Карвонсарой
Хавфсизлик

Россия ва Хитой Эроннинг Бағдоддаги АҚШ элчихонасига ҳужумини қоралашдан бош тортди

Карвонсарой ва AFP

Эрон қўлловидаги Ироқ кўнгилли аскарларининг ҳужумига учраган Бағдоддаги АҚШ элчихонаси эшиклари, 2020 йил 2 январ. (Аҳмад ал-Рубоий/AFP)

Эрон қўлловидаги Ироқ кўнгилли аскарларининг ҳужумига учраган Бағдоддаги АҚШ элчихонаси эшиклари, 2020 йил 2 январ. (Аҳмад ал-Рубоий/AFP)

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) 27 аъзоси Бағдодда Эрон ҳукуматига мойил намойишчилар томонидан АҚШ элчихонасига уюштирилган ҳужумни қоралаган бир вақтда, Россия ва Хитой сукут сақлади.

Аксарияти Эрон қўлловидаги Ироқ халқ сафарбарлик кучларидан иборат бўлган намойишчилар 31 декабрь куни элчихонага бостириб киришган, унга қисман ўт қўйиб, 1 январда етакчиларининг буйруғига кўра тарқалганлар.

Россия ва Хитой сукунати хавфсизлик кенгашининг чорасини барбод қилди, деб хабар берган БМТдаги АҚШ миссияси душанба (6 январь) куни.

«БМТ Хавфсизлик кенгашининг дипломатик ва консуллик биноларининг дахлсизлигига оид энг асосий баёнотларнинг қабул қилинмагани Кенгаш нуфузини шубҳа остида қолдирмоқда», дейилади АҚШ баёнотида.

Бағдод элчихонасини қўриқлаш кучайтирилган бир вақтда постни мустаҳкамлаш учун қумли қоп олиб кетаётган Америкалик денгиз пиёда жангчиси, Ироқ, 2020 йил 4 январь. (CENTCOM)

Бағдод элчихонасини қўриқлаш кучайтирилган бир вақтда постни мустаҳкамлаш учун қумли қоп олиб кетаётган Америкалик денгиз пиёда жангчиси, Ироқ, 2020 йил 4 январь. (CENTCOM)

Дипломатик миссияларни ҳимоя қилишни кўзда тутувчи 1961 йилги Вена конвенциясини қўллаб-қувватлаш «мунозарали ёки жасоратталаб иш бўлмаслиги» керак, деб баёнот берган Вашингтон.

«Биз АҚШ ходимлари ва биноларига ҳужум уюштирилишига тоқат қилмаймиз ва манфаатларимиз, фуқароларимиз, иттифоқдошларимизни ҳимоя қилувчи қатъий чораларни кўрамиз. Буни намойиш қилдик», дейилади баёнотда.

Декабрь ойи охирида Бағдоддаги элчихонага қилинган ҳужум Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг (ИИПК) «Ал-Қудс» бўлинмаси қўмондони, генерал-майор Қосим Сулаймоний томонидан амалга оширилган эди.

Янги маълумотларга кўра, октябрь ойи ўрталарида Эрон Ислом республикасига путур етказган Эроннинг Ироқдаги таъсири кучайиб бораётганига қарши норозиликлар авж олган маҳал Сулаймоний бир қатор Теҳрон қўлловидаги ироқлик жангарилар билан учрашган.

Сулаймоний қўмондонларга янги хуфиёна жангарилар гуруҳини тузишни буюрган, улар Ироқдаги ҳарбий базаларда жойлашган АҚШнинг манфаатдор шахсларига ҳужумларини амалга оширишлари лозим эди.

Элчихонага уюштирилган ҳужумга жавобан, АҚШ дронлари 3 январь куни Сулаймонийни ўлдирди.

Зўравонликларнинг кучайиши

Душанба куни НАТО раҳбари Йенс Столтенберг Сулаймонийнинг ўлимидан кейин Яқин Шарқда танглик кучайиб бораётган сабабли, Теҳронни «зўравонлик ва провокацияларни кучайтиришдан» сақланишга чақирди.

Столтенберг дрон ҳужуми АҚШ қарори бўлганини таъкидлар экан, НАТОнинг бошқа 28 аъзоси анчадан бери Эроннинг Яқин Шарқдаги вазиятни беқарорлаштирувчи хатти-ҳаракатларидан хавотирда бўлганини қўшимча қилди.

АҚШ ҳужуми бирор аъзо мамлакат томонидан танқид қилиндими ёки йўқми деган саволга Столтенберг уларнинг бирдамлиги ва Эрон хатти-ҳаракатларидан хавотирда эканлигини таъкидлади.

«Эрон томонидан вазиятни кескинлаштирувчи ҳаракатлар қайд этилди, жумладан сентябрь ойида Саудияга тегишли энергетик иншоотга ва июнда Америка дронига ҳужум уюштирилди», деди Столтенберг.

«Бугунги учрашувда иттифоқдошлар босиқлик ва тангликни юмшатишга чақирдилар. Янги низо ҳеч кимга керак эмас, шунинг учун Эрон зўравонлик ва провокациялардан сақланиши лозим.»

НАТО Эронда маҳаллий кучларнинг 500 кишидан иборат гуруҳни «Ислом давлати» (ИС) экстремистларига қарши курашга тайёрлаш миссияни қўллаб-қувватлайди, аммо ҳозирда хавфсизлик бўйича вазият яхшилангунига қадар унинг асосий машғулотлари тўхтатилган, деди Столтенберг.

«Ҳозирги вақтда ... дипломатик каналларни ишга солиб, Эрон, жумладан Ироқ учун низоларни авж олдириш эмас, балки босиқлик йўлидан бориш маъқул эканлигини билдириш муҳим», деди Эвропа Комиссияси. Душанба куни Президент Урсула фон дер Ляйен.

Франция Эронни қасос олишдан тийилишга чақирган

Франция ташқи ишлар вазири душанба куни Теҳронни Сулаймонийнинг ўлими учун қасос олмасликка чақирган.

«Эрон ҳар қандай жавоб чоралари ёки ўч олиш ҳаракатларидан тийилиши зарур», деди Жан-Ив Ле Дриан BFM телеканалига берган интервьюсида. «Хайриятки, муаммони дипломатик йўл билан ҳал қилиш имконияти бор».

Ле Дриан Қўшма Штатларга қарши ҳар қандай контр-ҳужумлар Ироқ ва Сурияда ИШИДга қарши курашаётган коалициянинг салоҳиятига путур етказиши мумкинлигини айтди.

Шунингдек, у шу ҳафта Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг Эрон масаласи бўйича фавқулодда мажлиси олдидан Теҳронни ядровий фаолиятни чеклашга қаратилган 2015 йилги келишувни бекор қилишдан тийилишга чақирди.

5 январ куни Эрон режими ўзининг ядро қуролини қўллашга оид мажбуриятларидан воз кечишини ва «центрифугалар сонининг чеклови»ни бекор қилишини айтган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Америка бошка давлатларни ерида нима килади.

Жавоб бериш

АКШ элчихонасига хужумни Эрон ташкиллаштирганини кимдур исботладими, АКШ айтганидан ташкари

Жавоб бериш