Карвонсарой
Атроф-муҳит

Россиянинг Ўзбекистондаги АЭС лойиҳаси хавфсизликка оид саволларни келтириб чиқармоқда

Максим Енисеев

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг россиялик ҳамкасби Владимир Путин 19 октябрь куни Тошкентда расмий Москва тарафидан қўллаб-қувватланаётган атом электростанцияси қурилишига старт берувчи рамзий тугмани босдилар. (Ўзбекистон президенти матбуот хизмати)

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг россиялик ҳамкасби Владимир Путин 19 октябрь куни Тошкентда расмий Москва тарафидан қўллаб-қувватланаётган атом электростанцияси қурилишига старт берувчи рамзий тугмани босдилар. (Ўзбекистон президенти матбуот хизмати)

ТОШКЕНТ – Марказий Осиёдаги биринчи ўзига хос лойиҳа – Москва ва Тошкент биргаликда қуришни режалаштирган янги атом электростанцияси Россиянинг собиқ совет республикасидаги ўз таъсирини сақлаб қолишга уриниши сабаб ҳайрат уйғотган.

Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни Тошкентда янги лойиҳанинг қурилишига старт бердилар.

Ўзбекистон билан имзоланган шартномага кўра, Россиянинг давлат атом энергетика корпорацияси бўлмиш «Росатом» 2028 йилгача ҳар бирининг ишлаб чиқариш қуввати 1200 мВт га тенг икки энергоблокдан иборат атом станциясини барпо этади.

Шартнома Ўзбекистон атом энергетикасини ривожлантириш, жумладан, 19 октябрь куни Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигини (Ўзатом) ташкил этишга доир чора-тадбирларни ўз ичига олади.

1986 йил 1 октябрь санаси билан берилган ушбу суратда совет даврида Украина ҳудудида барпо этилган Чернобил АЭСда 1986 йил 26 апрель куни юз берган ҳалокатли авариядан кейин олиб борилаётган таъмирлаш ишлари акс этган. Ушбу ҳодиса энг мудҳиш ядровий фалокат сифатида тарихга кирган бўлиб, кейинги ўн йилликлар давомида кенг кўламли радиацион нурланиш ва касалликларни келтириб чиқарган. (Валерий Зуфаров / ТАСС / AFP)

1986 йил 1 октябрь санаси билан берилган ушбу суратда совет даврида Украина ҳудудида барпо этилган Чернобил АЭСда 1986 йил 26 апрель куни юз берган ҳалокатли авариядан кейин олиб борилаётган таъмирлаш ишлари акс этган. Ушбу ҳодиса энг мудҳиш ядровий фалокат сифатида тарихга кирган бўлиб, кейинги ўн йилликлар давомида кенг кўламли радиацион нурланиш ва касалликларни келтириб чиқарган. (Валерий Зуфаров / ТАСС / AFP)

Суратда: Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Алишер Султонов ва «Росатом» бош директори Алексей Лихачев 19 октябр куни Жиззах вилоятида Россия ташаббуси остидаги атом станцияси қурилиши учун танланган жойда. (Ўзатом)

Суратда: Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Алишер Султонов ва «Росатом» бош директори Алексей Лихачев 19 октябр куни Жиззах вилоятида Россия ташаббуси остидаги атом станцияси қурилиши учун танланган жойда. (Ўзатом)

Ўзбекистон 2029 йилгача атом энергиясини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва «Росатом» ёрдами билан кадрлар тайёрлашни режалаштирмоқда.

Кремлдаги манбаларга кўра, АЭС қурилиши тахминан 11 миллиард АҚШ долларига (90,6 триллион сўм) тушади, аммо лойиҳанинг аниқ қиймати маълум эмас.

Россиянинг таъсири

Айрим таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, янги лойиҳа Россиянинг минтақадаги таъсирини кучайтиради.

«11 миллард АҚШ доллари катта пул», дейди тошкентлик иқтисодчи Шукурулло Мавлонов Карвонсарой нашрига.

