ОЛМАОТА – 7 ноябрь (чоршанба) куни марҳум олимпиада фигуристи Денис Тен туғилган ва яшаган кўп қаватли бино деворида ёдгорлик тахтаси ўрнатилди, деб хабар берди Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL).
2014 йил Қишки олимпиадада бронза медалини қўлга киритган Тен Қозоғистон тарихида биринчи медаль олган фигурист бўлган, у шу йилнинг июль ойида Олмаотада машинасининг ойналарини ўғирлашга ҳаракат қилган икки киши томонидан ўлдирилган эди.
Унинг қотиллигида айбланган икки гумондор қўлга олинган.
Маросимда Олмаота ҳокими ўринбосари Арман Кирикбаев, қозоғистонлик қўшиқчи Роза Римбаева ва Тенни бир неча йил давомида Москвада машқ қилдирган россиялик фигурист тренер Татьяна Тарасова иштирок этганлар, деб хабар берди Казинформ.
RFE/RL радиоси хабарига кўра, Тарасова Тенни «ажойиб инсон» дея таърифлаган. У бошқа кўплаб давлатларда яшашга имкони бўлса ҳам, Қозоғистонда қолган эди, деди у.
«Уни деб Қозоғистон қаерда эканлигини ҳамма билиб олди», деган у Tengri News нашри хабарига кўра.
Римбаеванинг сўзларига кўра, Тен ватанпарвар, ўз тенгдошлари учун ҳақиқий қаҳрамон ва ўрнак бўладиган инсон эди.
Казинформ нашри хабарига кўра, Тен сабабли миллионлаб қозоғистонликлар ўз ватанлари билан фахрланганлар, деди Кирикбаев. «Келгусида қаҳрамонимиз учун унинг оиласи билан бирга ёдгорлик барпо этишни режалаштирмоқдамиз. У баҳорда ўрнатилади деб умид қиламиз.»
Шаҳар ҳокимияти Тен хотираси учун йиллик халқаро мусобақани ўтказишни режалаштирмоқда, деб қўшимча қилди Кирикбаев.