Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

ХЖСга топширилган Шинжондаги «қатлиом» иши бўйича Хитойга босим кучаймоқда

Карвонсарой ва AFP

Шинжон вилоятининг Куче шаҳридаги уйғурлар мозори ўрнида жойлашган хиёбон, 2019 йил 13 сентябрь. Хитой уйғурларнинг бир неча авлодари дафн этилган қабристонларни йўқ қилмоқда. Уларнинг ортидан одам суяклари ва хароба қабрлар қолмоқда, фаоллар буни Шинжондаги этник гуруҳ ўзлигини йўқ қилиш чоралари деб атаган. (Гектор Ретамал/AFP)

Шинжон вилоятининг Куче шаҳридаги уйғурлар мозори ўрнида жойлашган хиёбон, 2019 йил 13 сентябрь. Хитой уйғурларнинг бир неча авлодари дафн этилган қабристонларни йўқ қилмоқда. Уларнинг ортидан одам суяклари ва хароба қабрлар қолмоқда, фаоллар буни Шинжондаги этник гуруҳ ўзлигини йўқ қилиш чоралари деб атаган. (Гектор Ретамал/AFP)

АҚШ уйғурлар ва бошқа этник мусулмон гуруҳларга нисбатан «даҳшатли ва мунтазам қийноқлар» қўллагани учун Хитойга санкциялар жорий қилар экан, озчиликларни таъқиб қилган Пекин босим остида қолмоқда.

Ўтган бир неча йиллар давомида Хитойдаги Шинжон раҳбарияти юз минглаб мусулмонлар, жумладан этник қозоқ ва уйғурларни қайта тарбиялаш масканларига жойлаганидан сўнг танқидлар янада кучайган.

Минтақада камида 1,5 миллионга яқин қозоқ яшайди ва улар уйғурлардан кейин иккинчи энг йирик туркийзабон этник гуруҳ ҳисобланади.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари, халқаро ташкилотлар ва ҳукуматлар Пекинни мамлакат ичидаги озчиликларга қарши зўравонликлари учун жавобгарликка тортиш чораларини кучайтирмоқдалар.

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор ҳудудида қариндошлари ҳибсда сақланаётган этник қозоқлар билан суратга тушмоқда, 2 февраль, Нур-Султон. (Кевин Ламарг/AFP)

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор ҳудудида қариндошлари ҳибсда сақланаётган этник қозоқлар билан суратга тушмоқда, 2 февраль, Нур-Султон. (Кевин Ламарг/AFP)

2019 йилнинг 31 май куни олинган сурат: Хитой шимоли-ғарбидаги Шинжон вилоятининг Хотан шаҳри яқинида асосан мусулмон этник озчиликлар, жумладан қозоқлар ҳибсда сақланадиган қайта тарбиялаш масканининг кузатув минораси. [Грег Бейкер / AFP]

2019 йилнинг 31 май куни олинган сурат: Хитой шимоли-ғарбидаги Шинжон вилоятининг Хотан шаҳри яқинида асосан мусулмон этник озчиликлар, жумладан қозоқлар ҳибсда сақланадиган қайта тарбиялаш масканининг кузатув минораси. [Грег Бейкер / AFP]

Қувғиндаги уйғурлар гуруҳига кўра, бу айбловлар мусулмонларни қайта тарбиялаш лагерларга қамаш билан бирга, аёлларни мажбуран бичиш амалиётларини ҳам ўз ичига олади.

Улар Халқаро жиноий судни (ХЖС) Хитой ҳукумати томонидан қатлиом ва инсониятга қарши жиноятлар содир этилганини тергов қилишга чақирдилар.

7 июль куни гуруҳ Ҳаагада жойлашган судга мазкур иш юзасидан йирик ҳужжатлар тўпламини юборган.

«Бугун биз учун тарихий кун», деди тан олинмаган Шарқий Туркистон ҳукуматининг қувғиндаги бош вазири Солиҳ Худоёр Вашингтон ва Ҳаага ўртасида бўлиб ўтган виртуал матбуот анжуманида.

Пекин аёлларни мажбурий бичишга оид айбловларини асоссиз деб атаб, Қозоғистон билан чегарадош Шинжондаги муассасалар фуқароларни терроризмдан қайтарувчи «касбга тайёрлаш марказлари» эканлигини айтган.

