https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/05/31/feature-01
Қозоғистон тўлов шартларининг оғирлашиб кетгани сабабли Хитойнинг молиялаштирувидан воз кечди
| Терроризм

«Ислом давлати» таназзулидан икки ой ўтиб ҳам Сурияда таҳдидлар камайгани йўқ

AFP ва Карвонсарой

image

23 май куни «Ислом давлати» Телеграм тармоғида ўз жангариларининг суратини жойлаштирган. (Файл)

«Ислом давлати» (ИД) тор-мор этилгани ҳақидаги хабарлардан 2 ой ўтиб ҳам, экстремистларга тўла яширин гуруҳлар, қамоқхоналар, уларнинг аёллари ва фарзандлари билан тўлиб-тошган лагерлар Сурияга таҳдид солмоқда.

Жангари гуруҳ билан деярли 5 йил давом этган жангдан сўнг, 23 март куни АҚШ бошқарувидаги халқаро коалиция ИД «халифалиги» тугатилганини эълон қилди.

Террорчи гуруҳ томонидан бошқарилган ҳудуднинг йўқ қилиниши узоқ муддат давом этган низога чек қўйди, аммо Сурия демократик кучлари (СДК) ва уларни қўллаб-қувватлаётган ҳарбий коалиция жанг тугамаганлигини айтиб огоҳлантирмоқдалар.

ИД ҳамон «ҳар ҳафта мунтазам ҳужумларни амалга» ошириш имкониятга эга, деди Италиянинг Флоренция шаҳридаги Европа университети институтининг экстремистик ҳаракатлар бўйича мутахассиси Тор Хамминг.

image

4 апрель куни «Ислом давлати» Суриянинг Хомс шаҳридаги жангариларининг суратини Телеграм тармоғига жойлаштирган. (Файл)

Экстремистлар Боғуз қишлоғида ўзига тегишли сўнгги кичик ҳудудни бой берган бўлса ҳам, Суриянинг катта саҳроси ва мамлакатнинг бошқа яширин жойларида ўз таъсирини сақлаб қолган.

Шу билан бирга, улар ўз сафларини қайта тиклаш мақсадида Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонга кўз тикишган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хабарига кўра, Афғонистонда ИДнинг 2500 дан 4000 тагача жангарилари бор.

Май ойида ИД «Покистон вилояти» яратилганини эълон қилди ва «Ҳинд вилояти» бўлинмаси Кашмирнинг Ҳиндистон бошқарувидаги қисмида ҳинд кучларига қарши уютирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

«Ривожланиш замини»

Янги Америка хавфсизлиги маркази таҳлилчиси Николас Херас ИД ҳамон сезиларли даражада «маҳаллий қўллаб-қувватлов тармоғига» эга эканлигини айтиб огоҳлантирган.

«ИДнинг қайта тикланиш режасининг катта қисми шарқий Сурия ва ғарбий Ироқдаги маҳаллий қабилалар билан мустаҳкам алоқаларга эга эканига асосланади», деди у.

Режим ҳам, АҚШ қўллаб-қувватлаган кучлар ҳам ИДнинг яширин гуруҳларини қўлга туширишга ҳаракат қилаётган вақтда шимоли-шарқий Сурияда курдлар яна бир катта муаммога дуч келмоқда.

Минглаб экстремист жангарилар, жумладан юзлаб хорижликлар курдлар етакчилигидаги қамоқхоналарига жойлаштирилган, уларнинг яқинлари эса легерларда азоб чекмоқдалар.

Уларнинг сони экстремистларни суд қилиш ниятида бўлган ярим мухтор курд маъмурияти учун жиддий бош оғриққа айланган.

ИД жангарилари 2014 йилдан бери одамларни бошидан жудо қилиш, оммавий қирғинларни амалга ошириш, зўравонлик, одам ўғирлаш ва этник тозалаш олиб боришда айбланган.

Уларни, шунингдек никоҳсиз жинсий алоқа қилган аёлларни тошбўрон қилишда ва бесоқолбозлик билан шуғулланганларни баланд бинолар томидан ташлашда ҳам айблашган.

Таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, аксар экстремистлар қўлга олинган бўлса-да, улар ҳали ҳам хавфли ҳисобланади.

«Бу қамоқхоналар радикаллашув учун ривожланиш замини бўлиб хизмат қилмоқда», дейилади Суфан марказининг 12 апрель кунги баёнотида.

«Шу билан бирга, ИД режалаштирган қамоқдан қочиш ҳаракатлари хавфи ҳам катта», дейилади хавфсизлик таҳлилларига асосланган ташкилот баёнотида.

Хаммингнинг сўзларига кўра, «Сурияда ҳам, Ироқда ҳам бу қадар кўп сонли маҳбусларни бошқариш учун ресурлар ва сиёсий барқарорлик етишмайди».

«Бўлажак террорчиларми?»

Ғарб давлатларининг кўпчилиги ўз фуқароларини қайтариб олишдан бош тортганидан сўнг, курд расмийлари халқаро ҳамжамиятдан юқори хавфсизлик даражасига эга қамоқхоналар яратиш ва уларни қўриқлашни йўлга қўйишда ёрдам сўрамоқда.

Шунга қарамай, бир қатор давлатлар юзлаб фуқароларни ўз ватанларига қайтариб олиб келганлар.

Курд кучлари чоршанба (29 май) куни Сурия шимоли-шарқида ИДга алоқадор 148 дан ортиқ ўзбек аёли ва ёш болани Ўзбекистонлик дипломатларга топширдилар, яна 300 дан ортиқ ўзбекистонликни ўз ватанига юбориш режалаштирилмоқда, деб хабар берган расмийлар.

10 май куни эса Қозоғистон аксари ёш болалардан иборат 231 фуқаросини Суриядан олиб чиқиб кеган. Улар Сурияга ўз хоҳиши билан борган ёки мажбуран олиб кетилганлардир.

Худди шундай қутқарув операцияси январь ойида ҳам ўтказилган бўлиб, унда 47 нафар Қозоғистон фуқароси ватанига қайтган, кейинчалик эса улар экстремизм билан боғлиқ жиноятларда айбланиб ҳибсга олинган.

Шу билан бирга, Суриялик курдлар қочқинлар лагерлари борасида ҳам ёрдам сўрамоқда, бундай лагерларда ИДга қарши жанглар сабабли қочган бир неча ўн минглаб одам жойлашган.

Лагерларда 12 минг хорижлик, жумладан, 4000 та аёл ва 8000 та ёш бола назорат остида қолмоқда.

Ушбу масканларнинг энг йириги бўлган Ал-Ҳолдаги одамлар сони 73000 дан ошган, уларнинг кескин кўпайиб бориши натижасида шароитлар янада оғирлашмоқда.

Халқаро қутқарув қўмитаси лагердаги болалар орасида тўйиб овқатланмаслик, зотилжамга чалиниш ва сувсизланиш билан боғлиқ жиддий ҳолатлар ҳақида хабар берган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хабар беришича, 5 ёшгача бўлган 211 нафар ёш бола Ал-Ҳолга бораётганида ёки у ерга етиб келганидан кўп ўтмай ҳаётдан кўз юмган.

Суфан марказининг огоҳлантиришича, мазкур гуманитар инқироз ташкилот сафига одам ёллашда қўл келиши мумкин.

«Жангарилар ташкилотни ёшартириш мақсадида бу масканлардаги қийинчиликлардан фойдаланиб қолишга уринмоқдалар», деди у.

Эҳтимолий жангариларнинг зурриётлари ҳақида сўз юритар экан, суриялик курдларнинг ташқи ишлар бўйича вакили Абдул Карим Умар шундай деди: «Агар бу болалар ўз юртларига қайтарилмас, қайта тарбияланиб, жамиятга мослаштирилмас экан, улар келажакда террорчиларга айланади.»

Сизга мақола ёқдими?
9
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha