Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Украина қайтариб олинган ҳудудларда қийноқлар билан боғлиқ янгидан-янги ҳолатларни қайд этмоқда ва ҳужжатлаштирмоқда

Ольга Чепил

Теплоэнергетики кўчасидаги вақтинчалик ҳибсхона, Херсон. Бу ерда Россия кучлари украиналикларни қийноққа солишган. Роман Баклажов ҳам шу ерда ушлаб турилган. Суратлар сентябр ойида Херсон озод қилинганидан сўнг олинган. [Роман Баклажов]

Херсондаги Теплоэнергетики кўчасидаги вақтинчалик ҳибсхонанинг яна бир фотосурати. [Роман Баклажов]

Херсондаги Теплоэнергетики кўчасидаги вақтинчалик ҳибсхонанинг яна бир фотосурати. [Роман Баклажов]

Херсондаги Теплоэнергетики кўчасидаги вақтинчалик ҳибсхона суратларидан бири. [Роман Баклажов]

Херсондаги Теплоэнергетики кўчасидаги вақтинчалик ҳибсхона суратларидан бири. [Роман Баклажов]

Херсондаги Теплоэнергетики кўчасидаги вақтинчалик ҳибсхонанинг бошқа бир фотосурати. [Роман Баклажов]

Херсондаги Теплоэнергетики кўчасидаги вақтинчалик ҳибсхонанинг бошқа бир фотосурати. [Роман Баклажов]

Николаев вилоятининг Снигиревка шаҳридаги маҳаллий полиция бўлимида Россия кучлари тарафидан ташкил этилган қийноқ камераси, сентябр ойи. [Елизавета Сокуренко]

Николаев вилоятининг Снигиревка шаҳридаги маҳаллий полиция бўлимида Россия кучлари тарафидан ташкил этилган қийноқ камераси, сентябр ойи. [Елизавета Сокуренко]

Херсондаги вақтинча ҳибсда сақлаш муассасасида руслар томонидан ташкил этилган қийноқлар камераси. Сурат 24 ноябр куни эълон қилинган. [Украина бош прокуратураси]

Херсондаги вақтинча ҳибсда сақлаш муассасасида руслар томонидан ташкил этилган қийноқлар камераси. Сурат 24 ноябр куни эълон қилинган. [Украина бош прокуратураси]

Камералар ва ертўлаларда турли хил қийноқ усуллари – жисмоний ва руҳий зўравонликлар қўлланилган. 24 ноябр куни чоп этилган сурат. [Украина бош прокуратураси]

Камералар ва ертўлаларда турли хил қийноқ усуллари – жисмоний ва руҳий зўравонликлар қўлланилган. 24 ноябр куни чоп этилган сурат. [Украина бош прокуратураси]

Руслар сўроқ пайтида Херсон вилояти, Пески-Радковски қишлоғида яшовчи фуқаронинг оёғига «финка» (20-асрнинг биринчи ярмида Россия ва СССРда машҳур бўлган фин пичоғи) санчишган, 19 октябр куни олинган сурат. [Елизавета Сокуренко]

Украина бош прокуратураси ходимлари резина шланглар, ёғоч тўқмоқлар, босқинчилар тинч аҳолини қийноққа солиш учун ишлатган электр қурилма, чўғланма лампа ва деворлардан чиқариб олинган ўқларни мусодара қилишган. 24 ноябр кунги сурат. [Украина бош прокуратураси]

КИЕВ – Россиянинг қийноқхоналаридан тирик чиққан украиналиклар бир кун адолат қарор топишига умидворлик билан асирликда бошдан кечирган даҳшатларини сўзлаб беришган.

24 февралда Москванинг ўз қўшнисига босқинидан сўнг Украинада руслар томонидан содир этилган, ҳужжатлаштирилган ҳарбий жиноятлар сони тезлик билан ўсиб бормоқда.

Украина бош прокуратураси маълумотларига кўра, расмийлар декабр ойи бошидан бери «уруш қонун-қоидаларининг бузилишига оид» 49 мингдан ортиқ ҳолатни қайд этганлар.

Украина армияси бирор аҳоли пунктини озод қилиши билан, унинг ҳудудига Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари кириб, ҳарбий жиноятларга ишора қилувчи далилларни ҳужжатлаштирмоқда.

Украина бош прокурори Андрей Костиннинг сўзларига кўра, озод қилинган Херсон вилоятида тўққизта қийноқ камераси бўлган. 24 ноябр куни чоп этилган сурат. [Украина бош прокуратураси]

Украина бош прокурори Андрей Костиннинг сўзларига кўра, озод қилинган Херсон вилоятида тўққизта қийноқ камераси бўлган. 24 ноябр куни чоп этилган сурат. [Украина бош прокуратураси]

Украиналик болалар ёзувчиси Володимир Вакуленко Харковда Россия қўшинлари томонидан ўлдирилган ва оммавий қабрга дафн этилган. 2021 йил июн ойида унинг Facebook саҳифасидан олинган сурат. [Facebook / Wakulenko.k.wolodimir]

Бедарак йўқолганлар бўйича комиссар идораси ходимлари биргина Николаев ва Херсон вилоятларининг озод қилинган ҳудудларида ўлдирилган украиналиклар кўмилган 50 та оммавий қабрни топди, деб хабар беради Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларни реинтеграция қилиш вазирлиги.

