ОЛМАОТА – Яқинда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзоликни рад этгани мамлакатни Россияга қарам бўлиб қолишдан сақлайди ва иқтисодий блок билан боғлиқ савдо-сотиқ муаммоларини четлаб ўтишга ёрдам беради, дейди Марказий Осиё масалалари бўйича мутахассислар.
«Биз бу иттифоққа аъзо бўлиб кирмаймиз», деди Мирзиёев яқинда бўлиб ўтган сайловлардан сўнг парламент юқори палатасига қилган мурожаатида.
«Бир нарсани билиб қўйинглар», деди у. «Ҳеч ким мустақилликни ҳеч кимга бериб қўймайди. Мустақиллик халқ ишонган президентнинг қўлида.»
Биз аъзо бўлмаймиз, Ўзбекистон ҳам худди 2017 йилдан бери Молдова каби ташкилот кузатувчиси бўлиб қолади, деди Мирзиёев.
«Бир нарсага амин бўлинглар, ҳамма қилган ҳаракатларимиз миллатимиз манфаати учун», деб қўшимча қилди Мирзиёев.
Марказий Осиёдаги мустақиллик
Ўзбекистоннинг асосий принципи ўз мустақиллигини сақлаб қолиш, деди Тошкентда жойлашган «Билимлар карвони» таҳлил маркази раҳбари Фарҳод Толипов.
Марказий Осиё масалалари бўйича аксар таҳлил марказлари ва етакчи мутахассисларнинг таъкидлашича, минтақа мамлакатлари фаол ривожланиш учун мустақиллигини сақлаб қолиши ва уни кучайтириши зарур, деди у.
«Таҳлилчилар Россия ўз назорати ва таъсирини кучайтириш мақсадида постсовет ҳудудни қайтадан бирлаштиришни режалаштираётганини, бу эса Марказий Осиё давлатлари мустақиллигига раҳна солишини таъкидламоқдалар», деди Толипов ЕОИИни назарда тутиб.
Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлишини «бошқа кичик республикалар билан бўлганидек, Россияга замонавий қарамликнинг ўзига хос кўриниши деб баҳолаш мумкин», деди Толипов.
Толиповга кўра, Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши тарафдорлари келажакдаги иқтисодий манфаатлар ҳақида гапираётган бўлса-да, шу вақтга қадар ҳеч ким бу қарорни қўллаб-қувватловчи асосли далил келтирмаган.
Марказий Осиё интеграцияси Ўзбекистон ташқи сиёсатида устувор масала этиб белгилангани сабабли, Тошкент ўз кучини Мараказий Осиё ҳамкорлик ташкилотини (МОҲТ) тиклашга қаратиши керак, деди Толипов.
Марказий Осиё давлатларини бирлаштирган бу ташкилот 2002 йилдан 2005 йилгача фаолият олиб борган ва кейинчалик ЕОИИ вазифаларини қайтармаслик сабабли тугатилган.
«Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатни жонлантириш ЕОИИга қўшилишдан муҳимроқ», деди Толипов.
Қўшниларнинг хатолари
Бишкеклик иқтисодчи Элмира Суранчиеванинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилмаслик қарори ажабланарли эмас, чунки Мирзиёев ҳукумати йиллар давомида иттифоқ ичидаги муаммоларнинг гувоҳи бўлиб келган.
«ЕОИИ доирасида товарларнинг эркин ҳаракатланиши тамойилига қарамай, Россия Қозоғистон ва Беларусь экспортчилари учун мунтазам равишда сунъий тўсиқларни келтириб чиқарган ва бу масалалар бир неча бор расмий учрашувларда кўтарилган», деди Суранчиева.
2019 йилнинг сентябрида ЕОИИга аъзо давлатлар ўртасидаги низоларни ҳал қилувчи ташкилот – Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕОИК) аъзолари билан учрашувда Қозоғистоннинг озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи «Becker & K» компанияси бош директори Алмаз Турбеков сўнгги уч йил давомида Россияда маъмурий тўсиқларга учраб келаётганини таъкидлаган эди.
