Карвонсарой
Таҳлил

Хитой режимининг жаҳон ҳамжамиятига хатари туфайли хавотир кучаймоқда

Карвонсарой ва AFP

Жанговар тайёргарлик машғулотлари чоғида Марказий Осиё яқинидаги баҳсли ҳудуддан қурол ва техника олиб ўтаётган Хитой ҳарбий юк машиналари карвони. Пекин минтақада иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан тобора мустаҳкамланиб бормоқда. [Хитой мудофаа вазирлиги]

Жанговар тайёргарлик машғулотлари чоғида Марказий Осиё яқинидаги баҳсли ҳудуддан қурол ва техника олиб ўтаётган Хитой ҳарбий юк машиналари карвони. Пекин минтақада иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан тобора мустаҳкамланиб бормоқда. [Хитой мудофаа вазирлиги]

Хитой кўп йиллар давомида бир қатор давлатлар учун стратегик таҳдид ўлароқ баҳолаб келинди, аммо сўнгги вақтларда Пекиннинг дунё бўйлаб ҳатти-ҳаракатлари оқибатида хавотир даражаси кучайган.

Хитой режими олис Ҳимолай водийларидан тортиб кичик тропик оролларда ҳар қачонгидан ҳам қатъийроқ тарзда зиддиятларни авж олдирмоқда.

Бу зиддиятлар президент Си Цзинпиннинг бир пайтлар кучсиз бўлган Хитойни гўёки дунёдаги ҳукмрон ўринга қайтариш ва муросали дипломатиядан воз кечишга қаратилган миллатчилик ҳаракатининг белгилари сифатида баҳоланган.

«Хитой учун қуёш остида ўз жойига даъвогарлик қилиш вақти келгандек гўё», дейди Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари мактабининг Хитой институти директори Стив Цанг.

Суратда: Жанубий Хитой денгизидаги сунъий оролларда барпо этилган Хитойнинг кўп сонли «ноқонуний» ҳарбий базаларидан бири. [Файл]

Суратда: Жанубий Хитой денгизидаги сунъий оролларда барпо этилган Хитойнинг кўп сонли «ноқонуний» ҳарбий базаларидан бири. [Файл]

2019 йил июнь ойида Москвада Россия президенти Владимир Путин билан турган ХХР раҳбари Си Цзинпин учун Кремль томонидан уюштирилган қабул маросими. Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар дўстона бўлиб кўрингани билан, манфаатлардаги тафовут сабаб улар янада ёмонлашган.

2019 йил июнь ойида Москвада Россия президенти Владимир Путин билан турган ХХР раҳбари Си Цзинпин учун Кремль томонидан уюштирилган қабул маросими. Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар дўстона бўлиб кўрингани билан, манфаатлардаги тафовут сабаб улар янада ёмонлашган.

Унинг айтишича, бу Сининг «қилични яланғочлаш» чақириғига ижобат қилиш демакдир.

Ҳудудий баҳслар

«Хитойликлар ўзлари учун Ҳиндистондан Япониягача, Австралиядан Канадагача бутун дунё бўйлаб йўл очмоқдалар», деган эди Гонконгнинг сўнгги британиялик губернатори Крис Паттен 8 июль куни Британия парламентарийлари томонидан ташкил этилган онлайн муҳокамада.

«Гонконгда юз берган воқеалар – барчамизнинг коронавирусга қарши кураш билан машғул эканимиздан фойдаланган ҳолда Хитой коммунистик партияси томонидан қабул қилинган кенг кўламли ҳаракатларнинг бир қисми, холос», деди у шаҳарнинг ардоқли мухторияти ва демократия қадриятларини йўққа чиқараёзган Гонконгдаги хавфсизликка оид баҳсли қонунни назарда тутиб.

Марказий Осиё минтақаси Россия ва Хитой режимлари ўз таъсири учун курашаётган геосиёсий ўтиш даврини бошидан кечирмоқда.

Пекиннинг Марказий Осиё давлатлари билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтираётгани Москвани жиддий хавотирга солмоқда.

Хитой ҳарбий мансабдорлари мунтазам равишда Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон мудофаа вазирлари билан учрашиб турадилар. Пекиннинг минтақага ёрдами турли шаклларда намоён бўлмоқда. Масалан, Туркманистон Хитойдан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари, дронлар ва енгил зирҳли машиналарни олади. Қозоғистон ва Ўзбекистонга эса Хитойдан жанговар дронлар ва ҳарбий-техник ёрдам тақдим этилади.

Пекин Хитой билан ҳам, Афғонистон билан ҳам чегарадош бўлган ва Афғонистон билан энг узун умумий чегараларга эга Тожикистон билан ҳарбий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бошқа давлатларнинг ҳудудий даъволари ҳисобига жанубий Хитой денгизида сунъий ороллар барпо этаётган Пекин сурбетларча ресурслар ортидан қувиб, ҳарбий ҳозирлигини кучайтирмоқда.

