Карвонсарой
Энергия

Туркманистон ва Афғонистон янги темирйўл, энергетика ва коммуникация алоқаларини йўлга қўйди

Карвонсарой ва AFP

Афғонистоннинг Оқина шаҳридан Андхўй шаҳрига қатновчи илк поезд, 14 январ, Оқина. 20 вагонлик поездга Туркманистоннинг экспорт маҳсулотлари ортилган. Узунлиги 30 километрлик темирйўли участкаси қурилишига Туркманистон бош-қош бўлган. [Афғонистон президент саройи (ARG) / Facebook]

Афғонистоннинг Оқина шаҳридан Андхўй шаҳрига қатновчи илк поезд, 14 январ, Оқина. 20 вагонлик поездга Туркманистоннинг экспорт маҳсулотлари ортилган. Узунлиги 30 километрлик темирйўли участкаси қурилишига Туркманистон бош-қош бўлган. [Афғонистон президент саройи (ARG) / Facebook]

АШХОБОД – Туркманистон ва Афғонистон янги транспорт, электр ва коммуникация алоқаларини йўлга қўйдилар, деб хабар берди пайшанба (14 январ) куни Туркманистон уруш туфайли вайрон бўлган Афғонистон иқтисодиётини тиклашдаги ролига эътибор қаратиб.

Туркманистон ташқи ишлар вазирлигининг баёнотларига кўра, икки мамлакатни боғлайдиган янги темирйўл тармоғи, янги электр узатиш ва оптик толали алоқа линиясининг очилиш маросимида Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов телекўприк орқали иштирок этишган.

Туркманистондаги Керки шаҳрини Афғонистоннинг Шибирғони билан боғлайдиган 500кВ кучланишли, 153 км электр узатиш линияси қисман Осиё тараққиёт банки томонидан молиялаштириладиган Туркманистон-Афғонистон-Покистон (ТАП) энергетика лойиҳасининг илк босқичи ҳисобланади.

Туркманистон электр энергиясини қабул қилиши кўзда тутилаётган шаҳарлар қаторида Афғонистоннинг тўртинчи энг йирик шаҳри Мозори Шариф ҳам бор, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

14 январ куни туркман ва афғон расмийлари Афғонистоннинг Оқина шаҳридан Андхўйга олиб борувчи темир йўлининг 30 километрлик участкасини очиб бердилар. Темирйўл қурилишига Туркманистон бош-қош бўлган. [Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги]

14 январ куни туркман ва афғон расмийлари Афғонистоннинг Оқина шаҳридан Андхўйга олиб борувчи темир йўлининг 30 километрлик участкасини очиб бердилар. Темирйўл қурилишига Туркманистон бош-қош бўлган. [Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги]

Кенгайтирилган темирйўл

Афғонистон ва Туркманистон 2016 йил охиридан бери темирйўл орқали боғланган бўлиб, унинг сўнгги участкаси Афғонистон чегарасидаги Оқина аҳоли пунктидан 30 км жанубда жойлашган Афғонистоннинг бошқа бир шаҳри – Андхўйгача чўзилган.

Туркманистон ташқи сиёсат маҳкамаси хабарига кўра, темирйўлнинг очилиш маросимида «Туркманистоннинг экспорт маҳсулотлари юкланган 20 вагонлик поезд Оқина станциясидан Андхўй шаҳри томон йўлга чиққан».

Янги оптик толали алоқа линиясига оид хабарда айтилганидек, Афғонистон алоқа вазири Маъсума Хавари бу лойиҳани Афғонистонда «электрон ҳукумат» ва интернетга уланишни ривожлантиришга ёрдам берадиган лойиҳа сифатида юқори баҳолаган.

Алоқа линияси Туркманистондаги Имомназар божхона пунктини Афғонистондаги Оқина билан, Туркманистондаги Сарҳадободни эса Афғонистондаги Турғундий билан боғлайди.

Туркманистон саховати

Туркманистон Афғонистон билан интеграциялашувга қаратилган лойиҳаларга 1,25 миллиард доллар (4,4 миллиард манат) сарфлади, деган эди ўтган йил ноябр ойида Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов.

Мередов шунингдек, бу йил Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон (ТАПҲ) табиий газ қувурининг Афғонистондаги участкаси қурилишини бошлаш режалаштирилаётганини айтган.

Молиялаштириш ва хавфсизликка оид муаммолар сабаб анча вақт ортга суриб келинган қувур лойиҳаси қуриб битказилгач, унинг узунлиги 1840 кмга етади ва Туркманистоннинг улкан Галкиниш газ конидан йилига 30 миллиард куб метрдан ортиқ табиий газни транзит қилади.

Туркманистонлик таҳлилчиларнинг айтишича, қувур фойдаланишга топширилгач, Туркманистон газ экспорт қилиш учун қўшимча каналга эга бўлади, Афғонистон эса ўзига тегишли газ улушини олишдан ташқари, йилига 1 миллиард доллар (3,5 миллиард манат) даромад қилади ва уни бошқа мамлакатларга етказиш ортидан 12000 кишини иш билан таъминлайди.

Бу лойиҳа Жанубий Осиёда энергия танқислигини камайтиришга ёрдам бериб, ўзи ўтган тўрт мамлакат учун даромад келтириши кутилмоқда. Уни фойдаланишга топшириш муддати бир неча бор кечиктирилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500