2019 йил феврал ойида Қозоғистоннинг етакчи қандолат ишлаб чиқарувчиси – «Рахат» компанияси раҳбари Константин Федорец журналистларга Россия компаниялари «Рахат»ни тўхтовсиз равишда юридик можароларга тортаётгани ва тартибга солувчи органлар компания маҳсулотларини мунтазам мусодара қилишини айтган эди.
Суранчиеванинг сўзларига кўра, Россия ҳанузгача бу муаммоларни ҳал қилмаган.
«Табиийки, Тошкент бу муаммоли иттифоқ таркибига киришни истамайди, чунки унинг ташкил этилишидан кўзланган асосий тамойиллар ишламайди», деди у.
Суранчиеванинг таъкидлашича, ЕОИИ Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиётида муҳим роль ўйнамайди.
2019 йилда иқтисодиётни либераллаштириш сиёсати туфайли Ўзбекистон 13 миллиард доллардан кўпроқ хорижий инвестицияларни жалб қилди, бу ўтган йилдагига нисбатан уч баравар кўпдир.
Айни вақтда ЕОИИнинг яна бир аъзоси бўлган Беларусь ҳам Москванинг ўз шерикларига нисбатан сиёсатидан норози.
21 январ куни Беларусь президенти Александр Лукашенко ички бозор эҳтиёжлари учун Россия нефть импортини 30-40 фоизигача қисқартириш ниятида эканини айтди, деб хабар беради Рейтер «Белта» сайтига таяниб.
Бундан олдин Лукашенко Москва Минск учун «ўта юқори нархлар» белгилаганидан шикоят қилган эди.
2019 йил декабр ойи охирида у ўз қўли остидагиларга муқобил нефть манбаларини топиш вазифасини юклаган. Орадан бир ой ўтиб, 20 январь куни «Белнефтехим» (Беларусь нефть-кимё давлат концерни) Норвегиядан 80 минг тонна нефть сотиб олиниши ва у ой охиригача темирйўл орқали етказиб берилишини маълум қилди.
Москва асабийлашмоқда
Россия Марказий Осиёдаги таъсирини кенгайтиришга қаратилган чоралар доирасида Ўзбекистонни ЕОИИга жалб қилишга уриниб кўрди, дейди Қозоғистондаги Хавфларни баҳолаш таҳлил маркази директори, олмаоталик Досим Сатпаев Карвонсарой билан суҳбатда. Сабаби, Москва бошқа икки қудратли давлат – АҚШ ва Хитойнинг минтақадаги фаоллигидан хавотирда.
2019 йил сентябр ойида Нью-Йоркда Марказий Осиёнинг беш давлати ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ иштирокида «C5+1» форматидаги учрашув бўлиб ўтди. Тадбир август ойида Нур-Султонда ва аввалроқ Тошкентда бўлиб ўтган шу каби учрашувлардан сўнг ташкил этилган.
Сатпаевнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда Марказий Осиё расмийлари «C5+1» форматида, яъни АҚШ иштирокида тез-тез учрашувлар ўтказмоқда.
«Бу Вашингтон ва Марказий Осиё мамлакатларининг турли масалаларда ҳамкорлик қилишдан бирдек манфаатдор эканлигидан далолат беради», деди у.
Сатпаевнинг сўзларига кўра, Россия Хитойнинг «Бир камар – бир йўл» инфратузилмавий ташаббуси доирасида минтақавий лойиҳаларни кенг миқёсда молиялаштириш юзасидан Пекин ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг кучайишидан хавотирда.
Бизга биронта ташкилотнинг кераги сабаби улар ҳеч қандай муаммоларимизни ҳал қилмайди.
Жавоб беришФикрлар 9
С5 1 учрашувларида АҚШнинг иштирок этиши шартми? АҚШнинг Россиядан нимаси яхши?
