Карвонсарой
Таҳлил

Истеъфодаги полковникнинг баёнотига кўра, Кремл жамоатчиликни Украинадаги мағлубиятга тайёрламоқда

Ольга Чепил

30 март куни Украина қўшинлари Харков шарқидаги Малая Роган қишлоғини қайтариб олганидан кейин ерда ётган рус аскарлари жасадлари ёнидан ўтаётган украиналик аскар. [Фадел Сенна/AFP]

30 март куни Украина қўшинлари Харков шарқидаги Малая Роган қишлоғини қайтариб олганидан кейин ерда ётган рус аскарлари жасадлари ёнидан ўтаётган украиналик аскар. [Фадел Сенна/AFP]

КИЕВ – Собиқ россиялик полковникнинг Украинадаги Россия «махсус операцияси» бўйича ҳаққоний фикрлари таҳлилчиларда Кремлнинг ташвиқот машинаси жамоатчиликни босқиннинг муқаррар мағлубиятига тайёрлаяптими, деган саволни пайдо қилган.

Кремл уруш яхши кетаётганини таъкидлашда давом этаётган бўлса-да, «Россия-1» телеканалининг «60 дақиқа» дастурида чиқиш қилган россиялик ҳарбий мухбир ва истеъфодаги полковник Михаил Ходаренок вазият бундан буёғига ёмонлашиб боришини айтган.

«Ҳарбий ва сиёсий вазиятимизнинг энг катта камчилиги шундаки, биз геосиёсий жиҳатдан бутунлай яккаланиб қолдик ва буни тан олишни истамасак-да, деярли бутун дунё бизга қарши», деди у 16 май куни давлат қўлловидаги телеканалнинг жонли эфирида.

«Биз бу вазиятдан чиқишимиз керак», деди Ходаренок Кремл чизиғидан чиқмаслиги билан танилган дастур бошловчиси Ольга Скабеевага.

Суратда: Куйиб кетган россиялик аскарнинг жасади, 8 апрел, Украинанинг Одесса вилояти, Дмитровка шаҳри. [Мэттью Раттман/Карвонсарой]

Суратда: Куйиб кетган россиялик аскарнинг жасади, 8 апрел, Украинанинг Одесса вилояти, Дмитровка шаҳри. [Мэттью Раттман/Карвонсарой]

7 март куни Телеграмда чоп этилган ушбу суратда Мариупол чеккасида қўлга олинган Россия танкини кўриш мумкин.

7 март куни Телеграмда чоп этилган ушбу суратда Мариупол чеккасида қўлга олинган Россия танкини кўриш мумкин.

Украина бир миллионга яқин украиналикни ўз жанговар сафларига қабул қилишга тайёр, деди Ходаренок Украина армиясининг кучли жанговар ва маънавий руҳига ишора қилиб.

Бу омилларнинг барчаси Россия армияси учун вазиятни янада оғирлаштиради, деди у буни «яқин келажакнинг воқелиги» сифатида қабул қилиш кераклигини қўшимча қилиб.

«Кўп ўтмай Американинг ленд-лиз тартиби ва Европа ёрдами амал қила бошлайди, шунинг учун биз яқин орада қуролланган Украина аскарлари бир миллионга етишини қабул қилишимиз керак.»

«Ва биз буни оператив ва стратегик ҳисоб-китобларимизда инобатга олишимиз керак, бу маънода вазият биз учун янада ёмонлашиши аниқ», деди Ходаренок.

Ташвиқот карнайи

Россия ток-шоулари, жумладан, «Россия-1» эфирларида ҳам чиқиш қилган украиналик ҳуқуқбон Эдуард Багиров Ходаренокнинг овозини дарҳол ўчиришмаганидан ҳайрон бўлганини айтади.

«Уларга ёқмайдиган нимадир айтсангиз, микрофонингизни узиб қўйишади ёки томошабинлар бақириб, қарсак чала бошлайди, бошқа меҳмонлар гапингизни бўлишади ёки тўсатдан бошловчилар сўз бошлаб, гапиришга бермайди. Бу каналларда улар фақат ўзларига керакли мавзу ва кўрсатма бўйича чиқиш қилишади», деди Багиров.

