Карвонсарой
Хавфсизлик

Бомба ҳужумлари туфайли 800 мингга яқин киши қочқинга айланиши ортидан Кремл Суриядаги «қирғин»да айбланмоқда

Карвонсарой ва AFP

11 февраль куни Идлибдаги Россия авиазарбаларидан жароҳатланган суриялик болаларга ёрдам кўрсатилмоқда. (Абдулазиз Кетаз/AFP)

11 февраль куни Идлибдаги Россия авиазарбаларидан жароҳатланган суриялик болаларга ёрдам кўрсатилмоқда. (Абдулазиз Кетаз/AFP)

АНҚАРА – Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Сурия режимини қўллаб-қувватлаётган Россияни «қирғин» уюштираётганликда айблади. Декабр ойидан бери авж олган зўравонликлар ва бомба ҳужумлари натижасида 800 мингдан ортиқ киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган.

Чоршанба (12 феврал) куни Эрдўғон агар Туркия аскарлари яна ҳужумга учрайдиган бўлса, Сурия режими кучларига қарши «ҳамма жойда» зарба бериш билан таҳдид қилар экан, пайшанба (13 феврал) куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қайғули статистикани янгилади.

Сўнгги кунларда Туркия Суриядаги исёнчиларнинг сўнгги истеҳкоми бўлган Идлибдаги мавқеини янада мустаҳкамлади. AFP мухбирининг хабар беришича, ўтган ҳафтанинг жума кунидан бери Бинниш шаҳрига артиллерия ортилган юзлаб машиналар ва аскарлар етиб келган.

Туркия расмийларига кўра, Сурия президенти Башар ал-Асадга содиқ кучларни чекинтиришга уриниш ортидан улар сўнгги 9 кун ичида 14 аскар йўқотиб, Сурия режимининг ўнлаб ҳарбийларини ўлдирганлар.

Суриялик исёнчи Идлиб яқинида Россия қўлловидаги кўнгилли аскарга қарата ўт очмоқда, Сурия, 7 февраль. (Файл)

Суриялик исёнчи Идлиб яқинида Россия қўлловидаги кўнгилли аскарга қарата ўт очмоқда, Сурия, 7 февраль. (Файл)

2018 йилда Сочида Туркия ва Россия ўртасида имзоланган келишувга қарамай, декабр ойида Россия авиацияси қўлловидаги Сурия кучлари Идлибни исёнчилардан тортиб олиш мақсадида жанговар юришини давом эттирди.

Ҳужум натижасида бир қатор шаҳарлар ва муҳим автомагистрал босиб олинган, юзлаб тинч аҳоли ўлдирилган ва оғир қиш шароитларда бир неча юз минг инсон бошпанасиз қолган.

Эрдоғаннинг Россияни танқид қилиши камдан-кам учрайдиган ҳолатдир.

«Россия ҳарбий кучлари ва Эрон жангарилари томонидан қўллаб-қувватланган режим тинч аҳолига тинимсиз ҳужум қилиб, қирғинлар ва қон тўкилишига сабаб бўлмоқда», деб айтган Эрдўғон парламентда ўз ҳукмрон партияси мажлисида.

800 минг киши қочқинга айланди

Россия қўлловидаги режимнинг Сурия шимоли-ғарбидаги сўнгги исёнчилар истеҳкомига ҳужуми натижасида декабр ойидан бери 800 мингга яқин киши бошпанасиз қолди, деб хабар берган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) пайшанба куни.

БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш идораси (OCHA) хабарига кўра, 2019 йилнинг 1 декабридан 2020 йилнинг 12 февралига қадар Сурия шимоли-ғарбидан эвакуация қилинган 800 мингдан ортиқ кишининг тахминан 60 фоизини ёш болалар ташкил қилади.

Россия ва режим тарафидан Суриядаги исёнчиларнинг сўнгги қўрғонига уюштирилган бомба ҳужумлари натижасида бир кунда 29 фуқаро ҳалок бўлган, деб хабар берган кузатувчилар душанба куни. Режимнинг шимол тарафга юриши Туркия билан муносабатларни кескинлаштирмоқда.

Душанба куни Алеппо вилоятидаги Абин Семан қишлоғига уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлган тўққиз киши орасида олтита ёш бола бўлган. Бу ҳудудда Россия қўлловидаги режим кучлари муҳим магистраль йўлини қўлга олиш мақсадида шиддатли жанглар олиб бормоқда, деб хабар берган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси.

Обсерватория маълумотларига кўра, воқеадан бир кун аввал Россия ва режим томонидан амалга оширилган бомба ҳужумлари натижасида Идлиб ва Ҳалаб вилоятларида камида 20 нафар тинч аҳоли вакили нобуд бўлган.

Декабр ойидан бери Москва қўлловидаги Сурия ҳукумат кучлари Идлиб вилоятига шиддатли ҳужум уюштириб, шаҳарларни бирин-кетин эгаллаб олган.

Шунингдек, Россия ҳарбий самолётлари Сурия мухолифатига зарба бериш мақсадида мамлакатдаги касалхоналарни қасддан бомбалагани ҳақида янги далиллар пайдо бўлган.

Кремлнинг Сурияда ўз экспансияси қамровини кенгайтиришга қаратилган ҳалокатли операциялари маҳаллий аҳолининг шиддатли ва ғазабнок қаршилигига дуч келган.

Ноябрь ойи ўрталарида ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзув маҳаллий аҳоли орасида норозилик кучайиб бораётганини кўрсатди – сурияликлар Кремль эгаллаб олишга уринаётган ҳудудларни назорат қилаётган Россия ҳарбий машиналарга қарата ёнувчи аралашмалар ва тошларни улоқтирганлар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Суриянинг тинч аҳолиси ўлимида россияликлар айбдор

Жавоб бериш

Ҳаромзода Россия вайрон қилиниши керак

Жавоб бериш

Кремль ва Россия неофашистлардир.

Жавоб бериш