҳимоя ва мониторинг қилиш учун мутлақо янги, жуда кучли ва кенг қамровли тармоқ тизимларини ўз ичига олади», деб хабар берган Швецария федерал кенгаши 2021 йил июнида эскирган F-5 ва F/A-18 самолётларини F-35A билан янгилашини эълон қилиб.

Универсаллик

F-35 самолётининг яна бир аҳамиятли томони унинг универсаллигида, чунки у муайян миссияга мослаб учун созланиши мумкин.

Масалан, одатий «ҳаво-ҳаво» жангида душман F-35 ҳавода эканлигини билмасидан у илғор сенсорлар ва қурол тизимларидан фойдаланиб, душман самолётларини нишонга олиб йўқ қилиши мумкин бўлган кўринмас режимда уча олади.

Ҳаводан қуруқликка бериладиган зарбаларда F-35 кўринмас режимни ўчириб, қуруқликдаги нишонларга ўта аниқлик билан зарба бериши мумкин.

F-35 кузатув ва разведка опрецияларида кўринмас режимда учиб, илғор датчиклари ва маълумот узатиш тизимларидан фойдаланган ҳолда душман кучларига сездирмай разведка маълумотларини тўплай олади.

Бешинчи авлод жанговор самолёти 1,6 мах (товуш тезлигидан 1,6 марта юқори) тезликка эга, жанг олиб бориш кўлами эса 1410 километрга тенг.

Шунингдек F-35 самолётида «махлуқ режими» бўлиб, қанотлардаги пилонларда ва самолёт ичида қуроллар жойлаштириш имкони уни янада ҳалокатли қилади.

Оддий кўринмас режимда самолёт ичида 2,6 тонна қурол ташиш мумкин.

Махлуқ режимида бу юк тўрт мартага ошиб, 10 тоннага етиши мумкин, бу айниқса душман ҳаво мудофааси тизимлари йўқ қилинганида ва F-35 омон қолиши учун ўзининг кўринмас режимидан фойдаланиши зарур бўлмаганида қўл келади.

Ўз ўқ-дориларидан ташқари самолёт бошқа қурол тизимлари имкониятларини кучайтириб, ўқ отиш қудрати тизимини яратади.

Aegis жанговор тизими F-35 самолётининг ҳамроҳларидан бири бўлиб, нишонларга зарба бериш учун турли қуролларни йўналтиришда компьютер ва радарлардан фойдаланадиган интеграциялашган денгиз қуроллари тизимидир.

F-35 самолётининг Aegis тизимига қўшган ҳиссаси – душман ҳудудига кўринмас режимда узоқ масофали парвоз миссияларини амалга ошириш. Шунингдек, F-35 тўғри жиҳозланган бўлса, Aegis томонидан бошқариладиган ҳужумни қўллаб-қувватлаш учун бомбардимон миссияларни амалга ошириши мумкин.

F-35 самолётлари Aegis тизимининг бебаҳо ёрдам воситаси бўлиши билан бирга, Tomahawk қанотли ракеталари қуввати ва радиусини оширади.

F-35 учувчилари олинган маълумотларни қайта ишлаш учун борт компютерлари ёрдамида F-15 Eagle, F-16 Fighting Falcon ва Eurofighter Typhoon каби тўртинчи авлод самолётлари билан ўз саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириши мумкин, бу эса уларни жараёнда янада ҳалокатлироқ қуролга айлантиради.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500