Карвонсарой
Сайловлар

Номзодлар тақиқланганидан кейин Эрон президенти мамлакат консерватив раҳбарларини танқид остига олди

Карвонсарой ва AFP

27 январь куни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат сайловларини назорат қилувчи ўта консерватив Қўриқчилар кенгашини кескин танқид қилди. (Эрон президенти матбуот хизмати)

27 январь куни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат сайловларини назорат қилувчи ўта консерватив Қўриқчилар кенгашини кескин танқид қилди. (Эрон президенти матбуот хизмати)

ТЕҲРОН – Душанба (27 январь) куни сайловлардан бир неча ҳафта олдин ўта-консерватив рақиблари бошқарган идора томонидан минглаб номзодлар сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилганидан кейин Эрон президенти Ислом республикаси «демократияси ва миллий суверенитетига» таҳдиддан огоҳлантирди.

Бир неча минг номзод, жумладан жорий парламентнинг 92 нафар аъзоси сайловда иштирок этиш ҳукуқидан маҳрум этилганидан кейин президент Ҳасан Руҳонийнинг мўътадил консерватив ва ислоҳотчи иттифоқдошлари Қўриқчилар кенгаши билан очиқ низоли вазиятга тушиб қолган.

Эрондаги сайловларни назорат қилувчи кенгаш 14500 та даъвогарнинг деярли учдан икки қисми – 9500 тага яқин потенциал номзодга сайловда иштирок этишни тақиқлаганини билдирди.

Тақиқ сайлов қутиларидан «бошқа ерда» тайинлашларга олиб келиши мумкин, деди Руҳоний.

«Демократия ва миллий суверенитетга энг катта таҳдид сайловлар расмиятчиликка айланган кундан бошланади», деб айтган Руҳоний вилоят ҳокимлари билан учрашувда. Бу ҳақда президент веб-сайтида хабар берилган.

«Бундай бўлишидан Худо сақласин», деб қўшимча қилган у.

«Халкни тинчлантирайлик ва тизимимиз яккапартиявий эмаслигига ишонтирайлик.»

Ўта консервативларга ҳақида гапира туриб, «улар ҳеч бўлмаганда рақобат ва иштирок этиш имконини яратиб беришлари керак», деди у.

У барча тоифадаги эронликларни «камчилик бўлса ҳам сайловда иштирок этишга» чақирди.

«Баъзан қандайдир сабаб туфайли сайловда иштирок этгим келмас, аммо бошқа вазиятда сайловга ишончим етарли бўлмагани учун бормаслигим – хавфли», деди у.

Норозилик кучаймоқда

Сайловлар Эрон учун оғир келган ойдан кейин ўтказилмоқда – Ислом инқилоби посбонлари корпуси (ИИПК) Украинанинг йўловчи самолётини уриб туширганидан кейин ҳукуматга қарши норозиликлар кучайган эди.

Бу иқрор ва ИИПК ҳамда Эроннинг юқори мартабали расмийлари воқеани яшириш мақсадида ёлғон сўзлаганининг фош бўлиши Эрон бўйлаб норозилик тўлқинининг кучайиши ва мисли кўрилмаган намойишларга сабаб бўлди.

Аҳоли норозилигининг кучайиши ва иқтисодиётнинг қулаб бораётгани билан юзма-юз келган Эрон раҳбарияти назоратни ушлаб қолишга ва бир вақтнинг ўзида Ғарбга нисбатан қатъий позициясини намойиш этишга уринмоқда.

Сўнгги норозиликлар Эрон ҳукуматининг самолётни уриб тушириши ва раҳбариятнинг вазиятни бошқаришга лаёқатсизлиги туфайли келиб чиққан бўлса-да, Эроннинг давомли иқтисодий муаммолари билан боғлиқ яширин норозилик ҳам йўқ эмас.

Мазкур иқтисодий муаммолар ва уларнинг натижасида келиб чиққан ички тартибсизликлар сўнгги низода Эрон режимининг Ғарб билан курашишга ҳозирлигини чеклаши мумкин.

Ушбу тартибсизликлар авж олган маҳал, Ҳузистон вилоятида 22 январ куни Эрон ИИПКга яқин Босиж сафарбарлик кучлари қўмондони номаълум шахс томонидан отиб ўлдирилган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500