Карвонсарой
Хавфсизлик

Шойгунинг Шимолий Кореяга ташрифи ҳарбий кўмак ҳақидаги саволларни пайдо қилмоқда

Карвонсарой ва AFP

27 июл куни Пхеньян шаҳрида Шимолий Кореядаги ҳамкасблари билан музокаралар чоғида Россия делегациясига бошчилик қилаётган Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу. [КМТА]

27 июл куни Пхеньян шаҳрида Шимолий Кореядаги ҳамкасблари билан музокаралар чоғида Россия делегациясига бошчилик қилаётган Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу. [КМТА]

27 июл (пайшанба) куни улкан қитъалараро баллистик ракеталар ва аввал кўрсатилмаган ҳарбий дронлар ёнидан ўтаётган Ким Чен Ин Россия мудофаа вазирига Шимолий Кореянинг энг янги ва илғор қуролларини кўрсатмоқда, дея хабар беради давлат ОАВ.

Жорий йил бошида Вашингтон Пхеньянни Украинадаги уруши учун Москвага қурол-яроғ етказиб беришда айблаганидан сўнг, давлат оммавий ахборот воситаларида Кимнинг Шойгу билан Шимолий Корея ядровий ракеталари намойиш этилган кўргазмада юргани акс этган суратлари пайдо бўлди. Сеулнинг NK News ихтисослашган сайти маълумотларига кўра, учрашув чоғида янги учувчисиз учар қурилмалар ҳам намойиш этилган.

Шойгу ва юқори мартабали Хитой делегацияси Пхеньянда Кимнинг COVID-19 пандемиясидан кейинги илк таниқли хорижий меҳмонлари бўлишди – мамлакат Корея урушида очиқ жанговар ҳаракатларга чек қўйган ва Ғалаба куни сифатида нишонланадиган сулҳнинг 70 йиллигини байрам қилган.

Корея марказий ахборот агентлигининг хабар беришича, Ким ва Шойгу «Қуроллар ва техника кўргазмаси-2023»га ташриф буюришди. Шимолий Кореянинг қаттиқ ёқилғидаги энг йирик қитъалараро баллистик ракеталари «Хвасон-17» ва «Хвасон-18» суратлари эълон қилинди.

Шимолий Корея диктатори Ким Чен Ин 27 июл куни Пхеньянда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуни Шимолий Кореянинг сўнгги қуроллари билан таништирмоқда. [КМТА]

Шимолий Корея диктатори Ким Чен Ин 27 июл куни Пхеньянда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуни Шимолий Кореянинг сўнгги қуроллари билан таништирмоқда. [КМТА]

Шимолий Кореянинг ноёб иттифоқчиси

Шимолий Кореянинг тарихий иттифоқчиси бўлган Россия Пхеньян билан дўстона алоқаларни сақлаб турган саноқли давлатлардан биридир.

Ким ва Шойгу аввалроқ «миллий мудофаа ва хавфсизлик, шунингдек минтақавий ва халқаро хавфсизлик соҳасидаги ўзаро манфаатли масалаларни муҳокама қилишган», деб хабар беради Корея марказий телеграф агентлиги.

Шимолий Корея раҳбари Москванинг Украинага босқинини, жумладан, Вашингтоннинг таъкидлашича, артиллерия снарядлари етказиб беришни қўллаб-қувватлаган – Пхеньяннинг ўзи эса бу айбловларни рад этган.

Ташриф чоғида Ким Шойгуга Шимолий Кореянинг миллий мудофаа режаси доирасида «ихтиро қилинган ва ишлаб чиқарилган қуроллар ва техника ҳақида» сўзлаб берди ҳамда «Россия армияси ва халқининг катта муваффақиятларга эришишига бир неча бор ишонч билдирди», деб қўшимча қилади КМТА.

Диққатга сазовор ташриф

Таҳлилчиларнинг AFPга айтишича, Шойгунинг ташрифи Россия мудофаа вазирлари СССР парчаланганидан кейин Пхеньянга мунтазам ташриф буюрмагани билан эътиборга молик.

«Россияга Шимолий Корея ҳарбий саноатининг оддий қуроллар соҳасидаги салоҳияти керак бўлиши мумкин, Шимолий Корея эса Россиядан ракета технологияларининг олиб келинишидан манфаатдор, дейди Норвегиядаги Осло университетининг кореяшунослик профессори Владимир Тихонов AFPга берган интервьюсида.

Шойгу ташрифи кенг миқёсда ёритилганига қарамай, Шимолий Корея Москвани Украинадаги уруши учун қурол-яроғ билан таъминлаш масаласида «жуда эҳтиёткорлик» билан иш олиб бориши мумкин, деди AFPга Жанубий Кореянинг Сеулдаги Ewha университети профессори Пак Вон Гон.

«Агар бу оммавий равишда тасдиқланса, Европа давлатлари ҳам душманлик позициясига ўтади», деди Парк Шимолий Кореянинг қўшимча санкцияларга дуч келишни истамаслигини таъкидлаб.

«Шунинг учун у эҳтиёткорроқ бўлади, аммо Россия махфий тарзда қўшимча ёрдам сўраши мумкин».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Путин ўйинчоқ тўппонча ўйнаган болалигида қолиб кетган кўринади. Пластик танклар ўрнига хақиқий уруш қўзғаб қўйган, «ўйинчоқлари» камга ўхшаяпти. Ечими қандай? Албатта, Ким Чен Индан қурол олиш учун Шимолий Кореяга ташриф буюради. Оғир вақтлар оғир қарорларни тақозо қилади, шундай эмасми? Балки, кейин сафар Кимдан хамир қандай тайёрланишини сўраб олар. Чунки, Украинадаги уруш сабабли Россияда ун етишмаяпти.

Жавоб бериш