Карвонсарой
Оммавий ахборот воситалари

Франция Россиянинг йирик дезинформация кампаниясини фош қилгани ҳақида хабар берди

AFP

13 феврал куни олинган бу суратда Россия дезинформацияси қурбонига айланган Париждаги Le Monde нашри бош идораси акс этган. [Жоел Сагет/AFP]

13 феврал куни олинган бу суратда Россия дезинформацияси қурбонига айланган Париждаги Le Monde нашри бош идораси акс этган. [Жоел Сагет/AFP]

Сешанба (13 июн) куни Франция Россиянинг йирик дезинформация кампаниясини фош этгани ҳақида хабар берди. Унда Украинага босқин учун Москва олиб бораётган «гибрид уруш» доирасида машҳур ОАВ мақолалари кўринишида сохта хабарлар чоп этилган.

Ғарб давлатлари Россия бошчилигидаги дезинформацион кампанияларнинг кучайишидан жиддий хавотирга тушган, чунки Москва Украинадаги уруш масаласида бутун дунё бўйлаб жамоатчилик фикрига таъсир ўтказмоқчи.

«Франция Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолигига нолойиқ бўлган давлатнинг бу ҳаракатларини қоралайди», дейди ташқи ишлар вазири Кетрин Колонна.

«Франция ҳукумати Россия бошчилигидаги гибрид урушни енгиш учун ўз шериклари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда», деб қўшимча қилди у.

Франция бир неча йиллардан бери Африканинг француззабон, айниқса Россиянинг Вагнер жангари гуруҳи фаол бўлган ҳудудларида Россия дезинформация кампанияси олиб борилаётгани ҳақида огоҳлантириб келган.

Кампания ўз таъсирни кучайтириш учун «давлат ташкилотлари ёки Россия ҳукуматига алоқадор ташкилотлар ҳамкорлигида россиялик ижрочилар» томонидан амалга оширилган, деди Колонна.

«Ушбу кампания, хусусан, миллий ОАВ ва ҳукумат сайтларига тақлид қилувчи сохта веб-саҳифалар ҳамда ижтимоий тармоқларда сохта аккаунтлар яратишга асосланган», деди у.

«Францияни тўхтата олмайди»

Франциянинг камида тўртта – Le Parisien, Le Figaro, Le Monde ва 20 Minutes нашрлари ушбу операция қурбонига айланган.

Шунингдек, бошқа йирик ОАВ, хусусан Германиянинг Frankfurter Allgemeine Zeitung, Der Spiegel ва Bild ҳам нишонга олинган.

Олиб борилган кампания ҳақидаги мақоласида Le Monde нашри нишонга олинган ОАВ қаторида бўлганини тасдиқлаб, сохта мақолалар намунасини чоп этган.

«Франция вазири Украинадаги Россия аскарларининг ўлимини қўллаб-қувватлайди» дейилади сохта мақолада. Унинг сарлавҳаси ва макети Le Monde нашрининг ҳақиқий веб-саҳифаси билан бир хил бўлган.

Le Monde раҳбари Жером Фенолио «Кремлнинг хабар элементларини» тарқатишга оид «адолатсиз ва номақбул усулларини» қоралади.

«Тоқат қилиб бўлмайдиган» бу кампания «Украинадаги уруш ҳақиқати ва Кремлнинг бу босқиндаги роли ҳақида кенг жамоатчиликни чалғитишга қаратилган», деб ёзган у.

Франция ташқи ишлар вазирлиги ўз веб-сайтининг сохта версияси яратилишининг олдини олди, деб айтган Колонна.

Россия элчихоналари ва маданият марказлари кампанияни кенгайтиришда «фаол» иштирок этган, деб қўшимча қилди у.

«Ушбу каампания тинч демократик дебатлар шароитларига путур етказиш, шу билан бизнинг демократик институтларимизга путур етказиш йўлида Россия қўллаётган гибрид стратегиясини акс эттиради.»

«Манипуляцияга оид ҳар қандай ҳаракатлар Францияни Россиянинг зўравонлик урушига қарши Украинани қўллаб-қувватлашдан қайтармайди», деб қўшимча қилди у.

«Путин кутяпти»

Кампания турли хил домен номлари, масалан, .fr ўрнига .ltd бўлган, оммавий ахборот воситаларининг ҳақиқий сайтлари билан ҳар жиҳатдан бир хил бўлган саҳифада сохта мақолалар тайёрлашни ўз ичига олган.

Бу эса фойдаланувчилар ўзлари билмаган ҳолда домен номини нотўғри киритиш орқали сохта янгиликлар сайтига ўтганини англатади. Ушбу техника typosquatting номи билан машҳур.

Ҳукумат томонидан фош этилган операция 2022 йилда аниқланган кампаниянинг «иккинчи босқичи» бўлиб, «қарши чораларни четлаб ўтиш ва камроқ эътибор жалб қилишга қаратилган мураккаб усулларга эга», деб айтган исми сир қолишини истаган хавфсизлик соҳаси ходими AFPга.

Ушбу «Эгизак» операцияси 2022 йилда ЕИнинг DisinfoLab ва Facebook тармоғининг бош компанияси Meta томонидан рўйхатга олинган.

«Meta унинг ҳисоботи операцияга чек қўйишига умид қилган. Аммо бундай бўлмади», деб айтган манба.

«Биз россияликлар томонидан typosquatting учун сотиб олинган ўнлаб домен номларини аниқладик», деб айтган манба. «Уларнинг якуний мақсадини билмаймиз», деб қўшимча қилган у кампания «жуда яхши мувофиқлаштирилгани ва тизимлаштирилгани» ҳақида огоҳлантириб.

Typosquatting билан бир қаторда кампания Украина президенти Владимир Зеленскийни масхара қилувчи карикатуралар ёки маълум бир веб-саҳифаларда россияпараст нарративларни яратиш каби бошқа таъсир операцияларини ҳам олиб борган.

Расмийларнинг огоҳлантиришича, Москва Ғарб аҳолисининг Украинани қўллаб-қувватловига путур етказишда дезинформация кампаниясига таянмоқда.

Россия президенти Владимир Путин «Ғарб жамиятининг чарчашини кутмоқда», деб айтган исмини ошкор қилишни истамаган европалик расмий агар Россия қишда ёқилғи нархини оширса, Ғарб жамиятида кескинлик келиб чиқиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириб.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россияни бутунлай ўчириш керак, акс ҳолда бу ахлатхона доим сасиб ётади.

Жавоб бериш