Карвонсарой
Оммавий ахборот воситалари

Facebook: Хитой троллари хорижда адоват уруғини сочиш учун янги тактика қўлламоқда

Карвонсарой ва AFP

Facebook бош компанияси бўлмиш Meta расмийлари сўнгги етти ой ичида Хитойда жойлашган тармоқлар тактикасида сезиларли ўзгаришлар юз берганини айтмоқдалар. [Лайонел Бонавентура/AFP]

Facebook бош компанияси бўлмиш Meta расмийлари сўнгги етти ой ичида Хитойда жойлашган тармоқлар тактикасида сезиларли ўзгаришлар юз берганини айтмоқдалар. [Лайонел Бонавентура/AFP]

Хитойдан туриб бошқариладиган сохта Facebook аккаунтлари тармоғи «такомиллашмоқда» ва хорижда адоват уруғини сочишга уриниш йўлида янги тактикани қўлламоқда. Бу ҳақда сешанба (11 июл) куни ижтимоий тармоқ платформаси Австралия парламенти аъзоларига маълум қилди.

Хорижий аралашув тергови муносабати билан сенатда чиқиш қилган Meta бош компанияси вакиллари сўнгги етти ой ичида Хитойдаги тармоқлар томонидан сезиларли «тактик ўзгаришлар» юз берганини маълум қилганлар.

Meta матбуот котиби Жош Мачиннинг айтишича, Хитойга тегишли Facebook аккаунтларининг мувофиқлаштирилган тармоқлари журналистлар, хайрия ташкилотлари ва PR-агентликларни нишонга олиб, жамоатчилик фикрига тобора кўпроқ таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

«Биз бутунлай янги тактикалар ривожланиб бораётганини кўряпмиз», деди Мачин эшитув давомида.

Яқинда Мета Европада мувофиқлаштирилган дезинформация кампаниясини олиб бораётган Хитойдаги тармоққа мансуб ўнлаб Facebook аккаунтларини ўчириб ташлаган эди.

Май ойидаги чоралар

Май ойида Meta дунё бўйлаб ижтимоий тармоқларда дезинформация тарқатаётган Хитойдаги 200 дан ортиқ аккаунтни ўчириб ташлади.

Хитойда пайдо бўлган бу тармоқлар кўплаб минтақалар, жумладан, АҚШ, Европа, Ҳиндистон, Тибет, Тайван, Саҳрои Кабирдан жанубий Африка, Япония, Марказий Осиё ва бутун дунёдаги уйғурлар жамоатчилиги дохил ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига мўлжалланган.

«Охирги хатти-ҳаракатлар Ғарбда сохта медиакомпания яратиш, дунё бўйлаб фрилансер ёзувчиларни ёллаш, намойишчилар ёллашни таклиф қилиш ва Африкадаги нодавлат ташкилотларнинг бири билан ҳамкорликни ўз ичига олади», дейилади у.

Meta ҳисоботида тилга олинган New Europe Observation Твиттер аккаунти Европага келган мигрантлар ҳамда ЛГБТ фаолларига қарши қаратилган иғволи контентни ёйинлаган.

Гуруҳнинг ўтган йил августдаги твитларидан бирида кўпинча ултьраўнг фитна назариялари нишонига айланадиган молиячи, миллиардер-филантроп Жорж Соросга қарши норозилик намойишида қатнашиш учун Венгрияда «штатсиз ходимларни» ёллаётгани айтилади.

Унинг Твиттердаги айрим постларида ультраўнг аккаунтларнинг вирусли твитлари ишлатилган.

Европа учун мўлжалланган хабарлар орасида Хитойнинг Шинжон минтақасидаги сиёсати бўйича Пекиннинг нуқтайи назарини илгари сурувчи контент ҳам бўлган.

Охирги бир неча йилдан бери Пекин олис ғарбий Шинжон вилоятининг бир миллиондан ортиқ уйғур ва асосан мусулмонлардан иборат бошқа туркийзабон аҳолисини яширин ҳибсхоналар ва қамоқхоналар тармоғида сақлаб келмоқда.

Айбловлар оммавий ҳибсга олиш, мажбурий меҳнат, мажбурий стерилизация, тизимли зўрлашлар, уйғурлар маданияти ва исломий обидаларининг йўқ қилинишини ўз ичига олади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Хитой ғилдиракни қайта ихтиро қилиш ўрнига рус тролларининг дарслигини олиб ва уни нусхалашга қарор қилган кўринади. Нега ҳам ундай бўлмасин? Улар шунчаки журналистлар, хайрия ташкилотлари ва PR-компанияларни нишонга олиб, ўз таъсирини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Сохта аккаунтлар тармоғи бу каби самарали тактика бўлиши ҳеч кимнинг хаёлига келмаган бўлса керак. Нима ҳам дердик, хорижлик дўстлар, киберманипуляциянинг янги даврини қарши олинг. Бу троллар «эволюцияси» оқибатларини ҳали кўрмадик деб ўйлаяпман?

Жавоб бериш