B-1B Lancer самолётининг тезлиги, юқори даражадаги бошқаруви ва юк ташиш бўйича улкан имкониятлари унга муаммосиз аралаш қуролли кучлар бўлинмаларига интеграциялашиш ва ҳар қандай қўшма жанговор кучларнинг муҳим унсурига айланиш имконини беради.
АҚШ ҳаво кучлари маълумотларига кўра, қаноти ва корпусининг аралаш конфигурацияси, геометрияси ўзгарувчан қанотлари ва форсаж камерали турбовентиляторли двигателлари биргаликда самолётга узоқ масофани босиб ўтиш, маневрчанлик ва омон қолишни кучайтириш билан юқори тезликка эришиш имконини беради.
General Electric корхонасининг тўртта F101-GE-102 турбовентиляторли двигатели билан жиҳозланган Lancer 75 минг фунт (34019 кг) юк ташиш ва соатига 900 милдан ортиқ тезликка чиқиши мумкин (>1448 км/соат ёки денгиз сатҳида 1,2 мах).
Самолёт бошқа ўқ-дорилар қаторида 84 та 500 фунт оғирликка тенг Mk-82 ёки 24 та 2 минг фунт оғирликка тенг Mk-84 умумий мақсадли бомбаларни; 24 та 2 минг фунт оғирликдаги GBU-31 ёки 15 та 500 фунт оғирликдаги GBU-38 Қўшма бевосита ҳужум ўқ-дориларини (JDAMS); ёки 24 та AGM-158A ҳаводан қуруқликка учирилувчи ракеталар (JASSM) ташиш имкониятига эга.
2019 йилдан бери Ҳаво кучлари тўсиқ жойини ўзгартириш ва B-52 самолётларида қўлланиладиган тизим – анъанавий айланувчи учириш мосламасини B-1 самолётига жойлаштириш орқали тўрттадан саккизтагача янги товушдан тез учувчи қуролларни ўрнатиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда.
Ҳарбий ҳаво кучлари, шунингдек, Boeing томонидан ишлаб чиқилган, B-1B самолётининг анъанавий бошқариладиган ва бошқарилмайдиган ўқ-дорилар сиғимини 50 фоизгача ошириши имконини берувчи юкка мослаштирилган модулли (LAM) устунини синовдан ўтказмоқда.
АҚШ ҳаво кучларига кўра, B-1B самолёти ўз тоифасида тезлик, юк ташиш, масофа ва кўтарилиш вақти бўйича 50 га яқин жаҳон рекордига эга.
Lancer биринчи марта 1998 йил декабр ойида Ироқда Desert Fox операциясида жангда иштирок этган.
2001 йил октябр ойида бошланган Enduring Freedom операциясининг илк олти ойида саккизта B-1 самолётлари коалиция ҳаво кучлари зарба берган 40 фоиз ҳужумни амалга оширган, деб таъкидлаган ҳаво кучлари.
Шу рақамлар ичида 3900 та JDAM ёки умумий ўқ дориларнинг 67 фоизини ҳам ўз ичига олади.
Iraqi Freedom операциясида B-1B жанговар миссиянинг 1 фоиздан кам масофасини босиб ўтган, аммо JDAM ўқ-дориларнинг 43 фоизи билан зарба йўллаган.
B-1 самолётининг дизайни ва сенсорлари душман ҳудудида уларнинг нишонларига кутилмаганда зарба бериш ва унинг тезлиги жанговор самолётлардан ўзиб кетиш ва зарарсиз қочиш имконини беради.
Самолётнинг ўзига хос шакли ундан радар тўлқинларини қайтариш ва радиолокация кесимини (RCS) камайтириш учун ишлаб чиқилган. Жанговор самолёт махсус радар тўлқинларини ютувчи материал билан қопланган бўлиб, бу унинг радиолокация кесимини янада камайтириш имконини беради.
Нишонга олиш салоҳияти
B-1B самолётининг синтетик апертура радари ҳаракатдаги транспорт воситаларини кузатиш, нишонга олиш ва зарба бериш имкониятига, шунингдек, мустақил нишонга олиш ва қуруқликни кузатиш режимларига эга.
2015 йилда Northrop Grumman компанияси B-1B Lancer учун масштаблаштириладиган радар Scalable Agile Beam Radar – Global Strike (SABR-GS) яратди.
«Катта синтетик апертура радар хариталари, илғор тасвирни қайта ишлаш ва сенсорлар интеграцияси вазият огоҳлигида сезиларли афзалликларни таъминлайди ва самолётга разведка, кузатув ва нишонга олишда янги қудратли имкониятларни тақдим этади», деб хабар берган Northrop ўшанда.
«Бошқа борт сенсорларидан маълумотни интеграция қилиш учун очиқ архитектура стандартлари қўлланилган, бу арзон нархларда давомли янгиланишларга имкон беради», деб қўшимча қилинган.
