Карвонсарой
Иқтисодиёт

Россия Қирғизистон иқтисодининг муҳим секторини молиялашга ёрдам берувчи келишувдан бош тортмоқда

Канат Алтинбаев

1 апрель куни Бишкек яқинидаги назорат-ўтказиш пунктида йўловчиларнинг ҳароратини текшираётган тиббий ходим. COVID-19 вируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида шаҳарга кириш-чиқиш ёпилган. [Вячеслав Оселедко/AFP]

1 апрель куни Бишкек яқинидаги назорат-ўтказиш пунктида йўловчиларнинг ҳароратини текшираётган тиббий ходим. COVID-19 вируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида шаҳарга кириш-чиқиш ёпилган. [Вячеслав Оселедко/AFP]

БИШКЕК – Россия Қирғизистонга рус-қирғиз тараққиёт жамғармасидан (РҚТЖ) 260 миллион доллар (19,9 миллиард қирғиз сўми) ажратишдан бош тортмоқда. Бу Қирғизистон иқтисодиётининг асосий секторини хавф остига қўймоқда.

Икки мамлакат томонидан 2014 йилда ташкил этилган жамғарма «Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига [ЕОИИ] интеграциялашувининг муҳим механизми ҳисобланади», дейилади унинг сайтида.

Уни ташкил этишдан кўзланган мақсад – Қирғизистон иқтисодиётининг энг муҳим ва кўмакка муҳтож секторларини молиялаштиришдир.

Шундай бўлса-да, Россия жамғарманинг қолган 260 миллион долларини Қирғизистонга беришдан бош тортмоқда, деди Қирғизистон бош вазири ўринбосари Эркин Асрандиев 12 май куни парламент мажлисида 24.kg хабарига кўра.

Бунинг ўрнига ушбу маблағлар Россия бозорида қимматли қоғозлар учун сармоя сифатида киритилган.

«Биз март ойи охирида мактуб юборганмиз. Апрел ойи охирида эса РҚТЖ мажлисини ўтказдик. Унда икки вазиримиз иштирок этиб, бу масалани кўтаришди», деди Асрандиев.

«8 май куни улар масалани кўндаланг қўйишди. У ерда (РҚТЖ) ҳукуматлараро комиссияси бор. Афсуски, россиялик ҳамкасбларимиз бунга қарши. Ҳозирда маблағларни олиш учун қўшимча асослар тайёрламоқдамиз», деди у.

Бу маблағ қирғизистонлик фермерларга йиллик 4 ёки 5 фоизли кредит сифатида берилиши мумкин эди, деди парламент аъзоси Зиёдин Жамалдинов 12 май кунги мажлисда.

«Ҳозирги вақтда фақат 7 минг нафар фермер кредитлар оляпти», деди у кредит олиш ҳуқуқига эга фермерларнинг умумий сонини очиқламай.

Бишкек Россиянинг қароридан ғазабда

Россиянинг рад жавоби Қирғизистон коронавирус пандемияси шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун қишлоқ хўжалиги каби муҳим тармоқларни молиялаштиришга жуда муҳтож бўлиб турган вақтга тўғри келди.

«Бу Россиянинг нохайрихоҳ сиёсатидан дарак берувчи яна бир белги», дейди қуритилган мева ишлаб чиқарувчи бишкеклик тадбиркор Аян Рисқулов. «Россия Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо мамлакатлар, шу жумладан бизнинг мамлакатимиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ҳақида расмий баёнотлар беради».

«Амалда эса, ўз халқининг фойдаси учун бизнинг манфаатларимизни поймол қилади».

Рисқулов бир неча йил аввал Россия бюрократик машинаси билан тўқнаш келиб, бу мамлакатга экспортни йўлга қўя олмаганини айтади.

Россия ЕОИИнинг озиқ-овқат хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслигини рўкач қилиб, ҳар йили тонналаб маҳсулотларни Қирғизистонга қайтариб юборади.

Пандемиягача бўлган даврда ҳам, Россия қатъий протекционистик сиёсат олиб борган ҳолда ЕОИИ мамлакатларининг очиқ чегараларидан фойдаланиб, уларнинг бозорларини эгаллаган.

Бу каби очиқ адолатсизлик туфайли айрим қирғиз мулозимларини ташкилотдан чиқиш вақти келгани ҳақида сўзлай бошлаганлар.

13 май куни ҳукумат аъзолари билан учрашган қирғизистонлик депутат Руслан Чойбеков ЕОИИдан чиқишни таклиф қилган.

