Карвонсарой
Хавфсизлик

Жосуслар устидан маҳкама Ўзбекистоннинг Россиядан узоқлашиб бораётганини кўрсатмоқда

Сора Эшонова

Президент Шавкат Мирзиёев ҳукумат ва армиядаги «Россия лоббистларидан» халос бўлмоқда, дейди ўзбекистонлик таҳлилчилар. Ўзбек ҳарбийлари, сурат санаси номаълум. [Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги]

Президент Шавкат Мирзиёев ҳукумат ва армиядаги «Россия лоббистларидан» халос бўлмоқда, дейди ўзбекистонлик таҳлилчилар. Ўзбек ҳарбийлари, сурат санаси номаълум. [Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги]

ТОШКЕНТ – Москва фойдасига жосуслик қилишда айбланган сиёсий таҳлилчи ва қатор ҳарбийларнинг устидан давом этаётган маҳкама Ўзбекистон ҳукуматининг Россия таъсиридан қутулишга уринаётганини акс эттиради, дейди кузатувчилар.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман судида 10 февраль куни сиёсий таҳлилчи ва Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг собиқ директори, 61 ёшли Рафик Сайфулин ва 10 нафар ҳарбий устидан ёпиқ суд мажлиси бошланди, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL).

Прокурорларга кўра, давлатга хиёнатда гумонланаётган айбланувчилар Москва фойдасига жосуслик қилиш, давлат сирларини ошкор этиш ва бошқа жиноятлар содир этишган.

Судланаётган ҳарбийлардан учтасининг кимлиги маълум. Улар – Ўзбекистон Қуролли кучлари қўшма штаби бошқармаси раиси Акбар Ярбабаев, унинг рафиқаси Елена ва истеъфодаги подполковник, Мудофаа вазирлигининг «Ватанпарвар» газетаси мухбири Владимир Калошин.

Суд жараёни ёпиқ ва давлат сирлари билан боғлиқ бўлгани сабабли бошқа судланувчиларнинг исмлари сир тутилмоқда.

Кейинги суд мажлиси қачон ўтказилиши ҳақида маълумот берилмаган.

Россияпараст қарашлар

Сайфулин совет даврида КГБда ишлаган. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, у Ўзбекистон Давлат прогнозлаш ва статистика қўмитасида фаолият юритди.

Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтига раҳбар бўлди.

Сайфулинга яқин манбаларнинг тасдиқлашича, у ўз таҳлилларида Ўзбекистоннинг Россия билан яқинлашишини ёқлаган.

Илгари Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида ишлаган ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов Сайфулин билан раҳбарлик вақтида шахсан таниш бўлганини айтади.

«Сайфулин жуда кучли мутахассис бўлса-да, россияпараст қарашларга эга эди», дейди Раббимов.

2007 йилда Ўзбекистон махсус хизматларининг кузатувига тушган Раббимов Францияга қочиб кетган эди.

Охирги 15 йил ичида Сайфулин ўзини мустақил таҳлилчи сифатида намоён этди ва Ғарб ва Шарқ мамлакатлари элчихоналари ундан тез-тез маслаҳатчи сифатида фойдаланиб турар эдилар. Бу ҳақда Сайфулиннинг ўз исмини ошкор қилишни истамаган дўсти маълумот берган.

Аммо, охирги етти йил давомида у аксилғарб риторикасини тарғиб қилувчи россиялик мустақил сиёсатшунос Александр Князев билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келган, деди манба.

Сайфулин Ўзбекистонда сезиларли нуфузга эга эди ва ишончли далилларсиз ҳибсга олинмаган бўларди, деб қўшимча қилди манба.

Жосуслик – бу махфий маълумотларни бошқа давлатга етказиш эканлигини таъкидлаган манбага кўра, Россия махсус хизматлари билан алоқада бўлган Сайфулинни Ярбабаев ахборот билан таъминлаган, деган гумонлар бор.

Россиядан узоқлашиш

Совет даврида КГБ ходими бўлган Сайфулин совет тузуми ва мафкурасининг маҳсули эди, дейди ўзбекистонлик собиқ дипломат ва иқтисодчис Алишер Таксанов «Current Time» билан суҳбатда.

1989 йилдан 2016 йилга қадар коммунистик раҳбар ёда президент бўлган Ислом Каримов ҳукмронлиги даврида Сайфулин каби кузатувчилар Ўзбекистонга Россия режими билан турли лойиҳаларда иштирок этишни тавсия қилар ва Ўзбекистоннинг Кремль бошчилигидаги ташкилотларга қўшилишига ёрдам бериб, Ўзбекистон мустақиллигининг заифлашувига сабаб бўлган, деди у.

«Президентимиз бу одамлар мамлакатга қандай хавф туғдириши мумкинлигини англаб, Россия лоббистларидан қутулишга қарор қилган бўлиши мумкин», деди Таксанов.

Ўзбекистоннинг бош принципи ўз мустақиллигини сақлаб қолиш, деган эди Тошкентдаги «Билимлар карвони» таҳлил маркази раҳбари Фарҳод Толипов.

Бу ҳақда у 20 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Россия бошқарувидаги Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо бўлмаслигини эълон қилганидан сўнг айтиб ўтган.

Аксарият халқаро таҳлил марказлари ва Марказий осиёлик етакчи таҳлилчилар минтақа давлатларининг фаол ривожланиши учун уларнинг мустақиллигини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлайдилар, деди у.

«Таҳлилчиларнинг таъкидига кўра, Россия постсовет ҳудудини яна ўз ҳукмронлиги ва назорати остига қайтаришга уринмоқда, бу эса Марказий Осиё давлатлари мустақиллигина раҳна солади», деди Толипов.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 23

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Сиз ўзбеклар – 1925 йилда рус коммунистлари томонидан ихтиро қилинган миллатсиз; Путиннинг к...тини ўпсангиз арзийди, сизга Россияда ишлашга имкон бераётгани учун. Барча ўзбек гастербайтерлари – ўғрилар, бандитлар, экстремист ва наркофурушларни – Россиядан қувиб чиқариш керак. Ўзларининг мустақил юртларига боришсин ва қашшоқ мамлакатда очликдан ўлаверишсин. Россиядаги барча ўзбек маҳсулотларига бойкот эълон қилиш керак. Ўзбек маҳсулотлари Ўзбекистондан ташқарида рақобатдош эмас; Россияда таҳсил олаётган барча ўзбекистонлик талабалар ҳайдаб чиқарилсин. Ўзбеклар Ғарбдан ва уларнинг Маккалик (С. Арабистони) хўжайинларидан шундай садақа сўрашади – диктатор И.Каримов ҳар доим шундай қилган; янгиси ... ҳам шу йўлдан бормоқда, шундай қилсам пул беришади деб ўйлайди шекилли.

Жавоб бериш

Россиядан ўргансангиз кам бўлмайсиз. Сизларда нечта қишлоқ бор? 10000 тами? Бу ҳеч нарсамас, биз Россияда 18000 та қишлоқни вайрон қилдик. Ажойиб! Завод ва фабрикалар давлатникими? Уларни тезда чет элга сотинг, сотилмаганларини эса йўқ қилинг! Бизда шунақалардан 85 мингтаси вайрон бўлиб ётибди, ҳеч нарса қилгани йўқ! Самолётларингиз Ўзбекистонда рўйхатдан ўтганми? Йўғ-е? Багама ороллари – бизнинг самолётларимиз айнан шу ерда рўйхатдан ўтган. Буни дарҳол тузатиш керак!

Жавоб бериш

Овқат берадиган қўлни тишлайдиган ва миллат душмани бўлган бундай одамларни ўлдириш керак.

Жавоб бериш

Мустақиллик - фақат ўз давлатининг ва «Ватан» сўзини тушуниб, унга дахлдорлик ҳиссини туядиган халқнинг манфаатларини ҳимоя қиладиган ҳукуматдир. Бундан бошқа барча муаммоларни ҳал қилса бўлади.

