Карвонсарой
Хавфсизлик

Россиянинг ИД билан қўрқитиши туркманистонлик чегарачиларни ғазаблантирмоқда

Жумагули Аннаев

27 сентябрь куни Ашхободда Туркманистон мустақиллигининг 28 йиллигинига бағишланган ҳарбий парад бўлиб ўтди. (Туркманистон мудофаа вазирлиги)

27 сентябрь куни Ашхободда Туркманистон мустақиллигининг 28 йиллигинига бағишланган ҳарбий парад бўлиб ўтди. (Туркманистон мудофаа вазирлиги)

АШХОБОД – Россия расмийларининг Туркманистон чегараси хавфсизлиги борасидаги «ваҳималари мамлакат қўшни Афғонистон билан чегарадаги хавфсизлигини таъминлашга қодир», деб ҳисоблайдиган туркман расмийларининг ғазабини келтирмоқда.

Икки давлат ўртасидаги умумий чегаранинг узунлиги 744 километрни ташкил қилади.

Россиялик сиёсат арбоблари, таҳлилчи ва журналистларнинг иддао қилишича, Туркманистон ва Афғонистон ўртасидаги чегара заиф бўғим бўлиб, у орқали Марказий Осиёга жангарилар кириб келиши хавфи бор.

Туркманистон Марказий Осиёга киришга ҳаракат қилаётган «Ислом давлати» (ИД) жангарилари учун йўлак бўлиб хизмат қилиши мумкин, деб айтган Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев 18 декабрь куни Теҳронда Афғонистон ва минтақавий хавфсизлик масалаларига бағишланган учрашувда.

27 сентябрь куни Ашхободда Туркманистон мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган ҳарбий парад бўлиб ўтди. (Туркманистон мудофаа вазирлиги)

27 сентябрь куни Ашхободда Туркманистон мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган ҳарбий парад бўлиб ўтди. (Туркманистон мудофаа вазирлиги)

«ИД жангарилари шимолий Афғонистонда ўз ҳозирликларини кучайтиришга зўр бермоқда, айни дамда у ерда Толибонлар билан курашаётган ва Тожикистон ҳамда Туркманистон орқали Марказий Осиёга киришни режалаётган 2000 дан ортиқ жангари бор», деб айтган Патрушев Озод Европа/Озодлик (RFE/RL) радиосининг туркман хизматига кўра.

ИД Афғонистон ва Марказий Осиёни қўлга олишни режалаштирмоқда ва инфратузилма, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, дипломатик миссиялар ва хорижликларга ҳужум уюштиришга қодир, деди у.

Қўрқувга солиш

Патрушев ва бошқа россиялик расмийлар тилга олган «манзара тасвирланганидек қўрқинчли эмас», деди ўзини Ойтуғди деб таништирган Туркманистон давлат чегара хизмати подполковниги.

«Бизнинг разведка ва контрразведка хизматларимиз Афғонистоннинг шимолий ҳудудидаги вазиятдан хабардор. У ердаги ҳолат мураккаб ва барқарор эмаслиги ҳақиқат. Аммо, жаноб Патрушев айтганидек ИД жангарилари Туркманистон орқали Марказий Осиёга бостириб киришни режалаштираётганига урғу бериш – нопрофессионалликдир», деди Ойтуғди.

Бундай баёнотлар Туркманистон-Афғонистон чегарасининг туркман қисми заифлиги ва Туркманистон экстремистларнинг халқаро миқёсдаги экспансияси билан якка ўзи кураша олмаслигига ишора қилади, деб қўшимча қилди у.

«Бунинг устига, россиялик расмийлар ва мутахассислар мунтазам равишда шундай баёнот билан чиқаётганига эътибор бериш керак», деди у.

Ойтуғдининг эслатишича, 2015 йилда Россия президенти Владимир Путиннинг Афғонистондаги махсус вакили ва Россия ташқи ишлар вазирлигининг 2-Осиё бўлими раҳбари Замир Кабулов Туркманистон билан чегарадош Афғонистоннинг Бодғис ва Фарёб вилоятларида гўёки жангарилар тўпланаётгани ва чегарадан ўтиш эҳтимоли ҳақидаги хабарлар билан таҳлика қўзғашга ҳаракат қилган.