«Солиштириб кўрсак, Ўзбекистоннинг 2018 йилги бюджети 8 миллиард АҚШ долларидан (66 триллион сўм) ошмайди», деди у. «Қурилиш учун қанча маблағ ажратилиши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.»

«Шу боис ҳам у ўзини оқлайдими-йўқми, бир нарса дейиш қийин», деб таъкидлади мутахассис. «Ўзбекистондаги энергия инфратузилмасининг эскиргани жуда катта муаммога айланган. Уни модернизация қилиш учун маблағ ажратилса, атом электростанцияси берадиган қувватни шундоқ ҳам олишимиз мумкин.»

Кузатувчиларнинг баъзилари бу каби қиммат лойиҳанинг мақсадга мувофиқ эканига шубҳа билдириб, у сиёсий мақсадларни кўзлайди, дея тахмин қилмоқдалар.

Фикримча, бу лойиҳа иқтисоддан кўра кўпроқ сиёсий аҳамиятга эга», деди тошкентлик сиёсатшунос Умид Асатуллаев Карвонсарой нашрига.

«У кутилган натижани бермаса ҳам, Россия ўз мақсадига эришади», деди у. «Электростансия фаолият юритиши учун Россиянинг доимий ёрдами талаб этилади.»

«Электростанция Россиянинг Ўзбекистондаги энг қудратли таъсир марказига айланади», деди Асатуллаев.

Атроф-муҳитга оид хавотирлар

Бу орада, экологлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари Россия ташаббуси остидаги АЭС қурилиши учун танланган жой борасида ўз хавотирларини билдирмоқдалар. Ҳукумат иншоотнинг қаерда жойлашиши борасида якуний тўхтамга келмаган.

Ўтган икки ҳафта ичида иккита турли хил қурилиш майдонларининг белгиланиши янада кўпроқ саволларни келтириб чиқарди.

Ўзбекистон Фанлар академиясининг ядро физикаси институти директори Илҳом Содиқов 9 октябрь куни Тошкентда ўтказилган матбуот-анжуманида иншоотнинг Тўдакўлда (Бухоро вилояти) барпо этилишини маълум қилганди.

Бироқ, 19 октябрь куни лойиҳа қурилишининг бошланиши муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Алишер Султонов ва «Росатом» бош директори Алексей Лихачев Жиззах вилоятидаги Айдаркўл яқинида жойлашган потенциал майдончада бўлганлар.

Қурилиш учун таклиф этилган майдоннинг сўнгги дақиқаларда ўзгариши лойиҳанинг шоша-пиша тайёрланганидан дарак беради, деди тошкентлик эколог Мансур Акрамов Карвонсаройга.

«Бундан ташқари, жамоатчиликка ҳеч қандай тафсилотлар маълум эмас, бу эса хавотирга сабаб бўлмоқда», деди у. «Яна бир муҳим саволлардан бири –ядровий чиқиндилар қаерга кўмилади? Терактлар ва ядровий технологияларнинг тарқалишига қарши қандай хавфсизлик чоралари кўрилади?»

«Фалокатдан ҳимояланишнинг 100 фоизлик кафолати – АЭСни қурмаслик», дейди Акрамов.

АЭС учун танланган иккала жойнинг ҳам ўз камчиликлари бор, улардан бири олисроқда жойлашган бўлса ҳам, деди у.

«Тўдакўл бухороликлар учун ягона дам олиш маскани ҳисобланади,» деди Акрамов. «Яқин-атрофда бошқа ҳеч қандай йирик сув ҳавзалари йўқ».

«Бухоро аҳолиси атом электростанцияси яқинида яшашдан хавфсирамоқда», деди у.

«Лекин, бу ернинг табиати ўзига хос, энди-энди туризм ривожланмоқда, доимий кемпинг масканлари ва ўтовлар барпо этилган. Шундай бўлса-да, АЭС яқинида дам олишга ҳеч кимнинг юраги бетламайди».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 14

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

АЭС қурилмас экан, аҳоли ҳеч қачон стабил электр энергия билан таъминланмайди. Бу эскитдан қолган раҳбарлар, қурилиш ташвишидан ҳам қўрқади, қурилгандан кейин нима қилишни ҳам билмайди.