«Биз денгиз ҳудудларининг эркинлиги ва суверенитети ҳимояси учун халқаро ҳамжамият билан бирлашамиз ва жанубий Хитой денгизи ёки ундан-да кенгроқ ҳудудда «кучли тараф ҳақ» қабилидаги ҳар қандай уринишларни рад этамиз», деди АҚШ давлат котиби Майк Помпео 13 июль куни.

Пекин Ҳинд океани бўйлаб бир нечта портлар барпо этиб, Жанубий Хитой денгизидан Сувайш каналигача ёқилғи қуйиш ва таъминот станциялари маржонини ҳосил қилди. Гўёки тижорий характерга эга бу портлар жуда тез ривожланаётган денгиз флоти қамровини кенгайтиришга имкон беради.

Пекин айниқса, Гвадар (Покистон) ва Жаскдаги (Эрон) стратегик ҳудудлар ва портларни аниқ ҳарбий мақсадлар учун ишлатишда ўз молиявий ҳукмронлигидан фойдаланмоқда.

Хориждаги хатарли таъсир чоралари

Хитой режими хорижда хатарли чораларини ўз ичига олувчи ўта мураккаб кампания олиб боради, бундай чоралар орасида пора бериб оғдириш, дезинформация кампаниялари, шантаж ва яширин битимлар бор.

Янгиликлар ва ахборотни чеклаш учун «Буюк хавфсизлик девори»дан фойдаланадиган Хитойда Twitter, YouTube, Google ва Facebook тақиқланган бўлса-да, хитойлик дипломатлар ва давлатга қарашли ОАВ иккиюзламачилик билан хориждаги ошкораликдан фойдаланади ва сўнгги йилларда Пекиннинг ғояларини илгари суриш учун бундай платформаларга ёғилиб келмоқда.

Россия ва хитойлик журналистлар томонидан тарқатилаётган коронавирус дезинформацияси ижтимоий тармоқларда дунёдаги етакчи ОАВ контентига қараганда каттароқ аудитория қозонмоқда. Бу ҳақда Оксфорд Интернет институтининг 29 июнь кунги ҳисоботда маълум қилинган.

12 июнь куни Твиттер Хитой ҳукуматиниг дезинформация кампаниясига алоқадор 170 мингдан ортиқ аккаунтни ўчиргани ҳақида хабар берган.

10 июнь куни Европа Иттифоқи (ЕИ) эълон қилган ҳисоботда Хитой ва Россия режимлари «йўналтирилган таъсир чоралари ва дезинформация кампаниялари» билан COVID-19 коронавирус пандемияси вақтида Европа демократиясига путур етказиш ва унинг обрўсизлантиришга уринишда айбланган.

Хитой қўлловидаги хакерлар COVID-19 вакциналарига оид тадқиқот ва интеллектуал мулкни ўғирлашга ҳаракат қилмоқда, деб огоҳлантирган АҚШ федерал қидирув бюроси (ФҚБ) ва АҚШ киберхавфсизлик ва инфратузилма хавфсизлиги агентлиги (CISA) май ойида.

Интеллектуал мулк ўғрилиги ва жосуслик

Суперқудратли давлатга айланиш мақсадига эришиш учун Пекин замонавий технологияларда тезкор қадам ташлаш керак эканлигини тан олади.

Аммо, инновациялар устида шиддат билан ишлаш ўрнига, у интеллектуал мулкни ўғирлаб, улардан ўзи таъқиб қилаётган компанияларга қарши рақобатда фойдаланмоқда.

«Аслида бу икки карра ғирромлик», деди ФҚБ директори Кристофер Рей. У Пекиннинг ҳарбий қурилмалардан тортиб шамол турбиналари, гуруч ва маккажўхори уруғигача ҳар нарсанинг тадқиқотига эътибор қаратаётганини қўшимча қилди.

«Хитой ҳукумати кенг қамровчли, турли туман ўғрилик ва зарарли таъсир кампанияси билан банд ва бу кампанияни авторитар самарадорлик билан бажариши мумкин», деб айтган у 7 июль куни Гудзон институтидаги нутқида. «Улар ҳисоб-китобли, қатъий, сабрли. Улар очиқ ва демократик жамият ҳамда қонун устуворлигининг адолатли чекловлари билан ҳисоблашмайдилар.»

«Коммунистик партия бошқарувидаги Хитой бизнинг ғояларимизни ноқонуний ўзлаштиришда, сиёсатчиларимизга таъсир этишда, жамоатчилигимиз фикрини манипуляция қилишда ва маълумотларимизни ўғирлашда давом этмоқда», деди Рей. «Улар барча воситалар ва барча секторлар ёндашувидан фойдаланишади, бу эса уларга жавобан барча воситалар ва барча секторлар ёндашувидан фойдаланишимизни тақозо этади.»

