Карвонсарой
Иқтисодиёт

Жаҳон банки Ўзбекистондаги бозор ислоҳотларини юқори баҳолади

Жаҳон банки

Чортоқ, Наманган вилояти, 2018 йил. Фарғона водийсидаги жойлашган бу оддийгина шаҳар яшил яйловлар ва қояли манзарага эга. Туризм Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларидаги аҳоли учун иш ўринлари яратишга ёрдам беради. (Наталья Шулепина)

Чортоқ, Наманган вилояти, 2018 йил. Фарғона водийсидаги жойлашган бу оддийгина шаҳар яшил яйловлар ва қояли манзарага эга. Туризм Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларидаги аҳоли учун иш ўринлари яратишга ёрдам беради. (Наталья Шулепина)

ТОШКЕНТ – Жаҳон банкининг юқори мартабали расмийсиЎзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолади.

Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий вице-президенти Сирил Мюллер Ўзбекистон ҳукуматининг иқтисодиётдаги ислоҳотларини олқишлаб, Жаҳон банки келгусида ҳам мамлакатни қўллаб-қувватлашини таъкидлади, деб хабар берган Жаҳон банки 18 январ куни.

У 16-17 январь куни Тошкентда бўлиб, президент Шавкат Мирзиёев, ҳукумат етакчилари ва парламент аъзолари билан ислоҳотлар ва иқтисодий кўмак юзасидан музокаралар ўтказди.

«Ўзбекистон иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш учун шарт-шароитлар яратишда ижобий натижа кўрсатмоқда. Ислоҳотлар орқали аҳоли турмуш даражасини кўтариш вақт талаб қилувчи мураккаб жараёндир», дейди Мюллер.

«Мамлакат динамик иқтисодиёт моделини яратиш бўйича мураккаб ислоҳотларнинг навбатдаги босқичига ўтар экан, Жаҳон банки асосий йўналишлар ва консультатив хизматларга инвестиция киритиш орқали ҳукумат сиёсатининг ижтимоий ва иқтисодий устувор вазифаларини қўллаб-қувватламоқда.»

Мюллер Мирзиёев, Сенат раиси Танзила Норбоева ва юқори мартабали бошқа расмийлар билан музокара ўтказди.

Мулоқот чоғида мамлакатнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини мустаҳкамлаш, бизнес ва инвестиция муҳитини яхшилаш, энергетика, транспорт, молия, банк ва қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, давлат-хусусий шериклик тизимини ривожлантириш, ҳокимият органлари ва давлат корхоналарини ислоҳ қилиш, Марказий Осиё минтақасида савдо ва транспорт алоқаларини кенгайтириш, шунингдек фуқароларга сифатли давлат хизматлари кўрсатиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги иштирокини қўллаб-қувватлаш ва гендер тенглигини масалалари муҳокама қилинди.

Бош вазир ўринбосари ва молия вазири Жамшид Қўчқоров билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг, Мюллер Жаҳон банки томонидан Ўзбекистоннинг 300 дан ортиқ қишлоқларида базавий инфратузилмани ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун тақдим этиладиган 100 миллион долларлик (957,3 миллиард сўм) кредит битимини имзолаш маросимида қатнашди. Ушбу маблағ болалар боғчалари, мактаблар, поликлиникалар, йўлларни таъмирлаш ва тиклаш, сув таъминоти ва канализация, қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлашга сафарбар этилади.

(Жаҳон банки гуруҳи http://www.worldbank.org/terms манзилида кўрсатилган шартлар асосида ушбу материалдан фойдаланишга ижозат беради.)

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500