Карвонсарой
Хавфсизлик

Хитой ҳарбий аралашувлари қўшни мамлакатлар учун жиддий огоҳлантиришга айланмоқда

Карвонсарой ва AFP

Саф тортиб юраётган Хитойнинг ҳарбий-денгиз бомбардимончи полки учувчилари, 6 август кунги сурат. [Хитой мудофаа вазирлиги]

Саф тортиб юраётган Хитойнинг ҳарбий-денгиз бомбардимончи полки учувчилари, 6 август кунги сурат. [Хитой мудофаа вазирлиги]

Хитойнинг ҳарбий мушакларига зўр бериб, қўшни мамлакатларининг суверен ҳудудига дахл қилишга тайёр тургани яқин атрофдаги расмийлар ва фуқароларни огоҳликка ундамоқда.

Ҳарбий ҳужумлардан бири душанба (21 сентябр) куни юз берди – Хитой жанговар самолётлари Тайваннинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ҳудудига беш кун ичида тўртинчи бор кирганидан кейин, Тайван қирувчи самолётларини ҳавога кўтариб, ракетага қарши тизимларини ҳозирлашга мажбур бўлган.

Хитойнинг сувости кемаларига қарши иккита Y-8 самолёти Тайваннинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ҳудудининг жануби-ғарбий қисмига бостириб кирган, деб хабар беради Тайван мудофаа вазирлиги.

Ўтган ҳафта Хитойнинг қирувчи ва бомбардимончи самолётлари айни ҳудудга уч марта бостириб кирган эди.

Видеолавҳадан олинган кадрда 17 сентябр кунги парвоз машқлари чоғида ўз қирувчи самолётини бошқариб бораётган хитойлик учувчи акс этган. [Хитой мудофаа вазирлиги]

Видеолавҳадан олинган кадрда 17 сентябр кунги парвоз машқлари чоғида ўз қирувчи самолётини бошқариб бораётган хитойлик учувчи акс этган. [Хитой мудофаа вазирлиги]

Хитой ҳарбий юк машиналари карвони Марказий Осиё яқинидаги баҳсли ҳудудда ўтказилган жанговар ҳаракатлар олиб бориш бўйича ўқув машқлари чоғида қурол-яроғ ва техника ташимоқда. [Хитой мудофаа вазирлиги]

Хитой ҳарбий юк машиналари карвони Марказий Осиё яқинидаги баҳсли ҳудудда ўтказилган жанговар ҳаракатлар олиб бориш бўйича ўқув машқлари чоғида қурол-яроғ ва техника ташимоқда. [Хитой мудофаа вазирлиги]

Ўз-ўзини бошқарувчи оролни Хитойга қарашли деб ҳисоблайдиган Пекин уни ўз ҳудудига қўшиб олмоқчи – керак бўлса, куч билан.

Тайван «тез-тез юз бераётган таъқиб ва ​​таҳдидлар» ортидан «ўз-ўзини мудофаа қилиш ва қарши ҳужум ҳуқуқини» сақлаб қолади, деб баёнот берди Тайван мудофаа вазирлиги.

«Асосий тамойилимиз – низолар қўзғамаслик ва уларни кучайтирмаслик, нохуш ҳодиса ва можалар келиб чиқишига йўл қўймаслик», деди мудофаа вазири Йен Де-фа журналистларга.

«Аммо биз урушдан қўрқмаймиз ва ўзимизни мудофаа қилиш ва қарши ҳужумга бўлган ҳуқуқимизни сақлаб қолишимиз керак.»

Яқинда Хитойнинг тажовузи қўшни Ҳиндистонга ҳам етиб борган.

Июн ойи ўрталарида Ладах вилоятида Хитой ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўртасида шиддатли тўқнашувлар юз берган, натижада 20 нафар ҳинд аскари ҳалок бўлди. Хитой режими қурбонлар берилганини тан олган бўлса-да, рақамларни очиқламаган.

Ўшанда Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги вакили Шривастава тўқнашув «Хитой томонининг бир томонлама тартибда чегарадаги мавжуд вазиятни ўзгартиришга уринишидан» келиб чиққанини айтган эди.