Жавоб беришФикрлар 9
Бизга бу Божхона иттифоқи нега керак, агар у фақат Россияга фойда келтирса?
Жавоб беришФикрлар 9
Вақт кўрсатади, аммо бундан яхши нарса чиқмайди деб ўйлайман. Олдингидек ортда қолишда давом этамиз. Вирусни ўйлаб топган АҚШ билан дўст бўлишимиз керак. Бир тийинга қиммат буюмларни сотадиган Хитой билан ҳам. Баракалла! Мамлакатнинг иқтисодиётини сиёсат билан аралаштирмаслик керак.
Жавоб беришФикрлар 9
Кушилмасин ЕОИИ КЕРАКМАС.КАРШИМАН.ИКТИСОДИМИЗ БАРБОД БУЛАДИ.ИШЛАБ ЧИКАРИШИМИЗ ТУХТИЙДИ.ИШСИЗЛИК ЯНАДА КУПАЙИБ РОССИЯГА ИШЛАГАНИ КЕТАДИ.РОССИЯДА ПОТЕНТНИ ЙУК КИЛИБ ХАР БИР ИШЧИ ИШИДАН НАЛОГ ТУЛАБ ИШЛИЙДИ. БУ ЯНАДА (ХОЗИРГИДАН) КУПРОК ТУЛАЙДИ.РОССИЯНИ УЙИНИ ЁМОН ХАЗИЛЛАШИШ ЯХШИЛИККА ОЛИБ КЕЛМАЙДИ.
Жавоб беришФикрлар 9
Xudoga shukr. Qo'shilmagani chin bo'lsin. Bundan keyin ham qo'shilmasin.
Жавоб беришФикрлар 9
Аллохим шундай аклли,тадбирли Юртбошимиз борлигига Узингга беадад Шукр.
Жавоб беришФикрлар 9
Биз ЕОИИ га аъзо бўлмасак ҳам унга аъзо давлатлар билан ташқи савдо айланмамиз ривожланмокда. Бирданига катта марралани кўзламасдан муҳтарам президентимиз айтганларидек мамлакат ичкарисидаги муаммоларни ҳал этайлик. Халқимизнинг ижтимоий таъминланганлик даражаси оҳирги 3 йилда яҳши томонга ўзгарди. Замонавий технологиялар ва менежмент соҳасини чуқур ўзлаштириб олайлик, билимимиз етарли бўлсин ундан кейин ҳар қандай ташкилот билан рақобатлашиш имконига эга бўламиз.
Жавоб беришЎзбекистоннинг ЕОИИ ёки ҳар қандай бошқа иттифоққа қўшилишига қаршиман. Ўзбекистон мустақил давлат сифатида ўзи ривожланиши керак. Бунга эришиш учун ундай ҳар қандай имконият бор, одамлар ишлаш ва ўқиш ниятида; табиий ресурсларимиз бор, хоҳ у олтин бўлсин, қишлоқ хўжалиги бўлсин ёки бошқаси бўлсин. Иложи борича кўп иш жойлари яратилиши керак. Бошида кўп ҳақ тўлашмас, аммо бу вақтинча бўлади. Бу ишлар ва маҳсулотлар ҳориж валютасини олиб кела оладиган ялпи ички маҳсулотни ривожлантира оладиган рақобатбардош, экспорт учун яроқли бўлиши керак. Иш жойлари кўпаяди, одамлар иш жойларини танлай бошлайдилар, иш ҳақи ошади ва ишлаш учун бизга четдан одамлар кела бошлайди. Шу билан бирга таълим ҳам муҳим; у интизомли бўлиши керак. ЕОИИ сиёсий бизнес эканлигини сизга айтишим мумкин. У худди саккизта одам – Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон ва ҳ.к. яшайдиган шаҳарчага ўхшайди. Катта амаки ишчиларидан бири унга хўжайин бўлиб қолишини истамайди, шундай бўлиб қолмаслиги учун бутун жон-жаҳди билан ҳаракат қилади.
Жавоб беришФикрлар 9