Карвонсарой
Дипломатия

АҚШнинг Марказий Осиё бўйича стратегияси минтақа суверенитетини мустаҳкамлашга қаратилади

Карвонсарой

Ўтган йилнинг 27 июнь куни Олмаота яқинидаги «Илийский» полигонида «Дашт бургути - 2019» машқларининг ёпилиш маросимида саккиз мамлакат вакиллари иштирок этди. [CENTCOM]

Ўтган йилнинг 27 июнь куни Олмаота яқинидаги «Илийский» полигонида «Дашт бургути - 2019» машқларининг ёпилиш маросимида саккиз мамлакат вакиллари иштирок этди. [CENTCOM]

ВАШИНГТОН – Америка Қўшма Штатларининг келгуси беш йил давомидаги мақсади – Марказий Осиёнинг минтақавий суверенитетини «ёвуз ниятли кучлардан» ҳимоя қилиш, дейилади АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича идораси баёнотида.

АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси веб-сайтида «АҚШнинг Марказий Осиё бўйича 2019-2025 йилларга мўлжалланган стратегияси: суверенитет ва иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш» деб номланган ва 5 феврал билан саналанган режа матни чоп этилди.

«Яқин келажакда Қўшма Штатлар Марказий Осиё давлатларининг барқарорликка раҳна солувчи қисқа ва узоқ муддатли таҳдидларга нисбатан чидамлилигини ошириш, уларнинг суверенитетини «ёвуз ниятли кучлар» таъсиридан мустаҳкамлаш ва Қўшма Штатлар билан сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик бўйича шериклик алоқаларини ривожлантириш устида иш олиб боради», дейилади ҳужжатда. «АҚШнинг тараққиёт йўлидаги чоралари минтақа суверенитетини қўллаб-қувватлаши ва қарамликни келтириб чиқармаслиги керак.»

Минтақадаги янги раҳбарлар Марказий Осиё мамлакатларининг Вашингтон билан алоқаларини кенгайтириш учун имконият яратди, дейилади баёнотда.

Терроризм ва трансчегаравий жиноятчиликка қарши кураш Туркманистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан бирига айланган. [Туркманистон мудофаа вазирлиги]

Терроризм ва трансчегаравий жиноятчиликка қарши кураш Туркманистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан бирига айланган. [Туркманистон мудофаа вазирлиги]

АҚШ давлат котиби Майк Помпео 3 феврал куни Тошкентда бўлиб ўтган «C5+1» учрашувида Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин ва Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан бирга суратга тушмоқда. [Кевин Ламарк/AFP]

АҚШ давлат котиби Майк Помпео 3 феврал куни Тошкентда бўлиб ўтган «C5+1» учрашувида Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин ва Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан бирга суратга тушмоқда. [Кевин Ламарк/AFP]

18 июнь куни АҚШ савдо делегацияси Тошкентда Ўзбекистон расмийлари билан учрашди. [АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси]

18 июнь куни АҚШ савдо делегацияси Тошкентда Ўзбекистон расмийлари билан учрашди. [АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси]

АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича муовини Элис Уэллс Вашингтоннинг Марказий Осиёда эришган ютуқларини юқори баҳолади.

«Биз минтақавий ўзига хосликка нисбатан муносабатнинг кескин ўзгарганига гувоҳ бўляпмиз», деди Уэллс 5 феврал куни «Озод Европа» радиоси хабарига кўра.

Минтақадаги ҳозирги ҳамкорлик даражаси «беш йил аввал бундай эмас эди», деб қўшимча қилди АҚШ Миллий Хавфсизлик кенгаши аъзоси Лиза Кертис.

Асосий мақсадлар

Стратегияда АҚШнинг минтақадаги сиёсатига оид олтита асосий тамойил баён қилинган.

Уларнинг биринчиси – Марказий Осиё давлатларининг ҳам алоҳида-алоҳида, ҳам бутун минтақа сифатида суверенитет ва мустақиллигини қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш.

АҚШ томонининг иқтисодиёт, энергетика, хавфсизлик, демократия ва бошқарув масалаларидаги изчил ҳамкорлиги билан Марказий Осиё давлатлари ҳамкор шериклар минтақаси сифатида фаолият юритади, ўз суверенитетини ҳимоя қилиш қобилиятини мустаҳкамлайди ҳамда иқтисодий мустақилликка эришиш ва уни сақлаб қолиш учун аниқ танловларни амалга оширади.

АҚШнинг бутун Марказий Осиё бўйича ягона электр тармоғини қўллаб-қувватлаши истеъмолчилар учун харажатларни камайтириш, етказиб берувчиларнинг даромадини ошириш, минтақавий энергия хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва ташқи кучларга қарамликни камайтириш мақсадида ортиқча электр энергияси савдосига ёрдам беради.

Иккинчи мақсад эса Марказий Осиёда террористик таҳдидларни камайтиришдир.

