Чоршанба (19 июл) куни «Вагнер» гуруҳи раҳбари Евгений Пригожиннинг Беларусдаги жангчиларига мурожаати акс этган видео пайдо бўлар экан, бу ёлланма аскарлар етакчисининг Россияда тўхтатилган қўзғолонидан кейинги илк тасвир бўлган.
Июн ойида Пригожин жангчилари бир кун давомида Россиянинг Ростов-Дон шаҳрини эгаллаган ва Москва томон кетаётиб, пойтахтга 200 км қолганида кутилмаганда қўзғолонни тўхтатган ва ортга қайтган эди.
Вагнер билан алоқадор Телеграм каналларида тарқатилган видеоёзувда Пригожин ўз жангчилари «маълум муддат» Беларусда бўлишини ва мамлакат армиясини «дунёдаги иккинчи энг яхши армияга» айлантиришга ёрдам беришини айтган.
Кремлни мазах қилиб
У Россиянинг Украинага босқини тўхтаб қолганини киноя билан тилга олди.
«Фронтда содир бўлаётган воқеалар шармандалик ва биз уларда иштирок этишимиз шарт эмас», деди Пригожин «Вагнер» кейинроқ фронтга қайтиши мумкинлигини қўшимча қилиб.
«Мен ҳамманинг эътиборини беларуслар бизларни нафақат қаҳрамонлар, балки биродарлар сифатида кутиб олишганига қаратишни сўрар эдим», деб айтган у.
Беларус расмийларининг пайшанба кунги хабарига кўра, Россияда амалга ошмаган исёндан сўнг қарийб бир ой ўтгач, Вагнер гуруҳи йўриқчилари собиқ Совет мамлакатининг махсус кучларини тайёргарликдан ўтказа бошлаган.
«Ёмғир ёғаётганига қарамай, Брест полигонида машғулотлар қизғин», деб хабар берган Беларус мудофаа вазири баёнотда ниқобли жангчиларнинг суратини эълон қилиб.
«Бир ҳафта давомида махсус кучлар бўлинмалари ва компания аъзолари Брест полигонида жанговар машғулотлар ўтказишади», деб хабар берган вазирлик Вагнерни назарда тутиб.
Президент Александр Лукашенко Пригожинга Беларусдан бошпана таклиф қилиб, Вагнер қўмондонларининг жанговар тажрибаси унинг армияси учун фойдали бўлишини айтган.
Ўтган ҳафта расмий Минск берган хабарга кўра, мудофаа вазири ва Вагнер тажриба алмашиш учун «йўл харитасини» ишлаб чиқишган, йўриқчилар эса ҳудудий мудофаа кучларини тайёргарликдан ўтказа бошлаган.
Путин учун даҳшатли туш
Вагнер жангчилари ва уларнинг етакчиси Россия президенти Владимир Путин ҳокимияти учун энг жиддий таҳдид бўлган қўзғолонни бостиришга оид келишув доирасида Беларусга кўчиб ўтиши керак эди.
Украинага ҳужумда муҳим рол ўйнаган Вагнер ўтган ой ортга қайтишидан аввал қисқа муддатли исёни давомида Россия армияси раҳбариятини ағдаришни мақсад қилган эди.
Пригожиннинг Кремлга муваффақиятсиз юриши Россия хавсизлик хизмати сафларидаги узоқ муддатли низолар ва камчиликларни фош қилди.
Тўғри айтдингиз. Бориб турган шармандалик бу.
Жавоб беришФикрлар 2
Пригожинни Россия армиясини обрўсизлантиргани учун қамаш керак.
Жавоб беришФикрлар 2