Ушбу оммавий қабрларда 200 га яқин жасад топилиб, уларнинг шахси аниқланган, жасадларнинг аксарида қийноқ аломатлари бўлган.

«Қидирувчиларимиз ўз ҳаётини хавф остига қўйиб ишлашяпти», дейилади 24 ноябр куни вазирлик сайтида эълон қилинган баёнотда.

«Бу узоқ ва мураккаб жараён бўлиб, бир неча ойга чўзилиши мумкин. Жамоаларга маҳаллий аҳоли ёрдам бермоқда, улар биз билмаган оммавий қабрларни кўрсатиб беришмоқда», дейилади баёнотда.

«Ҳозирги кунга қадар топилган энг катта қабр Изюмда, бироқ ўликлар сони бўйича бундан кичик бўлмаган бошқа жойлар ҳам учрамоқда», дейилади унда.

Харковдаги ана шундай номаълум қабрларнинг биридан бир нечта адабий мукофотларга сазовор бўлган болалар ёзувчиси Володимир Вакуленконинг жасади топилган.

У март ойида Изюм яқинидаги Капитоливка қишлоғидаги уйидан ўғирлаб кетилган эди. Ноябр ойи охирида ҳуқуқ-тартибот идоралари ДНК таҳлили орқали унинг жасадини аниқлаганлар.

Қийноқ камералари

Шаҳарлар бирин-кетин озод қилинар экан экан, тинч аҳолига нисбатан янги даражадаги ваҳшийликлар фош этилмоқда.

Бош прокурор Андрей Костиннинг сўзларига кўра, Харков вилоятида 23 та, Херсон вилоятида эса 9 та қийноқ камераси аниқланган.

Ҳозиргача Херсон вилоятида тинч аҳолининг ўлдирилиши билан боғлиқ 432 та ҳолат қайд этилди, деди у.

«Буча ва Ирпенда Россия қўшинлари шунчаки маҳаллий аҳолини ўлдирган бўлса, шарқ ва жанубда украинапараст фаоллар, журналистлар, ўқитувчилар, диний арбоблар – ҳудудий мудофаа таркибида бўлган ёки аксилтеррор операцияда (АТО) қатнашган одамларни қидирмоқда», дейди ZMINA инсон ҳуқуқлари марказининг ҳужжатлаштириш координатори Элизавета Сокуренко.

АТО – Украинанинг 2014 йилдан бери Россия томонидан босиб олинган шарқий Украинага қарши ҳужуми шундай номланган.

«Маҳаллий ҳукумат вакиллари орасидаги коллаборантлар уларга рўйхат беришади ва улар ўша одамларни уйларидан олиб кетишади», деди Сокуренко Карвонсаройга. «Кейин уларни қийноқ камераларида ушлаб, сўроқ қилишади, қийноққа солишади.»

ZMINA Украина ҳуқуқ-тартибот идораларига суҳбатлар ўтказиш, ҳарбий жиноятларни рўйхатга олиш ва ҳужжатлаштиришга ёрдам беради, маълумотларни эса Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бузилишини тергов қилиш комиссиясига топширади.

ZMINA ходимлари Купянск, Балаклея, Изюм, тўлиқ Харков вилояти ва Миколаев вилоятидаги ишларни якунлаган.

«Россияликлар қийноқ камераларини асосан полиция идоралари ва қамоқхоналарда ташкиллаштирган», дейди Сокуренко.

«Аммо биз уларнинг ўзлари эгаллаб олган мактаблар ва ҳукумат биноларида ҳам одамларни ҳибсда сақлаганига гувоҳ бўлдик. Одамлар касалхонада ушлаб турилган ҳолатлар ҳам бўлган», деди у.

Ваҳшийликлар ва қотилликларни ҳужжатлаштириш

Миколаев вилоятининг яқинда озод қилинган Снигиревка шаҳридаги қийноқ камераларида 100 дан ортиқ украиналик ҳибсда сақланган ва қийноққа солинган.

«У ердаги одамларга нисбатан муносабатни ваҳшийликдан бошқа ном билан атаб бўлмайди», деди Сокуренко. У яқинда омон қолганларнинг ҳикояларини ёзиб олиш учун Снигиревкага борган.

Россия қуролли кучлари полиция идорасида 16 та қийноқ камерасини ташкиллаштиришган, деди у.