Жавоб бериш

Лойиҳани молиялаштириш учун барча ўғирланган пулларни чет элдан қайтариб олиш керак бўлади. Биринчи президентнинг қизи Гулнора Каримова қилгани каби халқнинг пулини ўғирлашга йўл қўймаслик керак. Бундан ташқари, Каримов яратган тизимдан воз кечиш керак - юқори лавозимли амалдор давлат маблағларини ўмарганида ёки бирор ноқонуний иш қилганида, улар фақат бошқа лавозимга ўтказиш учун ишдан бўшатилган. Ҳеч ким уларни жавобгарликка тортмаган. Масалан, одамларни таҳқирлашни яхши кўрадиган собиқ вазир яқинда Самарқандга ҳоким бўлди. Қани бу ерда мантиқ ва шараф?​​

Жавоб бериш

Нима гуноҳ қилишганди Жиззахликлар, ўзи бюджети камбағал вилоятлардан бири бўлса. Айби президент шу ердан чиққаними. Нима Навоийнинг ё қорақалпоқнинг чўлида қурилса бўлмайдими. Умуман ўзбек халқини хавфга қўйиб қуришнинг нима кераги бор? Японияга ўхшаб техника ва мутахассис (100-200 йил орқадамиз) етишмайдику, ҳамма четда, авария бўлиши аниқ. Ўша элактика соҳасини модернизация қилишса ёкИ таклиф қилинаётган «олийнасаб» чет эллик мутахассисларга ваъда қилинаётган 30-60 минг доллар пулни четда юрган мутахассисларга, малакасини ошириш, қобилиятлиларни қўллаб-қувватлашга сарфлашса, Ўзбекистон аллақачон Россия, АҚШ, Япония, Хитой даражасига етиб гуллаб-яшнар эди.

Жавоб бериш

Лентанга Фукисима сани, японларда ўзларининг атом станцияларини қуриш бўйича лойиҳалари йўқ. Босқинчилар йўл қўйишмайди. Ҳамма блоклар Американики. Америкадаги реакторларда бўлган авариялар ҳақида-ку гапирмасам ҳам бўлади, сенга интернет ёрдам беради. Хитой бизнинг технологиялардан фойдаланади, Америка бўлса 30 йилдан бери шуғулланмай қўйган.

Жавоб бериш

Рутиния давлати «гуллаб-яшнаяптими»?

Жавоб бериш

Nima ham derdik АЭС qurilishini Prezidentlar hal qibolishgan, agar havfli bolsa АЭС ni nima keragi bor... yana bilmadim

Жавоб бериш

Доимгидек ўз услубингиздасиз. Ҳамма нарса ёмон, ҳаммасига Россия айбдор. Мақолаларни бир томонлама ёзиш керак эмас, агар сизни кимдир хафа қилган бўлса, бу мақолангизга таъсир қилмаслиги керак. Яхши нарсалар ҳақида ҳам ёзинг.

Жавоб бериш

30 мамлакатда қайта тикланадиган энергия нефть ва газдан арзонроқ бўлди Бутунжаҳон иқтисодий форуми (БИФ) ҳисоботига кўра, 2016 йилда қайта тикланадиган энергия 30 дан ортиқ мамлакатда қазиб олинадиган ёқилғи нархидан арзон ёки унга тенг бўлган. Улар орасида Бразилия, Мексика, Чили, Австралия бор. Deutsche Bank таҳлилчиларининг фикрига кўра, келгуси бир неча йил ичида уларнинг сони дунёдаги барча мамлакатларнинг 80 фоизини ташкил этади. БИФнинг ривожланишдаги инфратузилма ва ривожланиш бўлими раҳбари Майкл Дрекслер шундай дейди: «Қайта тикланадиган энергия бурилиш нуқтасига етди. Бу нафақат тижорат жиҳатидан самарали, балки узоқ муддатли, барқарор, инфляциядан ҳимояланган даромад келтирувчи жозибадор инвестицион имкониятни ҳам демакдир.» 2015 йилда Парижда иқлим ўзгариши бўйича БМТ конференциясида 2030 йилга келиб, қайта тикланадиган энергия манбаларига 1 триллион доллар маблағ сарфланиши кераклиги ҳақида қарор қабул қилинди. Рақамларга кўра, 2015 йилда бу соҳага йўналтирилган инвестициялар ҳажми 286 миллиард долларни ташкил этиб, унинг ярмидан кўпи - 156 миллиард доллар - ривожланаётган мамлакатларга инвестиция қилинди. Қайта тикланадиган энергетикага инвестиция киритиш бўйича Хитой биринчи ўринда - у 102 миллиард доллар сармоя киритди. Кейинги ўринда қуёш ва шамол энергетикаси турибди - биринчисига 161 миллиард доллар, иккинчисига 109,6 миллиард доллар, бошқа турдаги энергия манбаларига эса 15,2 миллиард доллар инвестиция йўналтирилган. Манба: http://www.kommersant.ru/doc