Ўшандан бери иккала мамлакат тоғли чегара ҳудудига ўн минглаб қўшимча куч юборган.

Чегара ҳудудида сентябр ойи бошида юз берган бошқа бир ҳодисада 45 йилдан бери илк марта ўқ товушлари эшитилди. Томонлар бир-бирларини ўт очишда айбладилар.

Айни вақтда Хитой аскарлари Россия жанубида 21 сентябрдан бошланган ва шанба (26 сентябр)га қадар давом этадиган «Кавказ-2020» жанговар ўқув-машқларида иштирок этмоқда.

Ҳарбий машғулотларга 12 мингдан ортиқ аскар жалб этилган. Кузатувчиларга кўра, Россия президенти Владимир Путин бу машғулотларнинг минтақадаги экологик, иқтисодий оқибатлари ва хавфсизликка таъсирига бепарво ҳолда «куч-қудратини кўз-кўз қилишда» давом этмоқда.

Ҳудудий баҳслар

Тайван ташқи ишлар вазири Жозеф Ву сешанба (22 сентябрь) куни Пекинни «цивилизациялашган халқаро стандартларга қайтишга» чақирди. Бундан аввал Хитой ташқи сиёсат маҳкамаси вакили Тайван бўғозида «ўрта чизиқ» йўқлигини, чунки Тайван Хитой ҳудудининг ажралмас қисми эканлигини айтган эди, деб хабар беради AFP.

Ўтган йили Хитой қирувчи самолётлари узоқ йиллардан бери илк бор икки томонни ажратиб турувчи сувдаги ўрта чизиқни кесиб ўтгач, Тайван Хитой режимини анчадан бери амал қилиб келаётган яширин келишувни бузганликда айблаган эди.

«Мен халқаро ҳамжамиятни ХКПни (Хитой коммунистик партияси) унинг тинчликка таҳдид солувчи хавфли ва провокацион сўз ва амалларини қоралашга чақирама ... Хитой ортга чекиниши лозим», деб ёзган Ву ўз Твиттерида.

Пекин ўзининг ички ва ташқи сиёсати туфайли халқаро ҳамжамият танқидига учраб бўлган.

«Хитой Ҳиндистондан Япониягача, Австралиядан Канадагача бутун дунё бўйлаб ҳеч ким билан ҳисоблашмай, ўзи учун сурбетларча йўл очмоқда», деган эди Гонконгнинг сўнгги британиялик губернатори Крис Паттен 8 июль куни Британия парламентарийлари томонидан ташкил этилган онлайн муҳокамада.

«Гонконгда юз берган воқеалар – барчамизнинг коронавирусга қарши кураш билан машғул эканимиздан фойдаланган ҳолда Хитой коммунистик партияси томонидан қабул қилинган кенг кўламли саъй-ҳаракатларнинг бир қисми, холос», деди у амалда мухториятнинг қимматли анъаналари ва демократик қадриятларини йўққа чиқарган Гонконгдаги хавфсизликка оид баҳсли қонунни назарда тутиб.

Бу орада Марказий Осиё минтақаси Россия ва Хитой режимлари ўз таъсири учун курашаётган геосиёсий ўтиш даврини бошидан кечирмоқда.

Пекиннинг Марказий Осиё давлатлари билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтираётгани Москвани жиддий хавотирга солиб келади.

Хитой ҳарбий мансабдорлари мунтазам равишда Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон мудофаа вазирлари билан учрашиб турадилар. Пекиннинг минтақага ёрдами турли шаклларда намоён бўлмоқда. Масалан, Туркманистон Хитойдан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари, дронлар ва енгил зирҳли машиналарни олади. Қозоғистон ва Ўзбекистонга эса Хитойдан жанговар дронлар ва ҳарбий-техник ёрдам тақдим этилади.

Пекин Хитой билан ҳам, Афғонистон билан ҳам чегарадош бўлган ва Афғонистон билан энг узун умумий чегараларга эга Тожикистон билан ҳарбий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бошқа давлатларнинг ҳудудий даъволари ҳисобига жанубий Хитой денгизида сунъий ороллар барпо этаётган Пекин сурбетларча ресурслар ортидан қувиб, ҳарбий ҳозирлигини кучайтирмоқда.

