Карвонсарой
Иқтисодиёт

Ишсизлик инқирози Хитойнинг кўплаб саноат соҳаларини вайрон қилмоқда

Руою

Хенан провинцияси, Чжэнчжоудаги меҳнат ярмаркасида вакансиялар ҳақидаги эълонни ёпиштираётган ишга ёллаш компанияси ходими, 2020 йил, 25 июл. Хитойда мисли кўрилмаган ишсизлик даражаси кузатилмоқда. [Ванг Жао/AFP]

Хенан провинцияси, Чжэнчжоудаги меҳнат ярмаркасида вакансиялар ҳақидаги эълонни ёпиштираётган ишга ёллаш компанияси ходими, 2020 йил, 25 июл. Хитойда мисли кўрилмаган ишсизлик даражаси кузатилмоқда. [Ванг Жао/AFP]

Хитой барча соҳаларда мисли кўрилмаган ишсизлик билан курашмоқда, бу келажакда узоқ йиллар давомида иқтисодий оқибатларни келтириб чиқаради.

Бир неча юз юан эвазига қон топшириш учун навбатда турган шанхайликлар.

Гуанчжоу ва Шэньчжэнда иш топа олмаётган меҳнат мигрантлари кўчаларда бино карнизи остида, пиёдалар тунелларида, темирйўл бекатларида ухлашмоқда.

Douyin ижтимоий тармоғида «Ишсиз қолганингизда қаерда ухлаш мумкин» деб номланган вирусли видеолар тарқамоқда. Ўн миллионлаб томоша қилинган бу видеолар Хитойда, айниқса ёшлар ўртасида кенг тарқалган ишсизлик инқирозидан далолат беради.

Меҳнат ярмаркасида иштирок этаётган иш изловчилар, 26 август, Пекин. Хитойнинг секинлашиб бораётган иқтисодиёти тобора қисқариб бораётган иш ўринлари учун рақобатлашаётган миллионлаб ёшларни мавҳум келажакка дучор қилган. [Жейд Гао/AFP]

Меҳнат ярмаркасида иштирок этаётган иш изловчилар, 26 август, Пекин. Хитойнинг секинлашиб бораётган иқтисодиёти тобора қисқариб бораётган иш ўринлари учун рақобатлашаётган миллионлаб ёшларни мавҳум келажакка дучор қилган. [Жейд Гао/AFP]

Расмий статистик маълумотларга кўра, Хитойда шаҳарлардаги иш ўринлари сони 2022 йил охирига келиб 8,4 миллионга қисқарган ва 459,31 миллионни ташкил этган, бу 1962 йилдан бери илк пасайишдир, деб хабар беради Reuters 27 феврал куни.

Миллий статистика бюроси томонидан эълон қилинган шаҳардаги ишсизлик даражаси 5,6 фоизни ташкил этди, Хитойда шаҳарлик ишсизлар сони 25,7 миллион кишига етган.

Шаҳарларда ёшларнинг ишсизлик даражаси номутаносиб равишда юқори. 2022 йил июл ойида у энг юқори чўққига чиққан, 15 ёшдан 24 ёшгача бўлган шаҳар ёшларининг деярли бешдан бир қисми ишсиз қолган.

Хитой ОАВда ўқишни битираётган коллеж талабаларининг «ишсизликка кираётгани» ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бу йил турли соҳаларнинг меҳнат бозорларида кучли рақобат бўлиши кутиляпти.

Умумий ишсизлик

Меҳнат бозори турли сабабларга кўра босим остида қолмоқда, деб айтган Шанхайга француз виносини импорт қилувчи Динг Зекун.

«Хорижий буюртмалар сезиларли даражада тушиб кетган ва экспортчилар режалаштирилгандек тиклана олмаяптилар. Ички истеъмол бозори ҳамон заиф, норози ишчилар ўз хоҳишлари билан ишдан кетишган.»