Жавоб бериш

Қуёш энергетикаси Осиё ва Жаҳон банкларининг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон Республикасида қуёш энергиясининг ялпи салоҳияти 51 миллиард тонна нефть эквивалентидан ошади, бу ҳозирги кунга қадар республикада ўрганилаётган қайта тикланадиган энергия манбаларининг 99,7 фоизини ташкил этади. Бу манбалардан йиллик истеъмол ҳажмидан 40 баробар кўп электр энергиясини ишлаб чиқариш мумкин. 2015 йил 8 апрелда Ўзбекистоннинг Наманган вилояти Поп туманида 130 кВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси (ҚФЭС) фойдаланишга топширилди. ҚФЭСнинг асосий мақсади қуёш панеллари ва модулларининг янги турларини синаб кўриш, уларнинг техник ва иқтисодий параметрларини (ТИП) Ўзбекистоннинг иқлим шароитида юқори самарадорлик ечимларни танлаш мақсадида синовдан ўтказишдан иборат. ҚФЭС бундай станцияларни ишлаб чиқиш ва маҳаллий мутахассисларни қуёш энергетикасида амалий машғулотлар билан шуғулланиш, амалий кўникмаларга эга бўлиш учун платформа бўлиб хизмат қилади. Кореянинг илғор технологияларидан фойдаланган ҳолда 130 кВт.лик ҚФЭС синовидан ўтказиш тўғрисидаги меморандум Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Корея Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан имзоланди. Фото-электростанция 0,7 млн. АҚШ доллари миқдоридаги Корея Республикаси грантлари ёрдамида барпо этилди. 2020 йилгача Ўзбекистонда умумий қуввати 300 МВт бўлган учта қуёш станциясини қуришни режалаштирмоқда. Ўзбекистон ҳукумати қуёш энергостанцияларини Наманган ва Сурхондарё вилоятларида қуришни режалаштирмоқда. 2016 й

Жавоб бериш

Яшил энергетика ҳақидаги бу гап-сўз фақат ахмоқлар учун. Бутун дунёда ишлаб чиқарилаётган электр қувватининг деярли 0 бўлагига тенг. Яшил энергетиканинг муқобили топилмаганидан кейин ҳукумат бўлмағур аккумуляторларни сақлаш ва утилизацияси учун бор-будингизни шилиб олганда атом энергетикаси осмондан тушган неъмат бўлиб кўринади.

Жавоб бериш

Кузатувчилар, хавотирга тушманг; таҳлилчилар, ваҳима қилманг; бухороликлар қўрқувга тушманг - ҳаммаси ЯХ-ШИ бўлади. Бу Ахлатсаройдагилар эса географияни ўқиб олиши керак, чаласаводлар.

Жавоб бериш

Сан Россотрудничестводан 3-4 тангангни олиб юравер. Бу ерда нима қилиб ўтлаб юрибсан?

Жавоб бериш

Мен буни сариқ-чақа демас эдим, ОНА РОССИЯга раҳмат.

Жавоб бериш

Отанг Сталин, даданг Путинга ҳам

Жавоб бериш