Карвонсарой
Оммавий ахборот воситалари

ИД ўсмирлар учун мўлжалланган TikTok иловасида кўчаларда судраб олиб кетилаётган мурдалар видеосини жойлади

Карвонсарой ва AFP

TikTok тармоғида кўчаларда судраб олиб кетилаётган жасадлар видеосини жойланган. Суратда ўтган йил ИД жойлаган видеодан олинган скриншот. (Файл)

TikTok тармоғида кўчаларда судраб олиб кетилаётган жасадлар видеосини жойланган. Суратда ўтган йил ИД жойлаган видеодан олинган скриншот. (Файл)

TikTok ижтимоий тармоқ иловасида «Ислом давлати» (ИД) ташвиқотига оид видеолавҳаларни жойлаштирган аккаунтлар ўчириб ташланди. Бу ҳақда сешанба (23 октябрь) куни компания ходими хабар берган.

ByteDance Хитой компанияси эгалик қиладиган TikTok тармоғида ўтган йили 500 миллиондан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтган ва у дунёдаги энг машҳур ижтимоий тармоқларнинг бирига айланган.

TikTok ходимининг AFP нашрига берган хабарига кўра, тармоқда видео жойлаштирган 10га яқин аккаунтни ўчирган.

Видеода кўчалар бўйлаб жасадларнинг судралгани ва ИД жангарилари акс этган. Бу ҳақида биринчи бўлиб душанба (22 октябрь) куни Wall Street Journal нашри хабар берган.

Нашрга кўра, видеолавҳалар йигирмага яқин аккаунтлар томонидан жойлаштирилган, уларни Storyful ижтимоий тармоқ разведка компанияси аниқлаган.

«TikTok тармоғида ўз ташвиқотини олиб борувчи террорчилик ташкилотларига ўрин йўқ», дейилади компаниянинг AFP нашрига юборилган баёнотида.

15 сонияли видеолавҳаларни тасвирга олиш ва улашиш имконини берувчи TikTok платформаси айниқса ўсмирлар орасида жуда машҳур.

Асос солинганидан бошлаб, ИД ёшларга эътиборини қаратар экан, уларга экстремистик ғояларни сингдиришга ҳаракат қилган ва махсус бўлинмани «халифалик болалари» деб номлаган эди.

Шу билан бирга, террорчилик гуруҳи ёшлар иштирокидаги бир қатор зўравонлик акс этган видеолавҳаларни ҳам тарқатган.

Жумладан, ўтган йилнинг март ойида ИД 25 дақиқали видеолавҳа орқали Афғонистондаги ўнлаб ёш болаларни кўрсатган эди. Унда аксарияти гуруҳга мажбуран жалб қилинган ва онги заҳарланган болалар қўлида қурол ушлаган ҳолда, ИД байроғини ҳилпиратиб тургани кўрсатилган.

Болаларнинг бошқа бир гуруҳи қуролли тайёргарликда мажбуран қатнашаётгани ва сафга туриш чоғида юзларини буриштираётганини кўриш мумкин.

2017 йилда, ИД ёш болалар иштирокидаги яна бир видеолавҳани эълон қилган (улардан бири 4 ёшдан кичик), болалар катта ёшли эркакни отиб, бошини танасидан жудо қилишган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Одатда руслар шундай қилишади.

Жавоб бериш