Жавоб бериш

Nima bo'lgandaxam uzbni ichki ishlariga aralashmasligi kerakda, josuslarga jazo muqarrar

Жавоб бериш

Ўзбекларга ачинаман Ҳаммаси бошидан бошланмоқда! Ўзбекистон Каримов даврида ЕОИИга кирганида, энергия манбалари Қозоғистон даражасида бўларди, мева-сабзавотлар ҳам, Россия энг яхши бозор. Ҳам меҳнат бозори. Агар америкаликлар Афғонда кетса, Ўзбек армиясига Россиясиз қийин бўлади.

Жавоб бериш

Қизиқ

Жавоб бериш

Россия каби зараркунанда мамлакат билан ҳамкорликни камайтириш билан Ўзбекистон раҳбарияти узоқни кўриб, оқилона иш тутмоқда. Улар Россиянинг аслида қандай давлат эканлигини тушунган кўринади.

Жавоб бериш

Даволанинг, лекин бу сизга ёрдам бермаса керак

Жавоб бериш

Россия қандай мамлакат эканлигини ҳамма билади, ўзинг бориб даволан

Жавоб бериш

Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллиги мамлакатнинг ўзига эмас, балки бизнесдаги монополчиларига фойда келтиради. Аслида мустақил йўлдан бориш ҳақидаги турли гап-сўзлар битта умумий мақсадга қаратилган - бу ўша корхоналарни ўта юқори даромадли даражада ушлаб туриш, қисман маълум оилалар томонидан монополлаштирилган импорт ва маҳаллий ишлаб чиқаришни эгаллаган «гигантлар» ҳисобига. Шу сабабли, Ўзбекистон ҳеч қачон умумий бозорларга қўшилмайди, чунки бу ўша Россиялик ишлаб чиқарувчиларнинг маҳаллий бозорга киришига ва импорт нархларининг камида 50% пасайишига олиб келади, бу эса ўз навбатида ҳукмрон бизнес оилаларига сезиларли зиён келтиради. Умуман олганда, Сафиулин ва унинг дўстларига қарши даҳшатли жиноий ишлар сохталаштирилаётган Ўзбекистондаги барча сирлар шу.

Жавоб бериш

Сир эмаски, ЕОИИ бу «U-s» ва чет элда пора бериш учун Рутинияга зарур бўлган долларни олишнинг бошқа усулларидир.

Жавоб бериш

Россия тобора заиф бўлиб боряпти

Жавоб бериш

... ва тобора хавфли.

Жавоб бериш

Телевизорда.

Жавоб бериш

Ўзбекистонда Россия жосуслари кўпми?

Жавоб бериш

Аллақачон бир нечтага камайди

Жавоб бериш

Бу Рутиниянинг харид қобилиятига боғлиқ. Эндиликда бунга доллар ёки олтинда чегара йўқ

Жавоб бериш

Ким билан хамкорлик қилиш керак ўзи, Россия ёмон, Қозоқ ёмон, Қиргиз ёмон, Тожик ёмон, айтинг мухтарам жаноблар ким??? Бизнинг давлатимиз хақида ташқаридаги давлатлар хам шундай фикрдами? Ӯзингиз яхшими? Пичоқни олдин ўзинга ур кейин эса бировга!!!

Жавоб бериш

Жосусларга 25 йиллик қамоқ жазоси берилади. Нимага кетаётганингни билар эдинг, мана энди қамоқда ўтир!

Жавоб бериш

Улар шунингдек, доллар ва бошқалар билан таъминланиши кўзда тутилган. Қамоққа ўтиргунларига қадар

Жавоб бериш

Барча россияпараст агентларни Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилиб, мамлакатдан ҳайдаб чиқариш керак

Жавоб бериш

Унда улар Тахтнинг остидан туриб зараркунандалик қилишни бошлайдилар

Жавоб бериш