Карвонсарой
Хавфсизлик

B-52 қанотли ракеталар билан: узоқ масофадаги нишонларни уришнинг буткул янгича усули

Карвонсарой

5-Бомбардимончи қанотга бириктирилган АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг B-52H Stratofortress самолёти 12 апрел куни Минот (Шимолий Дакота) ҳаво кучлари базасидаги «Global Thunder-23» машқлари чоғида ҳаводан учириладиган қанотли ракеталарни юклашга тайёрланмоқда. [АҚШ ҳаво кучлари]

5-Бомбардимончи қанотга бириктирилган АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг B-52H Stratofortress самолёти 12 апрел куни Минот (Шимолий Дакота) ҳаво кучлари базасидаги «Global Thunder-23» машқлари чоғида ҳаводан учириладиган қанотли ракеталарни юклашга тайёрланмоқда. [АҚШ ҳаво кучлари]

АҚШнинг B-52 Stratofortress бомбардимончи самолётларини узоқ масофага учувчи қанотли ракеталар билан жиҳозлаш қобилияти узоқ масофадан муҳим нишонларга зарба бериш билан бирга, душман ҳаво мудофаасини енгиб ўтиш учун инқилобий ечим таклиф қилади.

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари маълумотларига кўра, Stratofortress узоқ масофага учадиган оғир бомбардимончи бўлиб, у стратегик ҳужум, ҳавода қўллаб-қувватлаш, ҳаводан тўсқинлик қилиш, ҳужумга қарши ҳаво ва денгиз операциялари каби турли вазифаларни бажара олади.

У кўп турдаги ўқ-дорилар, жумладан юқори аниқликдаги қуролларни, масалан, Air-to-Surface Standoff Missile (JASSM) – пайқалиш даражаси паст бўлган ҳаводан учириладиган қанотли ракеталарни олиб юриши мумкин.

Бу ракета қўмондонлик ва бошқарув марказлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, алоқа воситалари, электростанциялар ва кўприклар каби қийматли инфратузилма объектларини ўз ичига олган кенг қамровдаги нишонларга зарба бериш учун ишлатилиши мумкин.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг B-52 Stratofortress самолёти 16 апрел куни Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги миссияни амалга оширмоқда. [АҚШ ҳаво кучлари]

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг B-52 Stratofortress самолёти 16 апрел куни Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги миссияни амалга оширмоқда. [АҚШ ҳаво кучлари]

JASSMнинг асосий афзалликларидан бири бу узоққа отиш қобилияти бўлиб, у ракетани учирадиган самолётни душман мудофааси таъсирига туширмай, хавфсиз масофадан нишонларга зарба беришни таъминлайди.

Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказининг ракетага қарши мудофаа лойиҳаси маълумотларига кўра, JASSMнинг дастлабки версияси 370 км учиш масофасига эга, JASSM-ER (кенгайтирилган масофа) эса тахминан 1000 км масофани ташкил қилади.

432 кг оғирликдаги жанговар каллаклар билан жиҳозланган JASSM юқори яшовчанлик билан лойиҳалаштирилган бўлиб, унинг радарга тушиш кесимини қисқартирадиган, аниқлаш ва кузатишни қийинлаштирадиган яширин функцияларга эга.

Ракета, шунингдек, кичик баландликдан ерни кузатиб бориш қобилиятига эга, бу эса унга пастлаб учиш ва душман радар тизимларига тушмаслик имконини беради.

JASSM GPS тизими ва инфрақизил қидирувчи ёрдамида ҳаракат қилиш имконини берадиган икки режимли йўналтириш тизимига эга. GPS асосидаги йўналтириш йўлнинг ярмида йўналтириш, инфрақизил қидирувчи эса якуний йўналтиришни таъминлаб, ҳатто ноқулай об-ҳаво шароитида ёки нишон тутун ёки бошқа нарсалар билан тўсилиб қолганида ҳам ракета билан юқори аниқликда зарба йўллаш имконини беради.

JASSM-ER қурол-яроғ маълумотларини узатиш канали билан жиҳозланган бўлиб, ракета учирилганидан сўнг йўналишни тўғирлаши ва шу орқали қуруқлик ёки денгизда ҳаракатланаётган нишонларни уриши мумкин.

