Карвонсарой
Хавфсизлик

Вагнер исёни Россиянинг чекка ҳудудини ларзага келтириб, содиқлик шубҳасини пайдо қилди

Карвонсарой ва AFP

Вагнер гуруҳи қўзғолонидан уч кун ўтиб, Россиянинг Воронеж вилояти Анна қишлоғида бузилган йўлни таъмирлаётган ишчилар ва суратга олаётган ўткинчи одам, 27 июн. [Ромен Колас/AFPTV/AFP]

ВОРОНЕЖ, Россия – Бомба зарбасидан қолган чуқурлар, ўққа тутилган уйлар, қўрқувдаги аҳоли, буларнинг бари Кремл молиялаштирган хусусий армия – Вагнер гуруҳининг исёни Россиянинг аграр маркази ҳисобланган ҳудудда чандиқ бўлиб қолган.

24 июн куни ёлланма аскарлар карвони мамлакат ҳарбий раҳбарларини ағдариш мақсадида М4 автомагистрали бўйлаб Россия жанубидан Москва томон ҳаракатланган.

Бир вақтлар сирли шахс, эътибордан четда юришни афзал кўрадиган Вагнер раҳбари Евгений Пригожин сўнгги ойларда жуда кўп кўзга ташланадиган ва Москванинг Украина урушидаги ёндашувини танқид қиладиган, Россия генералларини россиялик қурбонлар билан боғлиқ минглаб талафотларда айблайдиган бўлиб қолди.

Бу низо Пригожин ҳафта якунида қисқа муддатли қўзғолон бошлаганида, гўёки Вагнер мудофаа вазирлиги таркибига киришга қаршилик сабаб исён кўтариб, Жанубий ҳарбий округ штабини эгаллаган ва Москвага қараб юриш бошлаган вақтда ўз чўққисига етди.

Россиянинг Воронеж вилояти, Анна қишлоғи чеккасида бомба тушиши натижасида пайдо бўлган чуқурни смартфон ёрдамида суратга олаётган эркак, 27 июн. [Stringer/AFP]

Россиянинг Воронеж вилояти, Анна қишлоғи чеккасида бомба тушиши натижасида пайдо бўлган чуқурни смартфон ёрдамида суратга олаётган эркак, 27 июн. [Stringer/AFP]

27 июн куни Воронеждаги темир йўл вокзали олдида шартнома асосида ҳарбий хизматини тарғиб қилувчи баннерларни кўриш мумкин. [Stringer/AFP]

27 июн куни Воронеждаги темир йўл вокзали олдида шартнома асосида ҳарбий хизматини тарғиб қилувчи баннерларни кўриш мумкин. [Stringer/AFP]

«Воронеж – ҳарбий шон-шараф шаҳри» деб ёзилган декорация ёнидан ўтаётган пиёдалар, 27 июн, Воронеж. [Stringer/AFP]

«Воронеж – ҳарбий шон-шараф шаҳри» деб ёзилган декорация ёнидан ўтаётган пиёдалар, 27 июн, Воронеж. [Stringer/AFP]

Ҳали ҳам тушунарсиз шароитларда, унумдор тупроғи билан машҳур Қора Ер камарининг бир қисми бўлган Воронеж вилоятида Россиянинг одатий армияси билан тўқнашувлар содир бўлди.

«Биз самолёт товушини эшитдик... у бир неча марта айланди, кейин ҳуштаксимон овоз чиқди ва портлаш юз берди. Кейин иккинчиси ҳам шундай бўлди», деб айтган Анна қишлоғи шифохонаси ҳамшираси Любовь.

«Айримларнинг ойналар синиб тушган, қишлоқ чеккасидаги уйимизда шифтнинг сувоғи кўчган. Ҳамма қўрқиб кетди», дейди ёмғирда автобус кутаётган 65 яшар аёл.

Шундоққина қишлоқ ташқарисидаги йўл чеккасининг тўсиқлари бузилиб кетган, атрофи куйган дарахтлар билан ўралган бомба тушган чуқурларни кўриш мумкин.

