Ядровий уруш юз берган тақдирда россияликлар шаҳид сифатида «жаннатга» тушадилар, деди Путин пайшанба, 18 октябрь куни.
Путин мамлакат жанубидаги Сочи шаҳрида бўлиб ўтган халқаро мутахассислар форумида чиқиш қиларкан, Россияга эҳтимолий ядровий урушнинг қурбони ўлароқ таъриф берди.
«Бундай вазиятда бизга нисбатан ядровий қурол қўлланилиши тайин, аммо биз ундан фойдаланмаймиз», деди у.
«Тажовуз қилаётган томон қасос муқаррар эканини ва у йўқ қилинишини, биз эса тажовуз қурбони, шаҳидлар сифатида жаннатга тушишимизни англаши керак», деди у.
«Улар шунчаки ўлиб кетадилар, чунки уларда тавба қилиб олиш учун вақт бўлмайди», деди у залдан янграган кулгуга жавобан.
Путиннинг нутқи ҳам Кремль назоратидаги, ҳам мухолифатчиларга тегишли оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. Янгиликларни кузатган россияликлар унинг сўзларига бирдек нафрат ва истеҳзо билан фикр билдиришган.
Айрим блоггерларга кўра, Путин биринчи маротаба «жаннат» ва «шаҳидлар» каби диний тушунчаларни тилга олган, бошқалар эса «унинг гапларида маъно йўқлиги» ва худди «экстремист» каби гапирганини айтиб ўтишган.
«Россия Ислом давлатига ҳуш келибсиз», деди россиялик журналист Карина Орлован «Эхо Москвы» сайтида чоп этилган «Аллоҳу акбар, россияликлар» деб номланган блогида. «Россия фуқаролари энди худкуш бош қўмондон (Путин) яратган қўлбола портловчи мосламанинг кичик қисмлари.»
«У худди ядро бомбаси бор Гитлерга ўхшайди», деди «astlire» тахаллусли ўқувчи.
«Россия ҳукумати қўл остида ўтказаётган ҳаётимиздан кўра ўлганимиз афзал, қанча тез бўлса, шунча яхши», деди «par9» тахаллусли ўқувчи yaplakal.com сайтида.
Март ойида Путин янги «кўринмас» қуролни эълон қилган ва бу қурол Ғарбнинг мудофаа тизимини кучсизлантиришини айтган эди. Мазкур даъво мудофаа таҳлилчилари ва кузатувчилар томонидан ҳақиқатдан йироқ ва сиёсий мақсадларга эга деб кўрилган эди.
2016 йилда у Россиянинг ҳарбий ядро салоҳиятини кучайтиришга чақирган эди.
Россия узоқ йиллар давомида уран чиқиндиларини кўмиш ва қуролларни синаш, шунингдек, атроф-муҳитга зарар етказувчи ҳарбий машғулотлар ўтказиш учун собиқ Совет республикаларидан фойдаланиб келган.
Путин ўтган ойда Россияни тинчликсевар мамлакат деб атаган, бу сўзлар Россия тарихидаги энг йирик ҳарбий машғулотлар чоғида янграган эди. Бу даъво Кремлнинг дунё бўйлаб олиб бораётган ҳаракатларига тамоман зид келади.
Путин ҳазиллашавериб бир балога гирифтор бўлади
Жавоб беришФикрлар 15
Умуман туфта фикрлар, Россия ҳақида салбий қарашлар мавжуд. АҚШнинг провокацияси ҳисобга олинмаган
Жавоб беришФикрлар 15
Қуллар жаннатга киритилмаслиги Путиннинг ёдидан кўтарилган шекилли. Шу сабаб руслар жаннатга кира олмайди.
Жавоб беришФикрлар 15
Комбайн ҳайдовчиси Горбачёвни чув тушириб кетишди ёки у ярамаснинг ўзи барчасини пиндослар қўлига топширди. Энди эса бу ҳайвонлар Вовага босим ўтказиб кўришмоқчи, бу сафар ҳам уддалаймиз деб ўйлашаётгандир балки. Фирибгарлар билан ҳар қандай келишув ахмоқликдир, бундай муҳим битим Адолфик тарафидан 39-йилда имзолаб бўлинган.
Жавоб беришФикрлар 15
Мақоланинг турган-битгани сафсата!
Жавоб беришФикрлар 15
Кацапларни шишиб кетаётганини қаранг
Жавоб беришФикрлар 15
Ахмоқлар, у ҳазиллашмаётган эди..
Жавоб беришФикрлар 15
Қайси бири маъқулроқ: ДЎЗАХМИ, жаннатми ёки галера ва Бутун дунёга ҳукмронлик қилишми?
Жавоб беришФикрлар 15
Яхши ва қисқа ёзилган мақола. Путиннинг юмор ҳисси жуда зўр. Умидсизлик ва тушкунликка тушишга ҳожат йўқ. Тинчлик бу уруш Эркинлик бу қуллик Жоҳиллик – роҳат Соко Гакаи
Жавоб беришФикрлар 15
Мақоланинг турган-битгани бемаъни гап. Худди кайфдаги одаминг алжирашига ўхшайди. Бу зиддиятни бошлаган ғарблик ҳамкорларнинг фаолиятидан кейинги аниқ жавоб бўлди. Бундай мақола билан веб-сайт ишончни ва рейтингини йўқотмоқда.
Жавоб беришФикрлар 15
Келажакда ислом ҳукм суради
Жавоб беришФикрлар 15
Россия – тинчлик таянчи демак!
Жавоб бериш«Ер узра тинчлик кабутари парвоз қилмоқда».... ва «Тинчлик, тинчлик, тинчлик, тинчлик - бизнинг ж а н г о в а р шиоримиздир».... Рутиния - нифоқ таянчи! ! !
Жавоб беришФикрлар 15
Нимадандир маст бўлиб олган безоридек гапиряпти. Лекин, «мастлик – ростлик». Рузвельтнинг машъум хатосини тузатиш вақти аллақачон келган.
Жавоб беришРоссия бўлмаса бу дунёнинг бизга нима кераги бор?
Жавоб беришФикрлар 15