Карвонсарой
Хавфсизлик

Хитойнинг дрон ташувчиси унинг агрессив ҳудудий даъволаридан далолат бермоқда

Карвонсарой ва AFP

Хитой бандаргоҳидаги Zhu Hai Yun дрон ташувчи кемаси. [Файл]

Хитой бандаргоҳидаги Zhu Hai Yun дрон ташувчи кемаси. [Файл]

Таҳлилчиларга кўра, Хитойнинг яқинда тақдим этилган дронлар учун мўлжалланган авиаташувчи кемаси Тинч океанида ҳарбий устунликка интилаётган Пекиннинг ниятлари борасида хавотирни кучайтирмоқда.

Расмий равишда бу шунчаки тадқиқот кемаси экани айтилса-да, ўтган ой ишга туширилган Zhu Hai Yun кемасини Хитойнинг бу ҳудудга масофадан бошқариладиган бир талай дронлар жойлаштиришга шошилаётганидан дарак беради.

Давлат оммавий ахборот воситаларига кўра, Zhu Hai Yun аниқ белгиланмаган сондаги учар дронлар, шунингдек, ерусти ва сув ости кемаларини таший олади ва автоном тарзда ишлашга имкон берадиган сунъий интеллект билан жиҳозланган.

Хабарларга кўра, кема шунингдек, «тажовузкор нишонларни қўлга олиш ва йўқ қилиш» жанговар салоҳиятига эга.

Апрел ойида Жанубий Хитой денгизида ўтказилган машғулотлар чоғида яшириниш мақсадида тутун чиқараётган Хитой кемаси. [Хитой мудофаа вазирлиги]

Апрел ойида Жанубий Хитой денгизида ўтказилган машғулотлар чоғида яшириниш мақсадида тутун чиқараётган Хитой кемаси. [Хитой мудофаа вазирлиги]

Ўтган ой хитойлик тадқиқотчилар бамбук ўрмонининг зич ҳудуди бўйлаб мустақил тарзда ҳаракатланаётган қурилмаларни кўрсатувчи бир талай дронлар иштирокида тажриба ўтказганини маълум қилган. [Юман Гао ва Руи Жин тарқатма материаллари/AFP]

Ўтган ой хитойлик тадқиқотчилар бамбук ўрмонининг зич ҳудуди бўйлаб мустақил тарзда ҳаракатланаётган қурилмаларни кўрсатувчи бир талай дронлар иштирокида тажриба ўтказганини маълум қилган. [Юман Гао ва Руи Жин тарқатма материаллари/AFP]

89 метр узунликдаги кема йил охирига қадар 18 узелга тенг максимал тезликда фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Бу Хитойга ўз таъсири остида деб ҳисоблайдиган Тинч океанидаги улкан ҳудудни кузатиш салоҳиятини сезиларли даражада ошириш имконини беради.

Дунё мамлакатларининг армияларида дронлар эскадрильялари жанговар ҳаракатларнинг муҳим иштирокчиси ҳисобланади, улар билан масалан, қимматроқ самолётлар ёки танклардан кўра, оз сон билан ва аскарларнинг ҳаётини хавф остига қўймай мудофаа тизимларини енгиш мумкин.

«Бу, эҳтимол, шу турдаги илк ишланмадир, лекин ҳозир дунёнинг бошқа мамлакатларининг ҳарбий-денгиз кучлари, жумладан, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари ҳам денгиз соҳасида масофавий уруш олиб бориш имкониятларини синовдан ўтказмоқда», дейди Нью-Йоркдаги Корнел университетида халқаро алоқалар бўйича мутахассис бўлиб ишлайдиган АҚШ армияси подполковниги Пол Лушенко.

Кеманинг реал имкониятлари ҳали намойиш этилмаган бўлса-да, Пекиннинг минтақадаги ҳудудий даъволарини мустаҳкамлаш нияти ойдинлашмоқда.

«Бу зўравон, провокацион, кескин ва тажовузкор ҳолат экани аниқ», деди Лушенко AFPга.

Дронлар галаси иштирокидаги тажрибалар

Автоном ва нисбатан арзон дронлар флотини ташкил этиш Хитойнинг Тинч океанидаги ҳудудга киришни тақиқлаш ва блоклашни таъминлаш қобилиятини сезиларли даражада оширади.

Zhu Hai Yun шунингдек, Хитойнинг денгиз тубини хариталаш имкониятларини яхшилаши мумкин, бу билан унинг сув ости кемаларига яширин афзалликларга эга бўлади.

Анъанавий авиаташувчилар ёки юзлаб аскарларни олиб юрадиган эсминецлардан фарқли ўлароқ, дрон ташувчиси узоқ вақт давомида мустақил ҳаракатланиши, ҳатто ракета учиришга қодир бўлган қурилмаларни юбориб, кузатув «тармоғини» яратиши мумкин.

«Булар Хитойнинг келажакдаги можароларида, жумладан Тайван оролида ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўладиган имкониятлардир», деб ёзган май ойида Жозеф Тревитик ва Оливер Паркен каби стратеглар War Zone сайтида.

Пекин Тайван устидан назоратни ўз қўлига олиш истаги борлигини яширмайди. Ҳарбий таҳлилчиларга кўра, у қачон ва қай тарзда чора кўришни баҳолаш учун Россиянинг Украинага босқинига нисбатан Ғарбнинг муносабатини диққат билан кузатмоқда.

Ўтган ойда хитойлик тадқиқотчилар бир гала дронлар иштирокида тажриба ўтказганини эълон қилди, унда 10 та қурилма бамбук ўрмони ичида дарахтларга ёки бир-бирига урилмай, автоном тарзда бошқарилган.

«Якуний мақсад – коллектив идрокка эга тизимни ишлаб чиқиш», дейди Женева хавфсизлик сиёсати марказининг хатарлар бўлими раҳбари Жан-Марк Рикли.

«Бу балиқлар тўдасига ўхшаган нарса. Уларнинг сувдаги ҳаракати битта балиқнинг эмас, балки уларнинг жамоавий идроки маҳсули», деб айтган у AFP нашрига.

Уруш даври шубҳалари

Ўз-ўзини бошқарувчи дронлар флоти назарий жиҳатдан сонининг ўзи билан мудофаа тизимларини ёки ҳужумчи кучларни издан чиқариши мумкин, рақибнинг ўқ-дорилари тугагунча қуруқликдаги ёки денгиздаги жанг майдонларини тўлдириши мумкин.

«Одатий оғир қуролларга нисбатан ишлаб чиқариш ва бошқариш анча арзон бўлган ўнлаб, юзлаб ёки минглаб қурилмалар билан юзма-юз келганда, одатий ҳужум имконсиз бўлиб қолади», деб айтган Рикли.

Бу – кутилмаган таҳдидларга қарши чора кўриш учун инсон бошқарувига муҳтож, дастурлаштирилган ва ярим автоном ҳозирги қуроллар олдида катта технологик ютуқ бўлиши мумкин.

Замонавий урушда бундай чуқур силжишни инобатга олган ҳолда 2020 йилда RAND корпорацияси томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, учувчисиз бошқариладиган транспорт воситалар бортдаги маълумотларни қайта ишлаш имкониятларини сезиларли яхшилашга муҳтож бўлса-да, «замонавий стандартларга кўра, талаб этиладиган умумий электрон-ҳисоблаш имкониятлари замонавий смартфонларникига қараганда пастроқ бўлади.»

«Талаб даражасида қуролланган ва тайёргарликдан ўтган 900 га яқин аскардан иборат эскадрон ҳар олти соатда 300 та L-CAAT қурилмасини учириши ва қайтариши, кунига жами 1200 та парвозни амалга ошириши мумкин», дейилади хабарда армия бор бериши мумкин бўлган арзон авиатехникани назарда тутиб.

«Хитой шиддат билан ўз салоҳиятини кучайтираётгани хабардормиз», дейди Пекиннинг янги дронлари ҳақида фикр билдирган Корнел университетининг халқаро муносабатлар бўйича мутахассиси Лушенко.

«Биз бир партияли Хитой давлати ҳақиқатда ҳам кемани жанг вақтида интеграциялашган ҳолда ишлатиши мумкинлигини кўрсатадиган эмперик маълумотга эга эмасмиз.»

Ўзаро айбловлар

Zhu Hai Yun ўтган ой охирида Тинч океани жанубида Хитойнинг йирик дипломатик муваффақиятсизлиги ортидан тақдим этилган.

Тинч океанидаги 10 та орол давлати раҳбарлари Фижи пойтахти Сува шаҳрида Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан музокаралар чоғида Хитойнинг уларни Пекин орбитасига жалб қилиш ташаббусини рад этган.

Кичик орол давлатлари Пекиннинг минтақавий хавфсизлик шартномасига оид таклифи «носамимий» эканини пайқаб, ҳукумат ва саноатда Хитой таъсиридан мустақил қолишни афзал кўрганлар.

Шунингдек, бу воқеа Хитой ва Австралия ўртасида бир қатор хавфсизлик ва савдо можаролари, жумладан 26 май куни Хитой жанговар самолётлари халқаро ҳаво ҳудудларида Австралия патрул назорати самолётини қўлга олганидан кейин содир бўлган.

Ўтган ҳафтанинг чоршанба (8 июн) куни Австралия ҳукумати Хитой жанговар самолёти қўлга олгани ва алюминий заррачалардан иборат булутни тарқатгани чоғида унинг патрул назорати самолёти халқаро ҳаво ҳудудида бўлганини таъкидлаган.

Радар томонидан бошқариладиган ракеталарни чалғитиш учун ишлаб чиқарилган майда заррачалар Австралия самолёти двигателларига тушган. Канберра бу ҳолатни «жуда хавфли» деб атади.

Хитой мудофаа вазирлиги вакили Тан Кефей 7 июн куни Австралиянинг сувости кемасига қарши курашувчи P-8A патрул назорати самолёти Жанубий Хитой денгизидаги (Хитойда Сиша номи билан танилган) Парасел оролларига яқин келганини айтиб ўтган.

У Австралия самолётини Хитой суверенитети ва хавфсизлигига таҳдид солишда, Австралия ҳукуматини эса «ёлғон хабар» тарқатишда айблаган.

Пекин Жанубий Хитой денгизининг катта қисми устидан суверенитет ёки айрим эксклюзив ҳуқуқларни талаб қилмоқда ва бу даъволарни ҳуқуқий жиҳатдан асослаш учун Осиёдаги жойларга хитойча номлар бермоқда.

Ҳар йили триллионлаб доллар савдо йўналишлари ўтадиган Жанубий Хитой денгизидаги ҳудудларга Хитойдан ташқари Бруней, Малайзия, Филиппин, Тайван ва Вьетнам ҳам даъвогарлик қилади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500