Пригожинга кўра, тўқнашув вақтида унинг икки нафар хизматчиси ҳалок бўлган, бир нечтаси жароҳатланган. Рақамлар турлича, аммо айрим манбаларга кўра жангарилар олтита вертолёт ва самолётни уриб туширишган.

Бир вақтлар Россия президенти Владимир Путиннинг яқин иттифоқдоши бўлган Пригожин Кремл билан 24 соатлик қўзғолонни тўхтатиш бўйича келишувга эришганидан сўнг Беларусга жўнаб кетган. Россия ҳукумати эса низони тугагандек қилиб кўрсатишга зўр бериб уринмоқда.

Бу кескин соатларда нима юз бергани ёки неча киши ҳалок бўлгани ҳақида аниқ тушунтиришлар берилгани йўқ.

Жанг натижасида Воронеж вилоятининг Елизаветовка қишлоғида 19 та уй талофот кўрган.

«Отишма юз берди. Худога шукр, эрта саҳарда бўлгани учун ҳамма уйқуда бўлган», деб айтган исмини очиқлашни истамаган қишлоқлик.

Маҳаллий ҳокимият расмийси AFP мухбирларидан қишлоқни тарк этишни сўраган, у аҳоли ларзада эканлиги туфайли сўзлай олмаслиги, ҳудудни «салбий» тасвирланишини истмаслигини айтган.

«Ноаниқлилик»

Исён вақтида вилоят пойтахти Воронежда ёқилғи қуйиш шохобчаси ёниб кетган.

Ижтимоий тармоқларда тарқаган видеода резервуарлари ёнаётган шохобча устида учиб ўтаётган вертолёт ва узоқдаги ракеталар кўринган.

Ёниб кетган ёқилғи резервуарларини шаҳарнинг асосий кўчаларидан бирида, савдо маркази ёнида кўриш мумкин.

Маҳаллий аҳоли содир бўлган воқеадан қўрқувга тушгани ва кўпчилик узоқ вақт ўз уйида қолганини айтган.

Айримлар низо тез ечим топганидан мамнун эканлигини айтиб, Кремлнинг ҳаракатларини олқишлаган.

«Бизга уруш керак эмас. Бу ерда ҳеч нима керак эмас», деб айтган анналик ҳамшира.

«Ҳаммаси яхши бўлади деб Худодан умид қиламан. Путин борлиги учун шундай бўлади деб ўйлайман.»

Бошқалар эса ўзини хавфсиз ҳис қилмаётгани, баъзилар эса Пригожин ва унинг тарафдорларини қўллаб-қувватлашини айтган.

«У ҳақ. Ҳамма уни қўллаб-қувватлайди, аммо буни айтишдан қўрқади», дейди норозилик билдираётган кўпчилик каби исмини очиқламасликни сўраган воронежлик AFPга.

«Бу ҳақда ҳамма машиналар ичида, ошхоналарда гаплашмоқда, аммо интернетда бирор сўз айтишдан қўрқади. Бунинг учун қамалиб кетишингиз мумкин», деб айтган у.

Истироҳат боғидаги ўриндиқда дам олаётган 60 яшар нафақахўр руҳшунос Инна қўзғолон ҳақида эшитган заҳоти қўрқувдан озиқ-овқат сотиб олишга шошилганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, инқироз қандай ҳал қилингани ҳақида «кўнгилни хотиржам ҳеч қандай маълумот» йўқ. «Мавҳумлик сақланиб қолмоқда; нима юз бергани шубҳа остида.»

Маҳалли аҳоли ўртасида Вагнерга нисбатан «қандайдир» хайрихоҳлик бор, деб айтган у.

Бошқа бир фуқаронинг айтишича, юз берган воқеа Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари билан боғлиқ бўлиб, россиялик аскарлар у ердан чиқиб кетишлари керак.

«Менимча, бу ерда Путин айбдор. У ҳаётимизни зулматга солди.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Путин ҳам, Пригожин ҳам ютқазди, ахмоқ Шойгу эса мудофаа вазири бўлиб қолаверади, бу яхши янгилик.

Жавоб бериш