Пекин Ҳинд океани бўйлаб бир нечта портлар барпо этиб, Жанубий Хитой денгизидан Сувайш каналигача ёқилғи қуйиш ва таъминот станциялари тармоғини яратди. Гўёки тижорий характерга эга бу портлар жуда тез ривожланаётган денгиз флоти қамровини кенгайтиришга имкон беради.

Пекин айниқса, Гвадар (Покистон) ва Жаскдаги (Эрон) стратегик ҳудудлар ва портларни аниқ ҳарбий мақсадлар учун ишлатишда ўз молиявий ҳукмронлигидан фойдаланмоқда.

Бошқа турдаги тажовузлар

Хитой режими, шунингдек, қўшни мамлакатларга бошқа турдаги жиддий тажовузлар билан банд – у хорижда хатарли чораларини ўз ичига олувчи ўта мураккаб кампания олиб боради, бундай чоралар орасида пора бериб оғдириш, дезинформация кампаниялари, шантаж ва яширин битимлар бор.

Twitter, YouTube, Google ва Facebook Хитойда блокланган, у ерда янгиликлар ва ахборотни чеклаш учун «Буюк Файрвол»дан фойдаланилади, хитойлик дипломатлар ва давлат ОАВлари иккиюзламачилик билан чет элдаги очиқликдан фойдаланиб, бу платформаларни Хитой позициясини илгари суриш учун қўлламоқда.

Коронавирус пандемияси даврида Пекин фаол, конспиратив турдаги дезинформацияга жиддий эътибор қаратди, дейилади АҚШнинг халқаро муносабатлар кенгашининг 10 сентябр кунги ҳисоботида.

«Пекин вируснинг келиб чиқишини яшириш, Қўшма Штатларнинг муваффақиятсизликларига эътиборни жалб қилиш ва Хитойни дунё етакчиси сифатида кўрсатиш мақсадида фактларга асосланган ахборотни манипуляция қилмоқда ва дезинформация ёки ғирт ёлғон тарқатмоқда», дейилади ҳисоботда.

Россия ва хитойлик журналистлар томонидан тарқатилган коронавирус дезинформацияси дунёнинг етакчи оммавий ахборот воситаларига мансуб контентга нисбатан ижтимоий тармоқларда кенгроқ муҳокамага сабаб бўлган, дейилади 29 июнь куни Оксфорд интернет институти томонидан чоп этилган ҳисоботда.

12 июнь куни Твиттер Хитой ҳукуматиниг дезинформация кампаниясига алоқадор 170 мингдан ортиқ аккаунтни ўчиргани ҳақида хабар берган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 6

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ким Хитойга қарши бўлса, арзимаган нарсадан бошланг, Хитой товарларини максимал даражада бойкот қилиш билан!!!

Жавоб бериш

Дунё дунё бўлиб бундай махлуқларни кўрмаган. Фашистлар Германияси хитойликлар олдида ип эшолмайди. Агар бутун дунё томошабин бўлиб туришда давом этса, бутун сайёра Хитойга айланади.

Жавоб бериш

Хитойликлар суваракдек гап – улардан халос бўлиш керак.

Жавоб бериш

Хитойнинг иштиёқини сўндириш учун сармоялар ва сохта иқтисодий қўлловдан воз кечиш ва Марказий Осиёнинг сотқин лидерларини йўқотиш керак. Хитойдан нега қўрқамиз? Ҳозироқ ҳеч қандай чоралар кўрилмас экан, кейинчалик жуда қийин бўлади.

Жавоб бериш

Россия Хитойнинг биринчи ёрдамчиси, унинг ёрдами билан АҚШни енгишга умид қилмоқда. Аммо аслида у иблисга ёрдам беряпти1405

Жавоб бериш

Худди шундай, Марказий Осиё ҳукумат амалдорлари сотқин, улар учун ватан, ахлоқий қадриятлар деган нарсалар йўқ

Жавоб бериш