«Бу тарихий ютуқ ва умид қиламанки, кескин бурилиш, зеро эндиликда ХЖС ҳаракатга кириша олади», дейди уйғурларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича адвокати, лондонлик Ронди Диксон.

Судга тақдим этилган далиллар Хитой ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида «шафқатсиз қатағонлар» қўллашда айбдор эканлигини кўрсатмоқда, деб айтган у Ҳаагадаги матбуот анжумани чоғида.

«Миллиондан ортиқ одамнинг ҳибсга олиниши, қотилликлар, қийноқлар, мажбурий стерилизация ва туғилишни назорат қилиш чоралари ҳақидаги қайғули хабарлар шулар жумласидандир», деди Диксон.

Халқаро жиноий суд 2002 йилда дунёдаги энг оғир жиноятлар юзасидан адолатни қарор топтириш учун асос солинган суд судьяларига қайси ишлар келиб тушишини мустақил равишда ҳал қилувчи прокурорга бериладиган шикоятларни кўриб чиқиш мажбуриятини ўз зиммасига олмаган.

Қозоғистонда норозилик кучаймоқда

Вашингтондаги эътирозлар билан бир қаторда, Хитойнинг Шинжондаги сиёсати туфайли этник қозоқларнинг қайта тарбиялаш масканлари ва мажбурий меҳнатдан қочиб, Қозоғистонга бошпана излаб келиши қозоғистонликларни ҳам ғазаблантирган.

Май ойида Қозоғистон ҳукумати Хитойдан ўз тарихий юртига қайтишни истаган этник қозоқлар учун иммиграция жараёнини соддалаштириши ҳақида хабар берган эди.

Шу билан бирга, мунтазам намойишлар, хитойлик ва маҳаллий ишчилар орасидаги тўқнашувлар билан Қозоғистонда аксилхитой кайфияти кучайган.

Ўтган йил сентябрь ойида Пекинга қарши кайфиятидаги 500 га яқин намойишчи аксилхитой шиорлари билан Жанаўзен майдонига чиққан эди. Иштирокчиларнинг кўпчилиги Қозоғистоннинг бошқа шаҳарларидан келган.

Ўша ойнинг ўзида жанаўзенликлар Қозоғистонда Хитой заводларининг қурилишига ва кенгроқ маънода Қозоғистон учун зарарли деб кўрилган Хитой билан яқин иқтисодий ҳамкорликка қарши намойиш уюштирдилар.

Ундан сўнг, шу йил апрель ойида Қозоғистон ҳукумати Хитой сайтларининг бирида мамлакат тарихан Хитойнинг бир қисми бўлгани ва қўшнисига «қайтишни» истаётганини даъво қилувчи мақола чоп этилиши ортидан Хитойга норозилик нотаси йўллаган эди.

Озод Европа/Озодлик радиоси қозоқ хизматининг хабар қилишича, Хитойнинг Sohu.com хусусий веб-сайтида «Нима учун Қозоғистон Хитойга қайтишни хоҳлайди» сарлавҳаси билан чоп этилган бу мақоладан сўнг, Хитой элчиси Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган.

Мақола муаллифи «Қозоғистон Цин сулоласининг вассали бўлган» деб таъкидлаб, Қозоғистоннинг ўз ҳудуди устидан суверенитетини савол остига қўйган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 4

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Иккинчи Жаҳон уруши даврида бутун дунё Германия фашизмига қарши бирлашганидек, бугунги кунда дунё халқлари Хитой фашизми ва империализмига қарши бирлашиши керак. Эртага кеч бўлиши мумкин.

Жавоб бериш

Хитой – Германия рейхининг йўлини тутган фашист давлат эканлиги аён бўлди! Яхшиямки, демократик мамлакатлар буни аллақачон англаб етдилар ва хитойлик неонацистларга ғайриинсоний сиёсатини давом эттиришига йўл қўймайдилар! Хитой Коммунистик партиясининг келажаги йўқ!

Жавоб бериш

Хитой ҳукумати Қозоғистоннинг биринчи рақамли душмани

Жавоб бериш

Ундан кенгроқ олинг - бутун одамзот учун.

Жавоб бериш