Бундай даъволар биргина мақсадни кўзлайди, у ҳам бўлса – янада кўпроқ ваҳима уйғотиш орқали Туркманистон раҳбариятини Россия қуролларини сотиб олишга, ҳарбий ҳамкорликни кучайтиришга ҳамда Россия етакчилигидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) қўшилишга ундашдир, деди у.

«Аммо 1995 йилги БМТ (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти) резолюциясида Туркманистоннинг нейтрал мақоми белгиланган бўлиб, унга ҳар қандай ҳарбий битимларни имзолаш тақиқланган», деди Ойтуғди.

Россияпараст лоббизм

Шунга қарамай, афтидан, Россия Туркманистон раҳбариятининг айрим аъзолари устидан ҳукмронлик қилаётган кўринади.

Ўтган йил сентябрь ойида КХШТ штаби раҳбари Анатолий Сидоров ҳам Афғонистонда 4000 дан ортиқ ИД жангарилари борлиги ва Марказий Осиёга хавф солаётганини даъво қилган.

Шу билан бирга, Тожикистон ва Туркманистонда террорчи ташкилотлар билан алоқадор 400 га яқин махфий гуруҳлар фаолият кўрсатмоқда, деб айтган Сидоров.

Аммо, Ашхободдаги дипломатлар Сидоровнинг даъволари ва Патрушевнинг Теҳрондаги гап-сўзларига муносабат билдирмадилар.

«Ташқи ишлар вазирлигининг сукут сақлаши ғалати», деди ўзини Акмурат деб таништирган Туркманистон хавфсизлик агентлигининг юқори лавозимли собиқ расмийси.

«Бу мамлакатимиз раҳбариятида Туркманистонда Россия манфаатларини илгари сурадиган шахслар борлигини яна бир бор билвосита тасдиқлайди», деди Ақмурат.

Айрим сиёсатчиларнинг Туркманистонни кучсиз ва ўз чегараларини ИД жангариларидан ҳимоя қилишга қодир эмас деб кўрсатишга уринишлари бефойда, дейди чегара ҳизмати вакили Ойтуғди.

Туркманистон армияси ва чегара қўшинлари чегарани ишончли ҳимоя қилиш учун етарли қудрат, қурол ва махсус техникага эга, деди у.

КХШТ штаби раҳбари ҳам, Россия хавфсизлик кенгаши котиби ҳам ҳарбий сифатида шуни яхши тушуниши лозим: жангари тўдалар суверен мамлакатнинг яхши қуролланган армиясига қарши текис ва қуруқ ҳудудда жанг қилишга уриниши муваффақиятсиз тугайди, деди у.

«Бу жаноблар Туркманистон Афғонистонни доим дўст ва қўшни деб билгани, уни иқтисодий ҳамкори сифатида кўриб келганини унутмасликлари керак», деб қўшимча қилди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 5

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Уларнинг президенти терминатор каби террорчиларни йўқ қилади. У велосипед ҳайдаётиб, пичоқ ва қиличлар отиши мумкин.

Жавоб бериш

Срашия ўз репертуарида, тезак ичида яшаб, атрофини тезакка тўлдириб ташлашга уриняпти

Жавоб бериш

Кремлнинг аҳмоқона ва примитив тарғиботи! Марказий Осиё Россиядан узоқлашаётганидан чўчиб, бизни афсонавий ИШИД билан қўрқитишади. Бизнинг биринчи рақамли душманимиз – бу Кремль.

Жавоб бериш

Ҳа, ҳатто кичик қуролли тўқнашувларда ҳам иштирок этмаган супер-армия ва Давлат чегара хизмати. Уруш кўрган, қоғозда ёки хўжакўрсинга эмас, ҳақиқий тажрибага эга «кичик жангарилар гуруҳи»ни унча катта бўлмаган армия билан таққослаш мумкин. Афсус!

Жавоб бериш

Афғонистонда ҳеч қанақанги ИШИД йўқ. Агар Россия ташлаб қўймаса

Жавоб бериш