«Одамлар бизга АТОнинг эндигина 24 ёшга кирган фахрийси ҳақида сўзлаб бердилар, россияликлар уни 20 кун давомида калтаклашган», деди Сокуренко.

Россияликлар уни белкурак сопи билан зўрлашган ва қабристонга ташлаб кетишган, деди Снигиревка фуқаролик-ҳарбий бошқармаси раҳбари.

Яхшиямки, уни ҳудудда гуманитар ёрдам тарқатиш билан шуғулланувчилар топиб олган ва у омон қолган. «Аммо, биз кўп ҳолларда ҳалок бўлганларни рўйхатга оляпмиз», деб қўшимча қилди Сокуренко.

Кузатувчиларга кўра, россиялик аскарлар ҳатто ёш болаларни ҳам қийнашган.

«ФСБ (Россия хавфсизлик хизмати), шаҳарни оккупация қилган ҳукумат расмийлари ва Донецк халқ республикаси тасарруфида бўлган шундай қийноқлар камераси Херсонда ҳам бўлган», дейди Украина хавфсизлик хизматининг Херсон вилояти вакили Виктория Шакула.

У 41 кун ўша ерда бўлиб, терговчиларни ўзи ушлаб турилган ертўлага олиб борган украиналик билан учрашган.

«У қийноқлар камерасида Худога нола қилиб ёзганларини кўрсатди. У оғриқлар ва ноумидлик туфайли фақат дуо қила олган, холос.»

Россиялик аскарлар маҳбусларга қарши электрошокерлар қўллашган, уларни калтаклашган ва руҳий босим ўтказишган, дейди Шакула.

«Масалан, маҳбуслар умуман ухлай олмаслиги учун чироқларни эртаю кеч ўчиришмаган ёки умуман ёқишмаган», дейди у.

Херсонлик Роман Баклажов қийноқлар камерасида ўтказган 54 куни ҳақида Карвонсарой нашрига сўзлаб берди.

Ҳужум бошланганидан бери у маҳаллий пенсионерларга ёрдам бериб келган, уларга озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб турган. Аммо, июл ойида аскарлар унинг уйига келиб, қийноқлар камерасига олиб кетишган.

«Қийноқлар натижасида бир киши кўз ўнгимда вафот этди», деб айтган у. «Улар уни қаттиқ дўппослаб, тиббий ёрдам кўрсатмаган эдилар.»

Баклажовнинг сўзларига кўра, ҳибсхонадагилар уни электрошокер билан қийнашган ва бу сўроқларни «шимол ёғдулари» деб аташган.

Киев махсус трибунал тузишга чақирмоқда

Украина расмийлари ҳар бир жиноятларни ҳужжатлаштирмоқда ва кейинчалик бош прокурор идорасига юбориш учун далил тўпламоқда.

Шундан сўнг терговчилар ҳарбий жиноятни содир этганларни аниқлаш учун cинчковлик билан текширув олиб боради.

2 декабр куни Россиянинг 5-алоҳида танк бригадасида хизмат қилган бурятиялик икки аскар март ойида Киев вилояти аҳолисини қийноққа солгани учун сиртдан 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Шу куни Европа парламенти аъзолари билан учрашувда Украина бош прокурори Костин Россияни тажовузкорлик жиноятлари учун жазолаш мақсадида махсус трибунал тузишга чақирди.

«Махсус трибунал – тажовузкор давлат раҳбариятини жавобгарликка тортишнинг самарали усули эканига ишонаман», деди у. «Бу Россияни амалга оширган жиноятлари учун тўлиқ ва ҳар томонлама жавобгарликка тортишнинг самарали йўли бўлиб, халқаро жиноий суд ва миллий судларнинг фаолиятини тўлдиради.»

Бу йилги тинчлик учун Нобел мукофотининг ҳамсовриндори, украиналик Олександра Матвийчук жума (9 декабр) куни Россия президенти Владимир Путинни халқаро трибуналда жавобгарликка тортишга чақирган.

Ослода Нобел мукофотини топшириш маросимидан аввал мухбирлар билан суҳбатлашган ҳуқуқбон адвокат Путин «эртами-кечми» суд қилинишини айтди.

«Биз нафақат Украина, балки дунёнинг бошқа давлатлари учун ҳам халқаро трибунал ташкил этиб, унда Путин, (Беларус президенти Александр) Лукашенко ва бошқа ҳарбий жиноятчиларни жавобгарликка тортишимиз керак», деб айтган у.

Матвийчук Украинада россиялик аскарлар томонидан содир этилган ҳарбий жиноятларни рўйхатга оладиган Киевдаги Фуқаролик эркинликлари марказига раҳбарлик қилади.

«Бу урушда қатлиом хусусияти бор», деб айтган у. «Агар Украина қаршиликни тўхтатса, бизни йўқ қилишади.»

«Путин эртами-кечми халқаро суд олдида жавоб беришига шубҳам йўқ.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500