НУР-СУЛТОН / ТОШКEНТ – АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Девид Хейл сешанба-жума (20-23 август) кунлари Тошкент ва Нур-Султонда юқори мартабали ҳукумат мансабдорлари билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистон ва Қозоғистондаги элчихоналари хабар берди.
У иккала мамлакат расмийлари билан ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама қилади, деб баёнот берган элчихоналар душанба (19 август) куни.
Ўзбекистонда хавфсизлик, таълим ва савдо масалалари кун тартибида турибди, дейилади баёнотда.
Хейлнинг Нур-Султонга ташрифи давомида эса Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари «C5+1» форматидаги олий даражали учрашувни ўтказадилар, унда «ўзаро боғлиқ, янада ривожланган ва хавфсизроқ Марказий Осиёга интилиш» йўлидаги қўшма саъй-ҳаракатлар муҳокама этилади, дейилади баёнотда.
«C5+1 – бу Қўшма Штатлар ва Марказий Осиёнинг беш мамлакати олдида турган умумий муаммоларни ҳал қилиш бўйича ҳамкорликдаги чоралар бўйича мулоқот формати ҳамда платформасидир», дейилади АҚШ Давлат департаментининг баёнотида.
Россия ва Хитойнинг Марказий Осиёга таъсирини қандай йўл билан бўлмасин камайтириш керак
Жавоб беришФикрлар 1