https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/08/01/newsbrief-01

Қирғизистонда Путинга қарши намойишга чиққан жуфтлик жавобгарликдан озод қилинди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон ҳукумати Россия президенти Владимир Путиннинг март ойида Бишкекка ташрифига қарши намойишга чиққан эр-хотинга нисбатан очилган жиноий ишни бекор қилди. Бу ҳақда чоршанба (31 июль) куни жуфтликнинг адвокати Замир Жоошевга асосланиб, 24.kg нашри хабар берган.

Нурлан Каримшаков и Гульзана Имаева Путиннинг Бишкекка ташрифидан бир кун аввал кўтариб чиққан ёзувларнинг матни уч хил таҳлилдан ўтказилгач, шундай қарор қабул қилинган.

Плакатларда Путин «тажовузкор» ва «босқинчи» деб аталган.

Жоошевнинг айтишича, таҳлилчилар плакатларни ўрганиб чиқиб, улар қандайдир этник, ирқий, диний ёки бошқа гуруҳларни қораловчи мазмунга эга эмас, деган хулосага келишган.

Қирғизистон фуқаролари Россиянинг мамлакатдаги асосий сайёҳлик маскани бўлмиш Иссиқкўлдан ҳарбий машқлар майдони сифатида фойдаланиши каби хатти-ҳаракатларига норозилик билдирган эдилар.

Сизга мақола ёқдими?
2
Йўқ
Фикрлар 2
Сиёсат
Captcha

Тўғри. Россияда ўзимиз Путинни ёмон кўрамиз ва унинг ҳукмронлигидан чарчаганмиз.

Жавоб бериш

Биз деганингиз ким? Сталин етишмаяпти сизларга, овоз чиқаришга ҳам журъат қила олмаслигингиз учун. Қўйлар. «Чарчаганмиз» эмиш

Жавоб бериш