2024 йил январ ойидан АҚШ ҳарбий ҳаво кучларига ракетанинг яна бир варианти, тахминан 1800 км масофага учадиган JASSM-XR (Экстремал масофа) етказиб берилиши кутилмоқда.

Ҳар бир Stratofortress ўзининг қанот устунларида 12 тагача, бомба бўлмасида эса яна саккизтагача JASSM олиб юриши мумкин.

20 та B-52H ёки 58 та самолётни ўз ичига олувчи фаол авиапаркнинг ярмидан камроғи билан АҚШ ҳаво кучлари 1000 км масофадан туриб нишонларга 400 га яқин JASSM-ER йўллай олади.

Душман мудофаасини четлаб ўтиш

Бир неча йиллар давомида ўзгариб бораётган таҳдидлар ва технологияларига мослашиш учун B-52 бир қатор янгиланиш ва модификацияларни бошдан кечирган, у янги двигатель, янги радар ва илғор ҳаво мудофаа тизими билан жиҳозланган.

Уларга янги Rolls Royce F130 двигателлари етказилганидан кейин, B-52H B-52J самолётига айланади, дейилади ҳарбий ҳаво кучларининг 2024 йил учун бюджет ҳужжатларида.

Янги радар F/A-18 Super Hornet жанговор самолётларида қўлланиладиган электрон сканерловчи фаол панжара радарининг бир тури бўлган Raytheon AN/APG-79 радари бўлади, деб хабар берган Air and Space Forces журнали 5 апрел куни.

Янги двигателлар ва янги радарларга эга B-52J самолётлари 2030 йилгача Ҳарбий ҳаво кучларига фойдаланиш учун топширилиши кутилмоқда.

B-52 кўринмас самолёт бўлмаса-да, унинг бир қатор функциялари ва тактикалари душман ҳаво мудофаа тизимларини четлаб ўтиш ва енгиш имкониятини беради.

B-52 самолётларининг иккита муҳим имконияти унинг тезлиги ва баланд уча олишидир. B-52нинг 15000 метрдан баландроқ учиши уни қуруқликдаги ҳаво мудофаа тизимлари тарафидан аниқланиши ва зарбага учрашини қийинлаштиради.

Шу билан бирга, B-52 жуда юқори тезликда уча олади, унинг тезлиги соатига минг километрдан ошиши мумкин, бу унга душман ҳаво ҳудудига тез кириб боришга имкон беради ва ҳаво мудофааси тизимлари тарафидан аниқланишини камайтиради.

B-52 шунингдек, радиоэлектрон қарши чоралар, инфрақизил тузоқлар ва дипол қайтаргичлар каби илғор мудофаа тизимлари билан жиҳозланган.

ECM тизимлари чалғитувчи сигналлар орқали душман радарлари ва коммуникация тизимлари ишини издан чиқаради, бу B-52 самолётларининг ҳаво мудофаа тизимлари тарафидан аниқланишини қийинлаштиради.

Майда заррачалар ва чақмоқ чиқарувчи бўлинмалар алюминий заррачалардан иборат булут ва иссиқ чақмоқларни чиқариш орқали душман ракеталарини адаштиради.

B-52 жанговар самолётлар ва электрон уруш олиб борувчи самолётлар билан биргаликдаги парвозларда қўлланади. «Ҳужум жамоаси» номи берилган бу тактика B-52нинг бошқа самолётлар ҳимоясида бўлиши ва умумий миссия самарадорлигини оширишни таъминлайди.

Жанговор самолётлар душман самолётлари ва ҳаво мудофааси тизими билан курашса, электрон жанг олиб бориш самолёти душман радарлари ва коммуникация тизимини ишдан чиқаради.

B-52 самолётининг бир ёқилғи қуйишдаги жаноговор масофаси 14100 километрдан ошади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

АҚШ! Украинага узоқ масофали ракеталарни беринглар! Шунда уруш тезроқ тугайди !!! Нима кутяпсизлар??? Ёки қотил маньякни ўлдиринг!!! ЯШАСИН УКРАИНА!!!

Жавоб бериш