https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2020/05/14/feature-01
| Фан ва технология

Хитойлик хакерлар COVID-19 вакцинасига оид тадқиқотларни ўғирлашга уриндилар

Карвонсарой ва AFP

image

Суратда: Пекин амалий биологик технологиялар (XABT) илмий-тадқиқот лабораториясидаги ходимлардан бири, 14 май. [Николас Асфури/AFP]

ВАШИНГТОН – Хитой қўлловидаги хакерлар COVID-19ни даволаш ҳамда унга қарши вакцина билан боғлиқ тадқиқотлар ва интеллектуал мулкни ўғирлашга урингани маълум бўлди. Чоршанба (13 май) куни АҚШ расмийлари соғлиқни сақлаш ва илмий тадқиқотчиларни бу ҳақда огоҳлантирганлар.

АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) ҳамда Киберхавфсизлик ва инфратузилма хавфсизлиги агентлиги (CISA) касалликни ўрганаётган ташкилотларни «Хитой халқ республикаси томонидан тармоқнинг нишонга олиниши ва бузилиши эҳтимоли» ҳақида огоҳлантирган.

«Улар COVID-19ни тадқиқ қилиш билан шуғулланаётган тармоқлар ва ходимлардан вакциналар, уларни қайта ишлаш ва синаш билан боғлиқ интеллектуал мулк ва тиббиётга оид қимматли маълумотларни аниқлаш ва уларни ноқонуний равишда қўлга киритишга уринганлар», дейилади баёнотда.

«Хитойнинг ушбу соҳаларга қаратилган хатти-ҳаракатлари мамлакатимизнинг COVID-19га қарши чоралари учун жиддий таҳдиддир», дейилади унда.

ФҚБ ва CISA «COVID-19 билан боғлиқ материалларнинг ўғирланиши ёки яширинча кўрилишининг олдини олиш учун ушбу соҳаларда тадқиқот олиб бораётган барча ташкилотларни киберхавфсизликни таъминлаш ва инсайдерлик хавфига қарши кураш бўйича махсус эҳтиёт чораларини таъминлашга чақирган.

«Хитой бундай туҳматга кескин норозилик ва қатъий қаршилик билдиради», деди Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лицзянь пайшанба (14 май) куни баёнотга жавобан.

Бу баёнот дунё бўйлаб ўнлаб компаниялар, ташкилотлар ва мамлакатлар коронавируснинг тарқалишини тўхтатиш учун вакцина ишлаб чиқиш устида тинмай иш олиб бораётган пайтда янгради. Хитойда пайдо бўлган вирус туфайли шу кунга қадар дунё бўйича камида 292 минг одам ўлган.

Киберҳужумлар ва дезинформация

Бу огоҳлантиришлар Эрон, Шимолий Корея, Россия ва Хитой ҳукумати қўлловидаги хакерларни сохта хабарлар ёйинлашдан тортиб, ишчилар ва олимларни нишонга олиш каби коронавирус пандемияси билан боғлиқ зарарли фаолиятда айбловчи хабарларнинг давоми бўлди.

Ўтган ҳафта Буюк Британия ва АҚШ «кўп ҳолларда бошқа давлат субъектлари билан алоқадор» уюшган жиноятчилар томонидан соғлиқни сақлаш соҳасидаги мутахассисларга қарши киберҳужумлар сони кўпайгани ҳақида огоҳлантирган эди.

CISA ва Британия миллий киберхавфсизлик маркази кенг миқёсли «паролларни пуркаш» усули қўлланганини аниқладилар – бу соғлиқни сақлаш идоралари ва тиббий тадқиқот ташкилотларига қаратилган, кенг тарқалган пароллар ёрдамида ҳисобга киришга уринишдир.

Бу орада Хитой ва Россия режимлари коронавирус пандемияси ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиш бўйича ҳамкорликни жадаллаштирганлар.

«COVID-19 инқирозига қадар ҳам биз Россия ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида ташвиқот соҳасида муайян даражада мувофиқлаштириш борлигини аниқлаган эдик», деди АҚШ Давлат департаментининг глобал ҳамжиҳатлик маркази координатори Леа Габриэль.

«Аммо пандемия вақтида бу ҳамкорлик жадаллашди», деб айтган у 8 май куни журналистларга AFP хабарига кўра.

Марказ маълумотларига кўра, Хитой режими ўзининг пандемияга қарши курашини ҳимоя қилиш бўйича онлайн кампанияни фаоллаштирган ва АҚШни танқид қилишга ўтган.

«Пекин реал вақтга мослашиб, Москва анчадан бери қўллаб келаётган усуллардан кенг фойдаланмоқда», деди Габриэль.

Шу ой бошида турли разведка идораларининг ҳисоботларда айтилишича, Хитой вирус ҳақидаги хабарларни яшириб, ҳақиқатни гапирган шифокорларнинг овози ўчириш ёки уларни «ғойиб бўлишга» мажбурлашгача борган, лабораторияларда COVID-19 далилларини йўқ қилиш ва вакцина устида ишлаётган олимларга вирус намуналарини беришдан бош тортган эди.

Сизга мақола ёқдими?

12
Фикрлар 3
Сиёсат
Каптча *

«Бу тўғри иш эмас». Лукашенко Россиянинг хатти-ҳаракатларидан ғазабда

«Кеча менга Россия табиий газни бугунгидек оғир вазиятда Белорусияга сотаётганидек 127 доллардан эмас, Европага 70 долларгача нархда: 65-68 доллардан сотаётгани ҳақида хабар беришди», деди Лукашенко.

Ундаги маълумотларга кўра, Германия Россиядан табиий газни 70 доллардан сотиб олаётганига эътибор қаратар экан, Лукашенко ҳукумат раҳбарини ушбу масалани янада чуқурроқ ўрганишга чақирди.

«Бу тўғри эмас, мен [ғалабанинг] 75 йиллиги ҳақида гапирмаяпман; (турли манбалардан олинган) мендаги маълумотларга кўра, улар табиий газни Беларусия учун бўлганидек 127 доллардан эмас, балки 70 долларгача бўлган нархда сотишяпти», деб таъкидлади Беларусь президенти Александр Лукашенко.

Жавоб бериш

Албатта руслар алоқадор :))) Бу сайтда улар душман тараф :)))

Жавоб бериш

Руслар эканлиги эҳтимоли кўпроқ.

Жавоб бериш