Карвонсарой
Дипломатия

АҚШ Тожикистоннинг афғонистонлик қочқинларни қабул қилиш чораларини олқишлайди

Карвонсарой

8 июнь куни Кобулда Афғонистон Қочқинлар ва репатриация масалалари вазирлиги томонидан муҳтожларга қопларда гуруч тарқатилган. [Аҳмад Саҳел Арман/AFP]

8 июнь куни Кобулда Афғонистон Қочқинлар ва репатриация масалалари вазирлиги томонидан муҳтожларга қопларда гуруч тарқатилган. [Аҳмад Саҳел Арман/AFP]

ДУШАНБЕ – Душанба (20 июн) куни АҚШнинг Душанбедаги элчихонаси Тожикистон ҳукумати ва халқи билан биргаликда Бутунжаҳон қочқинлар кунини нишонлар экан, мамлакатнинг афғон қочқинларини қабул қилишга оид саъй-ҳаракатларини олқишлаган.

Қочқинлар Тожикистон ва Қўшма Штатлардаги ҳамжамиятларга олиб келадиган ранг-барангликка урғу бериш мақсадида, тадбир Душанбедаги «American Space» марказида афғон ва тожик мусиқаси, таомлари ва санъат асарлари намойиши билан ўтказилган.

«Биз афғон қочқинларига вақтинчалик бошпана берган Тожикистонга миннатдорчилик билдирамиз. Бу Тожикистоннинг етакчилиги, барчага маълум меҳмондўстлиги ва қўшниларига ёрдам беришга ҳозирлигини акс эттиради», деди АҚШнинг Муваққат ишлар вакили Брижит Уокер тадбирнинг очилиш маросимида.

«Афғонистонликлар жамоасига бундай оғир дамларда хавфсизлик кўмаги бериб, дастаклагани учун миннатдорчилик билдирамиз».

20 июн куни АҚШнинг Душанбедаги элчихонасида афғон ва тожик мусиқаси, таомлари ва санъати намойиши билан Бутунжаҳон қочқинлар куни нишонланди. [Тожикистондаги АҚШ элчихонаси]

20 июн куни АҚШнинг Душанбедаги элчихонасида афғон ва тожик мусиқаси, таомлари ва санъати намойиши билан Бутунжаҳон қочқинлар куни нишонланди. [Тожикистондаги АҚШ элчихонаси]

Тожикистонда яшаётган қочқинларнинг аксарияти Афғонистон фуқароларидир, деб хабар берган сешанба куни «Азия-Плюс» БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги (UNHCR) маълумотларига таяниб.

Ҳозирда Тожикистонда кўчириш дастурлари бўлмагани учун аксарият қочқинлар бу мамлакатни учинчи давлатларга бориш йўлидаги транзит давлат сифатида кўришади.

Қочқинлар бўйича БМТ Олий комиссарлигининг апрел ойи охирига оид маълумотларига кўра, Тожикистондаги қочқинларнинг умумий сони 7794 кишини (шулардан 2100 нафари бошпана изловчилар) ташкил қилган.

Ўтган йил август ойида Тожикистондаги қочқинлар сони 15 мингга етган эди.

Қочқинлар бўйича БМТ Олий комиссарлигининг Тожикистондаги ваколатхонаси маълумотларига кўра, кўпчилик қочқинларни жойлаштириш дастури доирасида Канадага кетган.

Ўтган йил сентябрда Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода афғон қочқинларини қабул қилиш учун инфратузилма яратишга кўмаклашиш илтимоси билан халқаро ташкилотларга юзланган эди.

Тожикистон охирги 15 йил ичида 3000 дан ортиқ афғонистонлик оилаларни қабул қилди ва қочқинлар лагерини қуриш учун мамлакат жанубидан 70 гектар ер ажратди, деган эди ўшанда Раҳимзода.

АҚШ дастурлари

АҚШ ҳукумати ва Американинг «Spirit of America» каби мустақил донор ташкилотлари афғон жамияти ва унга қўшни тожикистонликларини қўллаб-қувватлашни Тожикистондаги дастурларнинг асосий йўналишига айлантирган, дейилади элчихона баёнотида.

Ўтган йилнинг октябр ойидан бери элчихона Ваҳдатдаги жамоат марказларида ёшларга мўлжалланган дастурларни амалга ошириб, минглаб тожик ва афғон талабаларига инглиз тили, технология ва нотиқлик маҳоратини ўрганиш имкониятини тақдим этмоқда.

АҚШ Давлат департаменти томонидан молиялаштирилган ва Америка кенгашлари томонидан амалга оширилаётган ушбу саъй-ҳаракатлар ваҳдатлик ёшларни Душанбедаги American Space марказидаги дастурларга мунтазам қатнаши учун транспорт билан ҳам таъминлайди.

11 май куни «Spirit of America» нодавлат ташкилоти дастурнинг 2023 йил охиригача молиялаштирилишини таъминлаш учун қўшимча 100 минг доллар ажратилишини эълон қилди.

Ташкилот Ваҳдатдаги жамоат марказларидаги таълим дастурлари учун мебел, тикув машиналари, аудио-видео ускуналар ва юқори тезликдаги интернет учун 35 минг доллардан ортиқ маблағ ажратди.

Айни пайтда АҚШ элчихонаси Ваҳдатдаги кам таъминланган ёшлар учун инглиз тили дастурларини ҳам молиялаштирмоқда. 2013 йилдан буён 120 дан ортиқ тожик ва афғон талабалари келажакдаги касбларига тайёргарлик кўриш мақсадида стипендия дастури орқали инглиз тили бўйича билимларини оширдилар.

Шунингдек, Тожикистондаги афғон қочқинлари учун ягона бўлган Душанбедаги «Сомониён» мактаби ўтган йил август ойида афғон ҳукумати томонидан молиялаштирилмай қолгач, «Spirit of America» 2021–2022 ўқув йили учун ижара ҳақи, транспорт ва мебел ва таъмирлаш ишлари, интернет харажатларини қоплаш учун 83 минг доллар шошилинч ёрдам тақдим этди.

Элчихона тожикистонлик ва афғонистонлик инглиз тили ўқитувчилари учун малака ошириш курсларини ташкиллаштирди.

Инглиз тилини ўқитишни яхшилаш мақсадида элчихона Ваҳдат шаҳрида «Чегарасиз инглиз тили» тармоғи ва «Инглиз тилини ўқитиш бўйича мураббий» дастури орқали 30 дан ортиқ ўқитувчиларни тайёргарликдан ўтказди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

«Ўтган йил август ойида Тожикистондаги қочқинлар сони 15 мингга етган эди.» Августдан бери яна шунчага кўпайган бўлса керак

Жавоб бериш

Ер юзидаги қочқинлар сони ҳалокатли даражада кўпаймоқда. Бу бошқа мамлакатлар иқтисодиётига оғир юк бўлиб, одамлар қочаётган минтақаларда урушлар тараққиётга тўсқинлик қилади ва энг муҳими, кўплаб одамларнинг ҳаёти барбод бўлади. Айрим қадриятлар ва инсонийликни сақлаб қолган ташкилотлар ва мамлакатларнинг борлиги одамга таскин беради.

Жавоб бериш

Баракалла.

Жавоб бериш