Унинг айтишича, ЕОИИ доирасида Қирғизистон манфаатлари умуман ҳимоя қилинмаяпти, деб ёзади Akchabar.kg нашри.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 16

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Қирғизлар русларнинг гапига кириб, Сўх-Риштон йўлини ёпишди. Бунга сабаб – Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлишдан бош тортгани! Қирғизлар, Россияга хизмат қилиб турганингиздан кейин сизларни ким деб аташ керак? Қирғизлар Россия асос солган ЕОИИга қўшилишди. Русларга ҳарбий база учун ер беришди ва ўз валюталарини рублга боғлаб қўйишди. Мустақиллик ва эркинлик ҳақида гапиришни яхши кўрадиган, амалда эса тўлиқ русларга бўйсунадиган қирғизлар ўзи мустақилми!?

Жавоб бериш

Россияга фақат аҳмоқлар ишонади!

Жавоб бериш

Ўйлайманки, Ўзбекистон кузатувчи сифатида, Қирғизистонга қараб тегишли хулосалар чиқаради ва Евросиё иқтисодий иттифоқидан чиқади.

Жавоб бериш

Фашистлар, молбоқарлар ва ҳ.к.лар ҳақида гапиришни бас қилинглар. Қачон амалдорларимиз юборилган пулларни виждонсизлик билан ўзлаштиришни тўхтатса, ўшанда тартиб бўлади. Улар эса фермерлар ва тадбиркорларга ёрдам беряпмиз, деган чиройли гаплар билан ўз чўнтакларини қаппайтиришда давом этмоқдалар, одамлар эса ҳали ҳам аввалгидек ночорликда яшамоқда.

Жавоб бериш

Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлан учун 5000 рубль тўлашимиз керак, муттахам расмийлар ва полициячилар учун бир талай пора беришимиз керак. Фашист Россиядаги қонунсизлик.

Жавоб бериш

Илтимос бизга ёрдам беринг, дейдиган ривожланаётган давлатларга ёрдам беришдан Россия чарчади. Дотациядаги республиканинг миллионлар фуқароларига ёрдам бериб келяпмиз. Етади! Бу пуллар биз россияликларга керак. Бугун биз Россияни ҳимоя қиляпмиз ва эртага ҳам ҳимоя қиламиз. У монголоидлар эмас!

Жавоб бериш

O'rusiya hech qachon o'zidan boshqa davlatlarga do'st bo'lmagam va bo'lmaydi ham. Har doim o'z manfaatlarini boshqa bir davlat manfaatidan ustun qo'yishga odatlangan bu davlat, hattoki YOII da ham o'zing imperialistik qarashlari bilan o'z bilganidan qolmayapti. Bundan tashqari bu davlat korruptsiya virusi o'chog'i va bu davlat bilan ittifoq qilganlar bu virusni surunkali yuqtirib olishiga moyil ekanligini juda ham yaxshi bilamiz. Bu zolim "imperialist" dan qutilishning yago a yo'li, uni tilini mamlakattan butunlay issiz yo'l qo'yish va ta'lim tizimini tuzishda g'arb davlatlarini andoza sifatida olish orqali yosh avloddan ongni o'zgartirishni boshlashdir. Toke biz O'rusiya rasiridan chiqmas ekanmiz, bizning xalqni bag'riga shamol tegmas!

Жавоб бериш

Россия элчисини чақириб уриш керак.

Жавоб бериш

Тўппа-тўғри :)))

Жавоб бериш

Бизни хоҳлаганингча қўрқитаверинг, аммо бизсиз ҳеч ким эмассиз. Сиз душман давлатлар қуршовидасиз, улар бизсиз ҳам сизни тириклай ютиб юборади. Ҳаммангизни Қозоғистон ва Хитойга ҳайдаб чиқарамиз; у ерда адабингизни бериб қўйишади! Авиабазани кетингизга тиқиб олинг!

Жавоб бериш

Сенинг кетингга тиқамиз, Иван

Жавоб бериш

Россия ҳарбий ҳаво базаси Қирғизистондан чиқарилиши керак

Жавоб бериш

Қирғизистонга божхона иттифоқи керак эмас. Ундан чиқишимиз керак.

Жавоб бериш

Чиқ молбоқар, қўйбоқар!

Жавоб бериш

Ғоз боқар

Жавоб бериш

Кимдир ҳайрон қоляптими? Россия аллақачон хонавайрон бўлган

Жавоб бериш