Дингнинг аспирантлик даражасига эга ишчиларидан бири ўтган йил декабрда ишдан кетган эди, аммо март ойида қайтсам майлими, деб сўраган.

«Ҳозир бу жойга 30 дан ортиқ киши, ҳатто кўпроқ тажрибага эга одамлар ҳам курашмоқда», деб айтган Динг. «Қайтишига рози бўлиш-бўлмасликни ўйлаяпман.»

Шанхайда реклама билан шуғулланувчи Коко Ченнинг айтишича, у бир неча ой аввал ўртача реклама компаниясидан бўшаб кетганидан бери ҳали ҳам янги иш топа олмаган.

«Менинг резюмем нисбатан рақобатбардош. Мен Хитойда энг машҳур реклама лойиҳаларини амалга оширганман. Бироқ, кутилгандек иш топа олмаяпман, бундан бўлишини кутмагандим», деди Чен ўзининг реклама бўйича бизнесини очишга қарор қилганини айтиб.

Хитойнинг ишга ёллаш бўйича энг йирик веб-сайтларидан бири – Zhaopin.com март ойида 50 мингга яқин офис ходимлари орасида сўровнома ўтказган, унга кўра, 47,3 фоиз иштирокчи жорий йилда ишсиз қолишдан қўрқаётганини айтган, бу кўрсаткич бир йил аввалгидан 39,8 фоизга юқори.

Респондентларнинг қарийб 60 фоизи «мавҳум иқтисодий муҳитни» ўз ишончига таъсир этувчи асосий омил сифатида кўрсатган, бу кўрсаткич 2022 йилда 48,4 фоизни ташкил этган.

Технологик компаниялардаги ишдан бўшатишлар

Илгари хайтек соҳасида ҳавас қилса арзийдиган юқори маошли лавозимлар энди «ўта хавфли ишлар» ҳисобланади.

2022 йилда Alibaba 20 мингга яқин кишини ишдан бўшатган. Улкан компаниядаги сўнгги ўзгаришлар ходимларни хавотирга солмоқда.

Осиёдаги энг йирик интернет компанияси Tencent ходимлари ҳам бир неча ойдан бери ишдан бўшатилиш хавфи остида қолмоқдалар.

Феврал ойида Хитойнинг мазкур технологик гиганти ОАВда Хитой технологик компанияси 300 нафаргача ходимини ишдан бўшатиши тўғрисида хабар берилганидан сўнг, кадрлар соҳасида айрим ўзгартиришларни амалга ошираётганини маълум қилган.

Бу миш-мишлардан кейин Tencent компаниясининг видеостриминг, ўйин ва булутли хизматлар соҳаларида ишдан бўшатишлар юз берди, деб хабар қилган тўрт манба Reuters нашрига ноябр ойида.

Иқтисодий таназзул оқибатлари технологик компаниялар учун трафикни монетизация қилишни тобора қийинлаштирмоқда, дейди Хитойдан ташқарида яшовчи шарҳловчи Ван Жиан.

«Tencent ва Meituan каби компанияларнинг трафиги катта, уларнинг бизнес модели шу трафикни пулга айлантириш, бу трафик монетизацияси деб аталади», деб айтган Ванг. «Иқтисодиёт тушиб кетса, трафик монетизацияси жуда қийинлашади, чунки фойдаланувчиларнинг харид қобилияти бўлмайди.»

Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, «Хитойдаги сиёсий муҳит тобора ноқулай бўлиб бормоқда ва интернет-компанияларининг кенгайиши имконсиз».

Шу сабабли, «интернет-компаниялардаги юқори маошли ишлар юқори даражадаги хавфли ишларга айланган».

Меҳнат мигрантларига қийин бўляпти

Хитойлик меҳнат мигрантлари, айниқса қишлоқда рўйхатдан ўтганлар, мамлакат иш бозоридаги қийин вазиятдан энг кўп зарар кўрмоқдалар.

Бу ишчилар шаҳардаги ишсизлик кўрсаткичларига киритилмаган, аммо улар баҳор фестивали тугаганидан бери шаҳарларда қолиб кетган ва иш топишга қийналмоқда.

