Карвонсарой
Таҳлил

Россия ва Хитой ҳарбий ва сиёсий алоқаларини кучайтириши ортидан «янги таҳдидлар» юзага келмоқда

Карвонсарой ва AFP

image

Хитой ва Россия ҳарбий зобитлари 2019 йилги қўшма машғулотлар чоғида режаларни муҳокама қилмоқдалар. [Хитой мудофаа вазирлиги]

РИМ – Россия ва Хитой ўртасида тобора кучайиб бораётган сиёсий ва ҳарбий ҳамкорлик НАТО учун «янги хавф» бўлиб, кўп тарафлилик тамойилига таҳдид солади, деб баёнот берган ҳарбий иттифоқ раҳбари сешанба (8 июн) кунги интервьюда.

«Қоидаларга, кўп тарафлилик тамойилига асосланган тартиб хавф остида», деб айтган НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Италиянинг La Repubblica газетасига.

«Россия ва Хитой сўнгги вақтларда ҳам сиёсий, ҳам ҳарбий соҳаларда тобора кўпроқ ҳамкорлик қилмоқда. Бу НАТО учун янги муаммо», дейди у. «Янги таҳдидлар юзага келмоқда.»

«Москва ва Пекин сўнгги вақтларда БМТ (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти) каби кўп тарафлама ташкилотларда чиқарилаётган қарорларда ўз позицияларини мувофиқлаштириб бормоқда», дейди у.

image

2019 йил Россия билан бирга ўтказилган ҳарбий машқлар жараёнида Хитойнинг иккита H-6K бомбардимончи самолёти снарядларни ташламоқда. [Хитой мудофаа вазирлиги]

image

2018 йил сентябр ойида Россияда бўлиб ўтган «Восток-2018» ҳарбий машғулотларида иштирок этаётган Хитой танклари. [Кремл]

«Шунингдек, иккала давлат ҳам қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда, жанговар самолётлар билан узоқ масофали синов парвозларини амалга оширмоқда, биргаликда ҳарбий денгиз операцияларини олиб боряпти, шунингдек қуролли тизимлар ва интернетни бошқариш бўйича ҳам жадал тажриба алишмоқда.»

14 июн куни етакчилар саммитини ўтказадиган НАТО «ўзаро рақобат тобора кучайиб бораётган глобал хавфсизлик муҳитига мослашиши зарур», деб айтган у.

«Биз Хитойни душман деб ҳисобламаймиз», деб айтган Столтенберг, аммо Хитой «бизнинг қадриятларимизга қўшилмайди, демократия, сўз, матбуот эркинлигига ишонмайди».

Унга кўра, НАТО Россия билан муносабатларда икки томонлама ёндашув қўллайди – «тийиб туриш ва мулоқот».

НАТО қўшинлари «фавқулодда вазиятда ҳар бир иттифоқчимизни ҳар қандай хавфдан ҳимоя қилишга тайёр», дейди у.

Кучли иттифоқ яратиш

НАТО иттифоқдошлари Пекин ва Кремл туғдираётган ҳарбий ва сиёсий хавф юзасидан анчадан бери ўз хавотирини билдириб келган.

Ўтган йил сентябр ойида чиқарилган АҚШ армияси ҳисоботига кўра, Хитой ҳарбийлари ўн йил ичида қуруқлик, денгиз ва ҳаво орқали баллистик ракеталарни бошқа мамлакатларга учира оладиган ядровий арсеналини икки мартага оширишга ҳаракат қилмоқда.

Айни вақтда Хитой режимининг ядровий қуроллар заҳирасида 200 тача жанговар каллак бор, дейилади ҳисоботда.

Айни вақтда, баёнотга кўра, Пекин ўз армияси ер шарининг исталган қисмида ҳаракат қила олишини хоҳлайди.

Бу мақсадга эришиш йўлидаги яна бир қадам хорижда янада ишончлироқ логистика тармоғини яратишдир. Мьянма, Таиланд, Сингапур, Индонезия, Покистон, Шри-Ланка, Бирлашган Араб Амирликлари, Кения, Сейшел ороллари, Танзания, Ангола ва Тожикистон ҳарбий моддий-техник таъминот базаларини жойлаштириш учун кўриб чиқилаётган мамлакатлар ҳисобланади.

Хитой аллақачон Жибути ва Тожикистонда ҳарбий базаларга эга.

АҚШ армияси октябрда ҳамкор мамлакатлар билан иттифоқни кучайтириш, Хитой ва Россиянинг глобал таъсирига қарши курашишда армияларини мувофиқлаштиришга оид ташаббусни эълон қилди.

Бу ташаббус Иттифоқ ва ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўлланма деб номланган.

Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги провокацияси ва Кремлнинг Украина билан уруши «бошқа мамлакатлар автономиясига путур етказиш, давлатлар ва ташкилотларнинг барқарорлиги ва бирдамлигига раҳна солишга қаратилган шафқатсиз хатти-ҳаракатларини намойиш этади», деган эди ўшанда АҚШ мудофаа вазири бўлган Марк Эспер Вашингтондаги Атлантика кенгаши таҳлилий марказидаги нутқида.

Пекин ва Москва таъсирга эга бўлишдаги муҳим восита – шерикларга эга эмас, деди Эспер.

«Хитой ва Россиянинг иттифоқчилари бирга қўшиб ҳисоблаганда ўнтадан кам», деди у. Шунингдек, уларнинг қонунбузарлик табиати потенциал шерикларни чўчитади, деб қўшимча қилди у.

Дўстлик ниқоби остидаги рақиблик

Россия-Хитой иттифоқи билан боғлиқ хавотир айниқса Марказий Осиёда жуда долзарб, чунки геосиёсий ўтиш жараёнини бошдан кечираётган бу минтақада Россия ва Хитой режимлари ўз таъсирини мустаҳкамлаш учун бир-бири билан курашиб келади.

Хитой кўринишидан иттифоқчи бўлса-да, Марказий Осиёда Россиянинг хавфсизлик соҳасидаги таъсирини камайтирмоқда.

Пентагоннинг ўтган йил сентябрда эълон қилинган ҳисоботига кўра, Хитой режимининг Тожикистонда ярим махфий базаси бўлса-да, бу ҳудудда қўшимча ҳарбий объектлар қуриш масаласини кўриб чиқмоқда.

Бундай ҳаракатлар Хитойнинг ҳарбий эмас, балки иқтисодий куч эканлиги ҳақидаги эски стереотипларга зиддир.

Россия ва Хитойнинг минтақадаги манфаатлари ҳақидаги эски фикрларга асосланган аввалги тахминлар – Пекиннинг сармоядор, Москванинг ҳимоячи эканлигини кўзда тутувчи ўзига хос жентлменлик келишуви бекор қилинмоқда, дейди таҳлилчилар.

Хитой ўзининг «юмшоқ куч» сиёсатининг муҳим воситаси бўлган инвестиция лойиҳалари Россиянинг ҳимоясига қарам бўлиб қолишини хоҳламайди, дейди Украинанинг Киев шаҳридаги Армия, конверсия ва қуролсизланиш бўйича тадқиқотлар марказининг Осиё-Тинч океани ҳудуди бўйича раҳбари Юрий Пойта.

Бу Москва ва Пекинни Марказий Осиёда «рақобатчиларга» айлантирди, дейди у.

«Ўз навбатида, Москва ҳам ҳарбий кучдан ташқари минтақага иқтисодий соҳада кўп нарса бера олмаслигини тушунади», деган эди Пойта 2019 йилда. «У Пекиннинг тобора кучайиб, Марказий Осиё республикаларини ўз қаноти остига олишини индамай кузатиб тура олмайди».

«Шу сабабли ҳам, Хитой ва Россия бир-биридан мустақил ўйин олиб бормоқда», деди у.

Кремл эса ўз ҳарбий қудратини кўрсатишга уринмоқда, дейди таҳлилчилар.

Хитой ва Россия сўнгги йилларда биргаликда бир қатор ҳарбий машқлар ўтказишди, жумладан Россия 2018 йил сентябрда Сибирдаги Цугол ҳарбий полигонида «Восток-2018» машғулотини ўтказган.

Россиянинг шу пайтгача ўтказган энг йирик ҳарбий машғулотлари, Россия президенти Владимир Путин уларни «тинч» деб аташига қарамай, Марказий Осиё мамлакатларида жиддий ташвишга сабаб бўлган.

«Бундай ҳарбий машғулотлар хавотирли белги», деган эди ўшанда Тошкентда яшовчи ўзбекистонлик сиёсатшунос Валерий Хон.

«Албатта бунга ҳарбий зарурат йўқ», дейди у. «Бу – Россиянинг ўз кучини намойиш қилиш учун қўллаётган сиёсий ҳаракатидир.»

«Путин ўз стратегик мақсадларига эришишда куч ишлатиш тилинигина тушунади», деган эди Қозоғистон жамоат ишончи миллий кенгашининг собиқ аъзоси Арман Шураев.

Марказий Осиё учун Хитойнинг сармояси ва таъсири манфаатлими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Xitoy sarmoyasi va ta'sirli shu bilan manfaatliki, mintaqadagi Rossiya mavqega jiddiy raqobat hisoblanadi. Rossiyani mintaqa davlatlari va Xitoy bilan hisoblashishga majbur qiladi.

Жавоб бериш

Иттифоқнинг номи «Фил ва Бобик» бўлади))

Жавоб бериш

Россия тўлиғича Хитойнинг тагида

Жавоб бериш