«Қўшма Штатлар икки томонлама ҳарбий ва фуқаровий шериклик дастурлари орқали Марказий Осиё давлатлари билан: жанговар экстремизмни ўрганиш, аниқлаш, олдини олиш ва унга қарши курашиш; хорижий жангари-террорчилар ва уларнинг оилаларини ватанига қайтариш, реабилитация қилиш ва жамиятга қайта мослаш бўйича иш олиб бормоқда», дейилади баёнотда.

Агентлик хабарига кўра, Қўшма Штатлар Марказий Осиёда чегаралар хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун 90 миллион АҚШ доллари ажратган, шунингдек, кадрларни тайёрлаш бўйича 200 дан зиёд ўқув машқлари ва чегарачилар учун 2600 дан ортиқ тренинглар ўтказилган.

Шу билан бирга, Қўшма Штатлар Қозоғистонда ўтказилган «Дашт бургути» каби қўшма ҳарбий машқлар ўтказишни ҳам режалаштирмоқда. Бу каби мунтазам машғулотлар «узоқ муддатли муносабатлар ҳамда кадрлар ўртасидаги алоқаларни йўлга қўйиш ва давом эттиришга» ёрдам беради, дейилади стратегия ҳисоботида.

Афғонистонни қўллаб-қувватлаш

Учинчи мақсад сифатида АҚШ Афғонистондаги барқарорликни мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлашга интилмоқда.

«АҚШ Афғонистоннинг хавфсиз ва барқарор бўлиши Марказий Осиё давлатлари учун асосий устувор мақсад эканини ва можароларга чек қўйиши мумкин бўлган тинчлик жараёнида ҳар кимнинг муҳим роль ўйнашини тан олади», дейилади ҳужжатда.

«Қўшма Штатлар Афғонистон билан боғлиқ иқтисодий ва тижорий алоқаларни ривожлантириш ҳамда мусулмон кўпчиликка эга кўп миллатли давлатларни барқарор бошқариш моделини ишлаб чиқишда Марказий Осиё давлатларига ёрдам кўрсатади.»

АҚШ стратегиясининг тўртинчи мақсади – Марказий Осиё ва Афғонистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш. Марказий Осиё давлатлари минтақавий барқарорликка бевосита ҳисса қўшадиган энергия, иқтисодиёт, маданият, савдо ва хавфсизлик соҳалари орқали Афғонистон билан яқин алоқаларни ривожлантиришлари керак, бу ўз навбатида минтақавий барқарорликка ҳисса қўшади.

Ҳисоботда таъкидланишича, «фаровон, барқарор ва хавфсиз иқтисодий шериклар камдан-кам ҳолларда қуролли можароларда иштирок этишини эътироф этган ҳолда, АҚШ Марказий Осиё ва Афғонистон ўртасидаги мустаҳкам бизнес ва инфратузилма алоқаларини қўллаб-қувватлайди».

Стратегиянинг бешинчи мақсади қонун устуворлигини таъминлаш ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилинишини таъминлашдир.

«Америка Қўшма Штатлари Марказий Осиё мамлакатларига инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, сармоявий муҳитни яхшилаш ва юқори малакали инсон капиталини сақлаб қолиш учун зарур бўлган адлия тизимидаги ислоҳотларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда техник тажрибасини тақдим этади», дейилади ҳисоботда.

Қулай бизнес муҳити

АҚШ инвестицияларини жалб қилиш орқали Марказий Осиёни ривожлантириш АҚШ янги стратегиясининг сўнгги йўналишидир. Марказий Осиёдаги ишбилармонлик муҳитининг қулай, шаффоф, очиқ ва адолатли бўлиши АҚШ компанияларини жалб қилади ва ривожланишнинг янада кенгроқ мақсадларига эришишга ёрдам беради.

Ҳужжатга кўра, Қўшма Штатлар қўшимча хорижий инвестициялар, жумладан Америка компанияларини жалб қилиш учун зарур бўлган ислоҳотларни амалга ошириш учун Марказий Осиёнинг ҳар бир давлати билан ишламоқда.

«Бошланғич, ўрта ва олий таълим ислоҳоти доирасида Қўшма Штатлар келгуси авлодни халқаро инвестицияларни жалб қилувчи ва маҳаллий тадбиркорларни яратувчи 21 аср иқтисодиётларини қўллаб-қувватлаш учун зарур техник, бошқарувчилик, инглиз тили ва танқидий фикрлаш кўникмалари билан таъминлаш устида ишламоқда», дейилади ҳужжатда.

Ҳисоботга кўра, Марказий Осиё «Европа ва Осиё ўртасидаги цивилизацияларнинг стратегик ва тижорий чорраҳасидир».

«Қўшма Штатларнинг бу ҳудуддаги асосий стратегик манфаати турли ҳамкорлар билан ўз шартларига кўра ўз сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик манфаатларини кўзлай олувчи янада барқарор ва фаровон Марказий Осиё яратишдир», дейилади ҳужжатда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россиядан кўра АҚШ тараф бўлган яхши

Жавоб бериш