Уруш вақтида Россияда Кремлнинг ташвиқотини ёйишда асосий карнайларидан бирига айланган «60 дақиқа» ток-шоуси ҳам шу схема бўйича ишлайди, деди Багиров.

«Ходаренокнинг деярли тўққиз дақиқа тинимсиз гапиргани, Скабеева унга бир нечта савол бергани ва унга тўхтовсиз гапиришга рухсат берилгани мени ҳайратда қолдирди», деди у.

«Россия Жиноят кодексига риоя қилинса, у 15 йил олиши керак. Унинг мулоҳазалари [Россия президенти Владимир] Путиннинг Россия ғалаба қозониши ҳақидаги сўзларини инкор қилди. Бу шуни кўрсатадики, улар шу гап-сўзлар айтилишини хоҳлаганлар», деди у.

Ходаренокнинг баёнотлари Россия ҳарбийларининг фикрини ифода қилади, дейди Багиров.

«Ходаренок каби одам гапирганида, у барча ҳарбийларнинг нуқтайи назарини ифодалайди. Бу унинг шахсий фикри эмас. Бу – бутун Россия ҳарбий штаби ва Россия олий раҳбариятининг айтилмаган сўзлари», деб қўшимча қилди у.

«У катта генераллар ва ҳарбийлар айта олмаган фикрни баён қилмоқда», деди Багиров.

Россиядаги ҳар бир идора – Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ), Ташқи разведка хизмати ёки Мудофаа вазирлиги интервью бериши ва уларнинг номидан гапириши мумкин бўлган «гапирувчи каллаларга» эга, дейди киевлик ҳарбий эксперт Александр Коваленко.

Ходаренок – Мудофаа вазирлигининг карнайи, деди Коваленко.

«Ходаренок Мудофаа вазирлигидаги барча ҳарбийларнинг фикрини ифода қилади. Улар қандай вазиятга тушиб қолишганини, бу урушда мағлуб бўлишаётганини тушунадилар ва Ходаренок уларнинг номидан эфирга чиқмоқда», деди Коваленко.

«Ҳамма Россиянинг муқаррар мағлубият ҳолатида эканини тушуниб турибди. Улар таслим бўлишга тайёргарлик кўришлари керак. Улар муваффақиятсизликка учраганликларини энди омма олдида тан ола бошладилар», дейди у.

Ходаренокникига ўхшаш бошқа баёнотлар ҳам русларга ҳақиқатни кўрсата бошлади ва уларга Россия урушда катта муаммоларни бошдан кечираётгани ва минимал йўқотишлар билан чиқиб кетиши кераклиги ҳақида маълумот бериш учун замин яратмоқда, деб қўшимча қилди у.

«Буларнинг бари жамоатчиликни ҳеч бўлмаганда мағлубиятга ва муқаррар воқеаларга тайёрлашга қаратилган», деди Коваленко.

«Бу ғалаба эмас, мағлубият»

Кўпчилик россияликлар урушнинг бир неча ойга чўзилиб кетганига ҳайрон бўлмоқда, дейди киевлик Халқаро истиқболли тадқиқотлар марказининг ички сиёсат департаменти директори Игор Петренко.

«Россия аввалига Украина ҳудудида НАТОга қарши урушаётганини айтди. Армия билан мақтаниб, тезкор ғалабани ваъда қилди», деди у.

«Одамлар нима учун ҳукумат бир нарсани гапирганини, амалда эса ҳаммаси бутунлай бошқача бўлиб чиққанини тушунишни истамоқда. Энди раҳбарлар айбдорни топишга ҳаракат қилмоқда», деди Петренко.

Петренкога кўра, Ходаренокнинг давлат телеканалларидаги баёнотлари Кремл ичидаги ихтилофлардан дарак беради.

Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг курсиси лиқиллаб қолган, деб қўшимча қилди у.

«Россия армиясининг заиф экани ҳақидаги бу гаплар унга йўналтирилган. Унинг ўзи ва лаёқати борасида кўплаб саволлар пайдо бўлган», деди Петренко.

