https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/09/05/newsbrief-01

Қозоғистон ва БМТ расмийлари Нур-Султонда минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилдилар

Карвонсарой

НУР-СУЛТОН – Қозоғистон ташқи ишлар вазири Бейбут Атамқулов чоршанба (4 сентябрь) куни Нур-Султонда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) расмийси Наталья Герман билан музокара ўтказди, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги.

Герман БМТ Бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбаридир.

Томонлар Марказий Осиёда тинчлик ва хавфсизлик, жумладан терроризмга қарши кураш, шунингдек, сув ва энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Герман Қозоғистоннинг терроризмга қарши кураш йўлидаги саъй-ҳаракатларини, хусусан, «Ислом давлати» (ИД) сафида жанг қилиш учун Сурияга борган жангариларнинг оила аъзоларини уйларига қайтарган «Жусан» (Аччиқ шувоқ) операциясини юқори баҳолади.

Герман, шунингдек, низоларнинг олдини олиш ва ҳал қилишда аёллар ва ёшларни жалб қилишга қаратилган Минтақавий марказнинг янги ташаббусларини алоҳида таъкидлаб ўтган.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha