Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Ўзбекистонда 200 дан ортиқ Сталин қатағони қурбонлари оқланди

Рустам Темиров

«Тарихнинг «бўм-бўш» саҳифалари қандай бўлишидан қатъи назар ўрганилиши лозим. Қатағонга учраганларнинг авлодлари ўз аждодлари тақдирини билиш имкониятига эга бўлдилар. Улар ўз ота-боболарининг номлари оқланишини истайдилар. Бу мушкул, аммо бажарилиши керак бўлган иш!» дейди ўзбекистонлик тарихчи Максим Матназаров Карвонсарой билан суҳбатда. Сталиннинг мафкураси бир асрдан кўп вақт сақланиб турган. [Карвонсарой]

«Тарихнинг «бўм-бўш» саҳифалари қандай бўлишидан қатъи назар ўрганилиши лозим. Қатағонга учраганларнинг авлодлари ўз аждодлари тақдирини билиш имкониятига эга бўлдилар. Улар ўз ота-боболарининг номлари оқланишини истайдилар. Бу мушкул, аммо бажарилиши керак бўлган иш!» дейди ўзбекистонлик тарихчи Максим Матназаров Карвонсарой билан суҳбатда. Сталиннинг мафкураси бир асрдан кўп вақт сақланиб турган. [Карвонсарой]

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон ҳукумати аксилсовет исёнчиларининг ишларини кўриб чиқишда давом этар экан, 1920-1930-йилларда совет давридаги қатағон қурбонларини оқлаган.

19 апрел куни Ўзбекистон Олий судининг жиноят ишлари бўйича коллегияси бундан салкам 100 йил аввал репрессияга учраган 208 нафар ўзбекистонликни оқлади. Улар Фарғона,Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида яшаб ўтган инсонлардир.

Уларнинг ҳар бирига 1930 йил 24 январ ва 1931 йил 11 сентябр кунлари суд эмас, балки Совет махфий полицияси (ОГПУ) – «тройка» томонидан ўлим ёки узоқ муддатли қамоқ жазоси тайинланган.

Уч кишидан иборат «Тройка» ноқонуний суди кўп ҳолатларда сиртдан ва шикоят қилиш имкониятисиз тезлик билан шафқатсиз жазо чоралари, жумладан ўлим жазосини белгилаган.

Қатағон қурбонлари музейи олдидаги «Шаҳидлар хиёбони», Тошкент, 26 апрел. [Мадина Аъзамова]

Қатағон қурбонлари музейи олдидаги «Шаҳидлар хиёбони», Тошкент, 26 апрел. [Мадина Аъзамова]

19 апрел куни Ўзбекистон Олий судининг жиноят ишлари бўйича коллегияси бундан салкам 100 йил аввал Сталин қатағони даврида қатл этилган ёки ҳибсга олинган 208 нафар ўзбекистонликни оқлади. Тошкент, 19 апрел. [Рустам Темиров/Карвонсарой]

19 апрел куни Ўзбекистон Олий судининг жиноят ишлари бўйича коллегияси бундан салкам 100 йил аввал Сталин қатағони даврида қатл этилган ёки ҳибсга олинган 208 нафар ўзбекистонликни оқлади. Тошкент, 19 апрел. [Рустам Темиров/Карвонсарой]

208 кишидан 19 таси отиб ташланган. Қолган 174 нафарини Советлар ГУЛАГ ва яна бир нафарини вояга етмаганлар учун жазони ўташ муассассига юборишган. Беш киши Ўзбекистон ёки бошқа Марказий Осиё давлатларидан сургун қилинган. Фақат тўққиз киши озод этилган.

Бугунги кундаги аппеляция жараёнида Темур Раҳматов ҳимоячи вазифасини ўтади.

Бу сафар апелляция суди советларга қарши босмачи партизан ҳаракати аъзоларининг учта жиноий ишини кўриб чиқди, деб айтган Раҳматов.

«Босмачилар... бандитизмда – тинч аҳолини ўлдириш ва ўзгалар мулкини талон-тарож қилишда айбланган».

«Аммо судланувчилар фаолиятининг географияси шуни кўрсатадики, бу жиноий тўдалар эмас, балки Туркистоннинг ҳақиқий мустақиллиги учун курашувчи бутун бошли ҳаракат эди», деди у Марказий Осиёнинг Совет Иттифоқидан олдинги номини назарда тутиб. «Қизил Армия уни шафқатсизларча бостирган.»

Босмачилик исёнчи ҳаракати (1917-1933) Фарғона водийси ва Ўзбекистоннинг жанубида кенг тарқалган эди.

Вафотдан кейинги адвокат

Архивдаги суд ҳужжатларида кўплаб қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган, деди Раҳматов.

Масалан, 100 йил олдин яшаган бу судланувчилар рус тилини билишмаган, чунки ўша пайтда Марказий Осиё мактабларида бу тил ўргатилмаган.

Улар ўзбек тилида тушунтириш хатлари ёзиб, кўрсатмалар беришган. ОГПУ тарафидан ҳеч қандай таржимон тақдим этилмаган. Айбланувчилар айбловларнинг нақадар оғир эканлигини тушунишмаган.

«Уларга адвокат тақдим этилмаган», деди у. «Масалан, охирги ишни олайлик... Ҳозирда оқланган судланувчилардан бири ҳукм чиқарилган вақтда эндигина 16 ёшга тўлган эди. Вояга етмаганлар ҳимоя ва адвокат билан таъминланиши керак. Бироқ, у одатдагидек суд қилинган.»

Оқлаш жараёни мураккаб, чунки ҳукм чиқарилганидан кейин жуда кўп вақт ўтган, дейди Раҳматов.

Бугунги кунда на оқловчи, на айбловчи гувоҳлик бера оладиган тирик гувоҳ йўқ, деб қўшимча қилди у.

Бундан ташқари, замонавий терговчиларда ҳам, «тройка»ларда ҳам 1930-йилларда ўқотар қуролдан фойдаланиш айбловларини тасдиқловчи далиллар ёки баллистик экспертизалар, ҳатто ДНК тестлари ҳам бўлмаган, деди у.

«Ишни холис кўриб чиқиш учун ҳеч қандай далил ва фактлар йўқ», деб айтган у. «Ўшанда ҳарбий трибуналнинг уч аъзоси айбланувчини қаердадир қўлида қурол билан кўргани ҳақидаги гувоҳларнинг кўрсатмаларига асосланиб қарор қабул қилган. Бу кимнингдир қатлига ёки жуда узоқ муддатга қамалиб кетишига асос бўлган».

Оқлаш ва «Россияга қарши ҳаракат»

Ўзбекистон 2001 йилдан буён 31 августни Қатағон қурбонларини хотирлаш куни сифатида нишонлаб келади.

2021 йилда ушбу сана муносабати билан ўтказилган хотира тадбирида президент Шавкат Мирзиёев совет ҳукмдорлари ўзбек элитасини қатағонга дучор қилганини таъкидлади.

«Кўриниб турибдики, катта салоҳиятга эга етакчилар, олимлар, адиблар, шифокорлар, ўқитувчилар қатағон қилинган», деб айтган у. «Улар халқимизнинг энг сара вакиллари эди. Мустабид тузумга миллат кўзини очадиган, унга ўзлигини танитадиган зиёли инсонлар керак эмас эди. Уларнинг айби – буюк бўлгани.»

Мирзиёев ташаббуси билан ташкил қилинган миллий ишчи гуруҳи ўлимга маҳкум қилинган ёки концлагерларга юборилган шахсларнинг рўйхатини тузган.

Ўзбекистон жиноят кодексида «Жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш» тўғрисидаги 87-модда мавжуд, ўзбекистонлик судьялар ундан Буюк қатағон даврида айбланган 616 кишини оқлаш учун фойдаланишган.

Шунга қарамай, Россиянинг айрим оммавий ахборот воситалари 1930 йилларда мажбурий айблов қўйилганларнинг оқланишини «Россияга қарши ҳаракат» деб талқин қилган.

Ўзбекистон Олий судининг сўнгги қарорлари Владимир Путин Россиясида тарихнинг аниқлигини рад этиш билан кескин фарқ қилади.

Совет даврининг сўнгги йилларидан бери қатл қилинган, лагерларга юборилган ёки сургун қилинган Совет фуқароларини оқлаш билан шуғулланган Memorial ташкилоти ҳозир Россияда тақиқланган.

Бундан ташқари, Кремлга содиқ айрим россиялик сиёсатчилар ва жамоат арбоблари Александр Солженициннинг Совет даври мажбурий меҳнат лагери ва террор ҳақидаги буюк тарихий «Гулаг архипелаги» асари ўқитилишини чеклашни таклиф қилиб келишган.

Аждодларнинг номини оқлаш

Ходимлар оқланган ўзбекларнинг исмларини хотира китобига киритишади, деб айтган Тошкентдаги сиёсий қатағон қурбонлари музейининг тарихчи мутахассиси Азиза Аҳророва. Ҳозиргача улар 616 киши исмини киритишган.

«Қатағонга учраганларнинг авлодлари кўпинча музейимизга мурожаат қилишади. Бу қайғули даврнинг кўплаб ҳужжатларини таҳлил қилиб чиқишимиз керак. Жиноий ишлар ва белгиланган жазолар тафсилотларини ўрганиб чиқишимиз зарур. Бу жуда мураккаб иш. Аммо у давом этади», деб айтган у.

Совет даври маълумотларига кўра, 1937-1953 йилларда миллий мустақиллик учун курашган 100 мингдан ортиқ киши қатағонга учраган. Советлар маҳаллий зиёлиларнинг 13 мингтасини қатл этиб, бошқа минглаб одамларни сургун қилган.

Оқлаш тўғри қарор, деб айтган тошкентлик сиёсатшунос Фарҳод Мирзабоев.

«Аммо, энди бу суд жараёнлари кенг оммага ёритилиши керак, ҳозир бўлаётганидек тинч ва секин ўтказмаслиги керак», деб айтган у. «Биз азият чеккан ва кейинчалик оқланган ҳар бир кишининг ҳикоясини кўрсатиб, баён қилиб беришимиз керак.»

Совет тарихининг бу даврида тизим турли сиёсий қарашларга эга одамларни қатағон қилган, деб айтган ўзбекистонлик тарихчи Максим Матназаров.

«Жумладан, жадидлар [мусулмон модернист реформаторлари] ва Советларга қарши ҳаракат аъзолари, шунингдек большевикларнинг ўзлари, шулар қаторида Ўзбекистондаги етакчилар шулар жумласидан», деб айтган у.

Матназаровнинг сўзларига кўра, оқлаш жараёни Советлар туфайли ҳалок бўлганлар – большевиклар мафкурасини рад этганларни ҳам, унга хизмат қилганларнинг хотирасини шарафлайди.

«Тарихнинг «бўш» саҳифалари қандай бўлишидан қатъий назар ўрганилиши керак. Репрессия учраганларнинг авлодлари ўз аждодлари тақдирини билиш имкониятига эга бўлдилар. Улар ўз ота-боболарининг номлари оқланишини истайдилар. Бу мушкул, аммо қилиниши керак бўлган иш!»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Тўғри. Ниҳоят де-сталинизация жараёнини бошлашмоқда. Барча совет даври жиноятларини фош қилиш керак.

Жавоб бериш