«Айни пайтда Россиянинг кўплаб либерал каналларида ва умуман матбуотда унинг иши катта муаммога айлантирилмоқда. Армия талон-тарож қилинмоқда», деди у Россия қуролли кучлари ўз қўшинларини етарли даражада жиҳозланмаган ва Украина қаршилик кучлари билан курашга тайёр бўлмаган ҳолатда қолдиргани сабабли тарқаган коррупцияга оид хабарларга ишора қилиб.

«Бу борада ҳеч қандай натижа йўқ. Армия АҚШникидан яхшироқ экани айтилди, аммо ҳеч қандай натижага эришилмади», деди Петренко.

Охирги уч ойда Россиянинг Украинадаги йўқотишларини Совет Иттифоқининг Афғонистондаги тўққиз йиллик йўқотишлари билан қиёслаш мумкин бўлса-да, бу Россияга ўзи хоҳлаган тезкор ғалабани олиб келмади, дейди у.

«Россия ўзининг геосиёсий ва иқтисодий таъсирини йўқотди. Россия аскарлари ҳозир бўлган Украина ҳудудларида улар ўз таъсирини сақлаб қола олмаяпти. Бу ғалаба эмас, мағлубият», деб қўшимча қилди Петренко.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 12

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Киев уч кун ичида Россия учун фалокатга айланди.

Жавоб бериш

Бу ҳазил жуда эскику

Жавоб бериш

Кўплаб маълумотларга кўра, у ерда жуда кўп бурятларнинг жасадлари топилган, шу жумладан бу фотосуратдаги жасад ҳам. Улар ҳеч ким билмайдиган махсус бурят жангчиларини тайёрлаганми?

Жавоб бериш

Ҳа, жониворлар уйи деса ҳам бўлади, Украина ҳудудида шунчалик кўп ўлганидан, тез орада бу ўлкаларда бир яримта аёл, учта қария ва яланғоч даштдан бошқаси қолмайди.

Жавоб бериш

Ольга Скабеевадан иқтибос келтирманг; у фақат ташвиқотга қодир бўлган мияси айниган товуқ. Ажабланарлиси, унинг янгиликлар дастурлари деб аталадиган ташвиқот шоуларида фактларни оғзи билан сохталаштиришга уриниши кишини ҳайратга солади.

Жавоб бериш

Бу - Россиядаги энг ночор ва оми минтақалардан бири. Шунинг учун украиналиклар уларни шунчалик кўп ўлдираётгани ажабланарли эмас, ҳеч ким норозилик билдирмаяпти ҳам, гапирмаяпти ҳам. Ҳаммага, айниқса ҳукуматга бу одамлар, жумладан, уларнинг оилалари бир тийин.

Жавоб бериш

«Кремл ҳали ҳам уруш яхши кетаётганини таъкидласа-да...» Хўш, бошқа нима ҳам дейиши мумкин? Биз ҳамма ишни расво қилдик, лекин режа шундай эди. Шундай дейишлари қолди фақат.

Жавоб бериш

Шунча кўп ҳарбий ходимларнинг вазифадан озод қилиниши ва ишдан олиниши армия сафида нима бўлаётганини тушунмасликдан далолат беради, армиянинг инқирози яқинлашаётганга ўхшайди.

Жавоб бериш

Улар Украинада мағлубиятга тайёрланишар экан, Киевни, Миколаев ва Одесса кабии бошқа шаҳарларни ўққа тутишмоқда, бундан ташқари Харковда отишма тугамаган.

Жавоб бериш

Путин фашист

Жавоб бериш

Уларнинг ишлари ишончли эмас. Улар Херсонда одамларни шунчаки қамаб қўйишган ва қорани оқ, Украина эса душман деб ўз ташвиқотларини тарқатишмоқда. Вазият борган сари Жорж Оруэллнинг «1984» асарига ўхшаб боряпти, агар ҳудудни бўшатишса ва мағлубиятни тан олишса нур устига аъло нур бўларди.

Жавоб бериш

Дунёдаги ақли борларнинг ҳаммаси Украинани қўллаб-қувватлайди ва бу Оркостонни мағлуб қилиши учун барчасини беряпти. Муҳими россияликлар ҳам нима бўлишини тушунишяпти.

Жавоб бериш