Хитой ҳарбийлари баллистик ракеталар орқали қуруқлик, денгиз ва ҳаводан жанговар каллакларни учириш имкониятига эга бўлган ҳолда ўн йил ичида ядро арсеналини икки баравар оширишга интилмоқда, дейилади АҚШ Қуролли кучларининг сешанба (1 сентябрь) куни эълон қилинган ҳисоботида.
Хитой режимининг ядровий салоҳиятига очиқ баҳо берилган йиллик ҳисоботда унинг ядро захирасида «200 донадан камроқ» жанговар каллаклар борлиги айтилган бўлиб, бу мустақил таҳлилчилар тахмин қилган 300 ва ундан юқорироқ рақамдан анча кам.
Бу рақам 10 йил ичида икки баравар ошиши кутилмоқда. Хабарда айтилишича, Пекин ядро қуролини қуруқлик ва денгиздан баллистик ракета орқали учира олади. У шунингдек, ҳаводан учириладиган баллистик ракетани ишлаб чиқиш салоҳиятини ҳам ривожлантирмоқда.
Куч-қудрат намойиши
Хитой армиясининг яна бир муҳим йўналиши бу – куч-қудрат намойишидир. Хитой ўз армиясининг Ер шаридаги исталган нуқтада ҳаракатлана олишини хоҳлайди. Бу мақсад йўлидаги яна бир қадам – хорижда янада мустаҳкамроқ логистик тармоқ барпо этиш.
Ҳисоботга кўра, Пекин Хитойдан ташқарида денгиз, ҳаво ва қуруқликдаги кучларини қўллаб-қувватлайдиган ҳарбий логистика иншоотларини барпо этишни «эҳтимол аллақачон кўриб чиқаётган ва режалаштираётган бўлиши мумкин».
Режадаги айрим жойлар Мьянма, Таиланд, Сингапур, Индонезия, Покистон, Шри-Ланка, Бирлашган Араб Амирликлари, Кения, Сейшел ороллари, Танзания, Ангола ва Тожикистонни ўз ичига олган. Хитой Джибутида ҳарбий база очишга улгурган.
Июль ойидаги ҳисоботда Хитой кўп йиллар давомида бир қатор давлатлар учун стратегик таҳдид бўлиб келгани ҳақида сўз юритилган. Сўнгги вақтларда Пекиннинг дунё бўйлаб ҳатти-ҳаракатлари оқибатида хавотир даражаси янада кучайган.
Нима бўпти? АҚШда Хитойга қараганда бир неча баравар кўп ядровий қурол бор. Хитойлар Англо-сакслар томонидан яна бир марта талон-талож бўлишни истамаслиги аён, бу гангстерлар минг йилдан бери шу иш билан овора.
Жавоб беришФикрлар 1