«Минглаб истеъдодлар» дастурига ўхшаш истеъдодларни тўплашга қаратилган дастурлар орқали, ҳатто махфий маълумотларни ўғирлаш ёки экспорт назорати ва манфаатлар зиддияти қоидаларини бузиб бўлса ҳам, Хитой ҳукумати олимларни билимларимиз ва инновацияларимизни Хитойга қайтариб олиб келишга ундамоқда», деди у.

«Шу билан бирга, Хитой ҳукумати корпоратив ва шахсий маълумотларни ўғирлаш учун хакерлик усулларидан эркин фойдаланмоқда, улар бу ишга ҳарбий ва нодавлат хакерларни ҳам жалб қилмоқдалар.»

Инсон ҳуқуқлари бузилиши

Хитой режимининг «қилични яланғочлаш» бўйича дастури мамлакат ичкарисида ҳам инсон ҳуқуқларининг хавотирли бузилишига оид ҳолатларни ўз ичига олади.

Хитой ҳукумати Шинжонда бир миллиондан ортиқ уйғурлар ва бошқа мусулмон озчиликлар вакилларини ушлаб, кенг қамровли ғоявий таъсир ўтказиш кампанияси доирасида уларни қайта тарбиялаш лагерларига қамаган. Аёлларнинг тизимли равишда мажбуран бичилаётганини тасдиқловчи далиллар ҳам бор.

9 июль куни мухбирларга сўзлаган АҚШ давлат котиби Майк Помпео вазиятни «аср доғи» деб атаб, Шинжондаги «даҳшатли ва тизимли қийноқлар», жумладан мажбурий меҳнат, оммавий ҳибслар ва туғишни мажбурий назорат қилишни қоралади.

7 июль куни қувғиндаги уйғур фаоллари Ҳаагада жойлашган Халқаро жиноий судга (ХЖТ) ўз даъволарини қўллаб-қувватловчи йирик ҳужжатлар тўпламини топшириб, Хитой режимининг қатлиом ва инсониятга қарши жиноятларини тергов қилишга чақирганлар.

Пекин шунингдек, ўз назорати остидаги фуқароларнинг фикр эркинлигини ҳам поймол қилмоқда.

Масалан, Ҳонг-Конгдаги Хитой маъмурлари мустақиллик ёки мухториятга чақириш каби айрим фикрлар учун жиноий жавобгарликни кўзда тутувчи хавфсизликка доир янги қонун доирасида мактабдаги китобларни текширув учун йиғиб олишни буюрган.

Молиявий марказдаги кутубхоналар АҚШ «Оруэллизм» деб атаган демократия учун курашувчи бир гуруҳ фаоллар қаламига мансуб асарлар мусодара қилинаётганини айтган. Бу ҳаракат номи Жорж Оруэллнинг «1984» номли китобидан олинган бўлиб, унда ҳукуматнинг ҳаддан ортиқ назорати, тоталитаризм, оммавий кузатув, жамиятдаги барча одамлар ва қарашларни репрессив тартибга солиш билан боғлиқ чоралари тасвирланади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 6

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Пайғамбарлик қилиш Қуръони Каримда ёзилган

Жавоб бериш

Хитой – бутун дунёни ютиб юборишга умид қилаётган бамисоли катта осминог. Ўз вақтида у СССР ҳудудининг 1500 кв. километрига даъвогарлик қилган. Энди эса иқтисодий таъсир орқали Марказий Осиё ва бошқа мамлакатларни қўлга киритишга уринмоқда.

Жавоб бериш

Ҳа, замонавий Хитой ўзининг маккорона табассуми билан дунё, яъни бутун инсоният учун хавфли. Барча мамлакатлар бир бутун бўлиб бирлашиши, савдо ва дипломатик алоқаларни тўхтатиши қўйиши, талабаларни ўз юртига қайтариши ва кенгроқ маънода, Хитойни ҳеч бўлмаганда коронавирус тарқалишидан тўхтатиши ва изоляция қилиши керак. Бу хавфли давлат. Хитой бутун дунё учун жуда катта таҳликадир.

Жавоб бериш

Хўп, тушунарли. Нима қилайлик энди? 5

Жавоб бериш

Ўзингиз ишлайдиган АҚШ ҳақида нега бундай батафсил мақолаларни ёзмайсиз?! Улар демократия ва Афғонистон ортига яшириниб, минтақадаги ўз манфаатлари ҳақида сукут сақлайдилар! Хитой қаерда-ю, АҚШ қаерда? Бу ХХР географик жиҳатдан Марказий Осиёга яқинроқ бўлгани учун АҚШга қараганда манфаатлари кўпроқ. Воқеаларни оз бўлса-да кузатиб борадиган одам билади, ҳозир Марказий Осиёда таъсир учун кураш кетаётганини. АҚШ сизникига ўхшаш ғарбпараст оммавий ахборот воситалари ёрдамида минтақага ўз сиёсатини ўтказишга уринмоқда.

Жавоб бериш

Эртага кулга айлантиради бу хитойчалар

Жавоб бериш