Хитойда 300 миллионга яқин меҳнат мигрантлари бор, уларнинг аксарияти ҳозир ишсиз.

Март ойи бошида кўп сонли меҳнат мигрантлари Гуанчжоу жанубий станцияси ва Дунгуан шарқий вокзалида тўпланиб, иш топа олмай, уйларига қайтишга мажбур бўлишган.

Шэньчжэннинг Лунхуа автовокзалига яқин жойларда ишдан бўшатилган меҳнат мигрантлари юклари билан кўчада, баъзилари эса ҳаттоки кўприклар остида ёки паркларда ётиб қолишган.

Интернетда тарқаган видеоларда ишсиз фуқаролар Шэньчжэндаги бино карнизлари остида ўтиргани акс этган бўлса, бошқаларида бепул бошпана, озиқ-овқат топиш, меҳмонхоналарда бепул ювиниш хақида маслаҳатлар берилган.

«Мослашувчан бандлик»

Меҳнат бозоридаги мавҳумлик туфайли айрим ишсиз ёшлар «мослашувчан бандлик»ка ўтишган.

2022 йил феврал ойида эълон қилинган расмий статистик маълумотларга кўра, 200 миллионга яқин хитойлик «мослашувчан бандлик» ҳолатида.

Сингапурдаги Think China электрон нашрининг ёзишича, ҳисобот эълон қилингандан сўнг «Хитойда мослашувчан банд одамлар сони 200 миллионга етди» ибораси Weibo порталида энг кўп қидирилган иборалардан бирига айланган.

Давлат оммавий ахборот воситалари «мослашувчан бандлик»ни ижобий таърифламоқда, лекин ижтимоий тармоқлардаги кўплаб фойдаланувчилар нисбатан янги бўлган бу тушунча шунчаки ишсизликнинг бошқача номи эмасмикин, деган саволни бермоқдалар.

Савол туғилади, деб ёзади Think China: «Қанча одам «ишламасдан» ҳавас қиларли ҳаёт кечирмоқда ва қанчаси маошдан маошгача яшаяпти?»

Weibo фойдаланувчилари ҳам шу каби хавотирларни изҳор қилишган:

«Бу шунчаки очин-тўқин яшаш дегани, лекин у шундай ажойиб таърифланяпти-ки!»

«Улар ишсизлик ва тасодифий ишлар билан шуғулланишни жуда тетик ва ноодатий таърифламоқдалар.»

«200 миллионлик рақамни ютуқ деб аташ мумкин эмас», дейди Global Times собиқ бош муҳаррири Ху Сицзин. «Бу факт. Тушкунлик ва қийинчиликлар жозиба ва қувончдан устун келаётгани аниқ.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Менинг ғарбий нуқтаи назаримда Хитой каби қаттиқ назорат остидаги мамлакатнинг ягона ҳақиқий сиёсий устунлиги: аксарият фуқаролари учун хавфсиз ишлаш имконияти эди. Энди бу ҳам тезда йўқ бўлиб кетмоқда ва охир-оқибат биз ҳаммамиз бир хил камбағалмиз ва ХХ асрда анча сохталаштирилган тизимда омон қолиш учун курашяпмиз.

Жавоб бериш

Бунга чидаб бўлмайди! Хитой ишсизлик муаммосини эътиборсиз қолдириб, фуқароалрига ёрдам бермаслиги мумкин эмас. Субсидия учун қон?! Бу даҳшат! Хитой жавобгарликни бўйнига олиб, фуқарларини ташлаб қўмай улар ҳақида қайғуриши керак. Ўзини қудратли давлат деб билган давлат учун бу шармандали. Фуқаролари ёрдамсиз қолиб кетишдан азият чексаслиги учун Хитой ишсизлик муаммосини ҳал қилиб зарур чораларни қўллайди деб умид қиламан.

Жавоб бериш