F-16 самолётинин SABR тизимидан деярли уч марта катта SABR-GS B-1B жойлаштирилган APQ-164 радар антеннасининг ўрнини босди.
Lancer шунингдек, ўта аниқ GPS тизимини ўз ичига олган инерциал навигация тизими билан жиҳозланган, у қуруқликда жойлашган навигация ёрдамисиз ҳаракатланиш, шунингдек, нишонга юқори аниқликда зарба йўллаш имконини беради.
Бу орада, Link-16 салоҳиятлари жанг майдонида яхшиланган огоҳликни ва кузатув чизиғидан узоқда қайта алоқани тақдим этади, бу B-1B самолётлари нишонга зарба беришда артиллерия ёки жанговар самолётлар каби бошқа воситалар билан алоқагада бўлишга имкон беради.
Вақт қисқа бўлган нишонга олиш шароитларида экипаж Қўшма ҳаво операциялари маркази (CAOC) ёки бошқа қўмондонлик ва бошқарув воситаларидан олинган маълумотлардан юзага чиққан нишонларга зудлик билан ва самарали зарба бериш учун фойдаланади.
CAOC марказлари «кундалик аралаш ҳаво ва фазо операцияларини бажарувчи, тезкор реакция, ижобий назорат, мувофиқлаштириш ва қурол тизимларининг муаммоларини бартараф этишни таъминлайдиган турли ходимлар, дастурлар ва жараёнлардан иборат», деб хабар беради Ҳаво кучлари.
«Ҳаво кампаниясининг асаб маркази сифатида ишлайдиган CАОC жанговар парвозларнинг амалга ошилиши, ҳаводан бевосита дастаклаш ва аниқ зарба бериш, разведка ва кузатув; ҳаво орқали юк ташиш; ҳавода ёнилғи қуйиш; ҳавода ёқилғи қуйиш; аэротиббий эвакуация, ҳаводан десант тушириш ва бошқа сон-саноқсиз муҳим операцияларни назорат қилади ва бошқаради.»
Охирги миссиялар ва машғулотлар
8 июн куни иккита B-1B самолёти тарихий Bomber Task Force (BTF) миссияси доирасида иттифоқчи давлатлар ҳаво кучлари ҳамроҳлигида Яқин Шарқ бўйлаб парвоз қилган.
Бу АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг бир нечта қурол турларини учириб, битта BTF миссияси давомида бир нечта шартли нишонларга зарба бериши билан боғлиқ илк ҳолат бўлди.
B-1B Lancers Буюк Британиядаги Қироллик ҳаво кучларининг Фэрфорд авиабазасидан Исроил, Қатар ва Саудия Арабистони каби Яқин Шарқ минтақасидаги коалиция кучларининг турли қирувчи самолётлари сафига қўшилиш учун парвоз қилди.
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари ушбу машғулотлар суратларини, АҚШ ҳарбийлари эса Қатар ва Саудия Арабистони устидан олинган BTF суратларини чоп этган.
BTF миссияси давомида бомбардимончилар жонли JDAMS ва JASSMлардан фойдаланган.
JASSMлар, пайқалиш даражаси бўлган, ҳаводан учириладиган қанотли ракеталар 370 км масофага эга, JASSM-ERнинг (кенгайтирилган масофа) кўрсаткичи эса эса тахминан 1000 км.
«Ушбу бомбардимончи самолётлар парвози АҚШнинг ҳамкорларга содиқлигини акс эттиради ва исталган лаҳзада қақшатқич зарба бериш қобилиятимизни намойиш этади», деди АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) масъулият ҳудудидаги АҚШ ҳаво кучлари қўмондони генерал-лейтенант Алексус Гринкевич.
Бугунги кун ана шу салоҳият ва ҳамкорлигимиз мустаҳкамлигининг намойиши бўлди.
АҚШнинг Европадаги Ҳарбий ҳаво кучлари ва Африка ҳаво кучлари баёнотида айтилишича, уч кун аввал, 5 июн куни иккита «Лансер» Arctic Challenge-2023 машқлари доирасидаги денгизга қарши миссияда НАТО самолётларига қўшилди.
Икки бомбардимончи самолёт сафига АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ва Норвегия Қироллик ҳаво кучлари F-35A Lightning II, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг F/A-18 Super Hornet, EA-18 Growler ва P-8A Poseidon самолётлари ҳамда Шимолий денгиздаги иттифоқчиларнинг ҳарбий денгиз кучлари ҳам қўшилган.
«АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари мунтазам равишда Финляндия, Швеция ва Норвегия ҳаво ва денгиз кучлари билан бирга чекка Шимолда мунтазам амалиётлар олиб боради», дейилади баёнотда.
Arctic Challenge НАТО иттифоқчиларига АҚШ стратегик бомбардимончи самолётлари билан янги шароитда интеграциялашув имконини берди, деб қўшимча қилди у.
Томи кетган мамлакатни де-алкоголизация қилиш учун яхши мослама экан )))
Жавоб беришФикрлар 1